Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2006 й. ПФ-3718-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 26 февралдаги "Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3038-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.02.2006 й.

N ПФ-3718


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ 26 ФЕВРАЛДАГИ

"УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПФ-3038-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 майдаги "Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-69-сон қарори қабул қилиниши муносабати билан:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 26 февралдаги "Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3038-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, 2002-2006 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, шунингдек ер участкаларини фуқароларнинг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига сотишдан тушадиган маблағлар (ер участкаларини сотиш тушумининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўтказиладиган 3 фоиз миқдоридаги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармасини шакллантириш учун 2 фоиз миқдордаги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 5,5 фоиз миқдордаги ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларининг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига кимошди савдоси орқали сотишдан тушадиган маблағнинг 50 фоизи миқдорида Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) 1991 йилга қадар барпо этилган уй-жойларни реконструкция қилиш, уларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирдан чиқариш, турар-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун уй-жой мулкдорларининг ширкатларига берилади".



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 32-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 й., 2-сон, 98-модда





































Время: 0.2520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск