Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2000 й. 394-сон "Ҳудудий "Мевасабзовот" бирлашмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2000 й.

N 394



ҲУДУДИЙ "МЕВАСАБЗОВОТ" БИРЛАШМАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика минтақаларида мева-сабзавот тармоғини бошқаришни янада такомиллаштириш, кам қувватли бошқарув бўғинларини тугатиш, мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори билан ташкил этилган махсус идоралараро комиссиянинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг:

Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларини тугатиш;

илгари тугатилаётган ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларига кирган корхона ва хўжаликлар (1-илова) фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича функцияларни, кўрсатиб ўтилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўлиқ иқтисодий мустақиллиги сақлаб қолинган ҳолда, тегишли вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига бериш;

қолган ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мева-сабзавотчилик самарадорлигини ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:

уларда оилавий пудрат, шартномавий муносабатлар, ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш, харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини кенг жорий қилишга кўмаклашсин;

хорижий инвестицияларни тармоққа жалб этиш, қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш, илғор агротехника технологияларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширсин;

етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш мақсадида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказсин;

ҳар йили сабзавот экинларининг ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари хўжаликларида, уларнинг ихтисослашувини ва бозорда маҳсулотга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, оқилона жойлаштирилишини таъминласин;

сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилигининг ҳолати, мева-сабзавотчилик хўжаликларини сабзавотлар ҳамда мева-резавор экинларининг серҳосил ва қимматли навлари ҳамда турлари билан таъминлаш масалаларини доимий равишда кўриб борсин.


3. Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаси ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаси раиси унинг қатнашчилари умумий йиғилишида сайланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;

ижро этувчи аппарат таъминоти ўз хўжалик фаолияти ҳамда бирлашмага кирувчи корхоналар билан шартнома асосидаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларига қўшимча равишда:

уларнинг таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналарида хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этишга кўмаклашиш;

замонавий қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш технологиялари, маркетинг, менежмент ва бош-қа масалалар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш функциялари юклансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 10-банди ва қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 11 октябрдаги

394-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тугатилаётган ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларининг

фаолиятини мувофиқлаштириб бориш тегишли вилоятлар

қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига

юкланадиган корхоналари

РЎЙХАТИ

Корхоналар номи


Жойлашган ўрни

(туман, шаҳар)


БУХОРО ВИЛОЯТИ

Раҳмонов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Шофиркон

"Осиё" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Шофиркон

"Ғиждувон" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ғиждувон

"Жилвон-2" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ғиждувон

"Варахша" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Пешку

"Тошкент" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Қоракўл

Одилов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Қоракўл

"Андижон" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Жондор

Ёдгоров номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Бухоро

"Соҳибкор" қишлоқ хўжалиги корхонаси"


Бухоро

"Ғиждувон" фирмаси


Ғиждувон

"Ғиждувонконсерва" ОТАЖ


Ғиждувон

"Омад" ОТАЖ


Жондор

"Бухоро қовунлари" ихтисослашган фирмаси


Бухоро

"Севинч" ИТФ


Бухоро

"Бухоро" АЖ


Бухоро

Хўжалик ҳисобидаги савдо-тижорат корхонаси


Бухоро

"Мусаллас" ИТФ


Когон

"Нурафшон" ИТФ


Ғиждувон ш.

МТТ базаси


Ғиждувон ш.

Акциядорлик автокорхонаси


Бухоро

Таъмирлаш-қуриш бошқармаси


Бухоро

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

К.Мусаев номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Навоий

Жамбул номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Навбаҳор

Пўлкан шоир номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Хатирчи

"Учқора" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Хатирчи

А.Икромов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Хатирчи

"Қуйимозор" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Қизилтепа

"Қуйимозор" бирламчи вино заводи


Қизилтепа

"Лаззат" ОТАЖ


Навоий ш.

"Зебо" ОТАЖ


Қизилтепа

"Таёрловчи" АЖ


Навоий

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳ.Олимжон номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ш.Рашидов

"Соҳибкор" қишлоқ хўжалиги корхонаси"


Ховос

Ж.Усмонов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ховос

"Ниҳол" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ховос

"Мустақиллик" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ховос

"Баҳор" қишлоқ хўжалиги корхонаси"


Гулистон ш.

Мусамуҳамедов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Оқолтин

"Ширин" қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ховос

М.Бобур номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Ховос

Раҳимов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Сирдарё

"Ширин" фирмаси


Ховос

"Ширин бирламчи вино заводи" ОТАЖ


Ховос

"Сирдарё қовунлари" ихтисослашган фирмаси


Гулистон ш.

"Гулистон консерва" ОТАЖ


Гулистон ш.

"ПОК" АЖ


Гулистон ш.

"Шаҳармевасабзавотсавдо" комбинати


Ширин ш.

Тижорат маркази МЧЖ


Гулистон ш.

Автотранспорт корхонаси


Миробод

"МПМК-13" ОТАЖ


Сайхунобод

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Гагарин номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси


Хазорасп

"Хоразм қовунлари" ихтисослашган фирмаси


Урганч ш.

"Хоразм-агро" фирмаси


Урганч ш.

"Наврўз" савдо-харид корхонаси


Урганч ш.

"Урганч" "Шаҳармевасабзавотсавдо"


Урганч ш.

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 11 октябрдаги

394-сон қарорига

2-ИЛОВА



”Мевасабзавот” Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоят бирлашмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Бирлашма раиси



Менежмент ва хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис

1 киши.


Маркетинг ва прогнозлаш масалалари бўйича етакчи мутахассис

1 киши.


Иқтисодий таҳлил, бухгалтерия ҳисоби, хусусийлаштириш масалалари ва қимматли қоғозлар бўйича мутахассис

1 киши.


Инвестиция ва техника билан қайта жиҳозлша масалалари бўйича мутахассис

1 киши.

Жами: 5 киши. (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).












































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск