Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2000 й. 389-сон "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф мухитни муҳофаза қилиш ишларини дастурини амалга ошириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2000 й.

N 389


1999-2005 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ МУХИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ДАСТУРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси томонидан Барқарор ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бош вазир ўринбосари Т.Х. Холтоевга тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикасининг "XXI аср учун кун тартибига" миллий дастурини ишлаб чиқишни 2001 йил 1 июлгача тугалласин, унинг амалга оширилиши бўйича аниқ тадбирларни белгиласин ва ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикасининг "XXI аср учун кун тартибига" миллий дастурини ишлаб чиқишни 2001 йил 1 июлгача тугалласин, унинг амалга оширилиши бўйича аниқ тадбирларни белгиласин ва ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикасининг Барқарор ривожлантириш миллий стратегияси индикаторларини ишлаб чиқсин ва уни амалга ошириш мониторингини ташкил қилсин ҳамда ўтган йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳар йили 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин;

БМТнинг Барқарор ривожлантириш бўйича комиссияси, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти, БМТнинг Ривожлантириш дастури билан келишган ҳолда, миллий институтларни жалб этиб, БМТнинг атроф муҳит ва ривожлантириш бўйича Конференциясининг 1992 йилда Рио-де-Жанейрода қабул қилинган қарорини бажаришни таъминлаш учун "Рио-10" халқаро саммитига ва Ўзбекистон томонидан эришилган Тараққиёт шарҳига доир тадбирларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга киришсин.


2. Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясининг Асосий қоидалари ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясининг бажарилишини ва мониторингини ташкил этиш вазифалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига юклансин

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтисодиётни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга амал қилсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 октябрдаги

389-сон қарорига

1-ИЛОВА



Парник газлари эмиссиясини камайтириш

МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ

(асосий қоидалар)


Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 20 июндан бошлаб БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Изоҳли конвенцияси аъзоси ҳисобланади ва Конвенция Томони сифатида ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олган:

атроф муҳитга антропоген таъсир натижасида юзага келган, Монреал протоколи билан назорат қилинмайдиган парник газлари антропоген чиқиндилари ва оқоваси миллий кадастрларини ишлаб чиқиш, вақти-вақти билан янгилаш, эълон қилиш ва Томонлар Конференциясига тақдим этиш;

иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган миллий дастурни шакллантириш, амалга ошириш, чоп этиш ва мунтазам равишда янгилаш;

парник газларининг антропоген чиқиндиларини чеклаш, камайтириш ёки тўхтатишга олиб келадиган технологиялар, усуллар ва жараёнларни ишлаб чиқиш, қўллаш ва ёйишда ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш;

қишлоқ ва сув хўжалигини юритиш, чўлга айланиш ва қурғоқчиликдан зарар кўрган туманларни муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича комплекс режаларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган ижтимоий, иқтисодий ва экологик сиёсатни амалга ошириш натижасида иқлим ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш;

Томонлар Конференциясига Конвенция мажбуриятлари амалга оширилишига доир ахборотни тақдим этиш.

Ўзбекистон томонидан 1999 йил ноябрь ойида ратификация қилинган иқлим ўзгариши ҳақидаги Конвенцияга Киото Протоколи 1-иловага киритилган Томонлар учун мажбуриятларнинг 2008 йилдан 2012 йилгача амал қилиш даврида парник газларининг жами чиқиндиларини 1990 йилдаги даражага қараганда камида беш фоизга қисқартириш бўйича миқдорий мажбуриятларни, шунингдек қабул қилинган мажбуриятлар (Киото Механизмлари)ни амалга ошириш усулини белгилаб берди.

Ўзбекистон Иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг Изоҳли конвенцияси (ИЎИК)нинг 1-иловасига кирмаган мамлакат сифатида ЙЎИКнинг Киото протоколи бўйича миқдорий мажбуриятга эга эмас. Шундай бўлса-да, Республика Ҳукумати иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида аниқ мақсадни кўзлаб парник газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган сиёсатни олиб бормоқда.

Конвенция бўйича қабул қилинган мажбуриятлар доирасида парник газларини хатловдан ўтказиш ва "Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини ўрганиш" лойиҳаси доирасидаги ишланмалар:

олдинги йиллари иқтисодий фаолликнинг пасайганлиги ҳисобига эмиссиянинг ўсиши эҳтимоли учун захиралар тугаганлиги (2000 йилда эмиссия 1990 йилдаги даражага етади);

иқтисодиётнинг барча соҳаларида энергияни тежаш сиёсатини ва тенг тариф сиёсатини ўтказиш зарурлиги;

иқтисодиётни эҳтимол тутилган иқлим ўзгаришларига мослаштириш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги;

иқтисодий бошқариш воситаларини қўллаш (1); табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун масъул бўлган тузилмаларни институционал мустаҳкамлаш (2); маҳсулот ишлаб чиқаришга энергия сарфини пасайтиришга, ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишга, энергияни тежашга (3) ва бошқаларга қаратилган техник чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан аниқ бир мақсадга йўналтирилган фаолият олиб борилган тақдирда иқтисодиёт тармоқларида парник газлари эмиссиясини камайтиришнинг катта имкониятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосаларга олиб келди.

Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегияси олиб борилаётган миллий сиёсатга ва парник газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган ва эмиссияни қисқартириш бўйича кам харажат билан юқори самарани таъминлашга имкон берадиган аниқ чора-тадбирларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаб беради ва ўз ичига қуйидагиларни олади:



ИҚТИСОДИЙ ВОСИТАЛАР


Тариф сиёсатини тартибга солиш. Энергияни сақлаш, энергия тежаш тадбирларини ўтказиш ва энергия сарфи жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни татбиқ этиш билан боғлиқ ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида энергия манбалари учун амалдаги тўлов тизимини такомиллаштириш. Айни пайтда табиий монополияларни давлат томонидан тартибга солиш ва аҳоли даромадларининг ўсиши билан бир вақтда табиий газ, сув, электр энергияси ва бошқа энергетика ресурсларидан фойдаланганлик учун аҳоли ва ташкилотларга мўлжалланган тарифларни уларнинг амалдаги қийматига мувофиқ ҳолга келтириш.

Истеъмолчиларни ҳисобга олиш приборлари билан таъминлаш. Энергия манбаларини истеъмол қилиш харажатларини тартибга солиш мақсадида коммунал хўжалигида табиий газ, иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув истеъмоли устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

Углерод икки оксиди ва метан эмиссиясига миллий стандартларни жорий этиш ва уларни йиллик статистика ҳисоботларига киритиш табиатни муҳофаза қилиш органларига корхоналар, вазирликлар, идоралар даражасида уларнинг эмиссияси устидан янада самарали назорат олиб бориш имконини беради.

Бир қанча мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аҳоли ўртасида энергияни тежаш сиёсатини энергияни тежаш натижалари ва уни амалга ошириш усулларини кўргазмали намойиш қилиш орқали тарғиб қилиш энергия манбалари истеъмолини 10-15 фоизга қисқартириш имконини беради.



ИНСТИТУЦИОНАЛ ЖИҲАТДАН МУСТАҲКАМЛАШ


Парник газлари эмиссияси ва оқоваларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш. Парник газлари эмиссияси ва оқовалари кадастри миллий даражада парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича халқ хўжалигининг айрим тармоқлари фаолиятини баҳолаш учун негиз ва парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича лойиҳаларнинг базавий линияларини халқаро органлар томонидан текшириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасида СО2 ва метан чиқиндиларига квотани тақсимлаш меъёрий чиқиндиларни, йиллик ҳисобот ва меъёридан ортиқ чиқиндилар учун тўловларни белгилаш имконини беради. Киото Протоколининг янада ривожлантирилиши, парник газлари эмиссияси савдосининг шаклланаётган бозорига кириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Аниқ лойиҳаларни амалга ошириш негизида эмиссиянинг қисқартирилган ҳажмларини узатиш бўйича бозор инфратузилмасини яратиш Соф ривожлантириш механизмини амалга оширишнинг энг илк босқичида инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради. Бунинг учун:

халқаро ва миллий даражада эмиссиянинг қисқартирилган ҳажмларини узатиш билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар ва тартибга солувчи қоидаларни қабул қилиш;

парник газлари эмиссиясини камайтириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш миллий маркази (Соф ривожлантириш механизми маркази)ни ташкил этиш;

парник газлари эмиссияси билан боғлиқ маълумотларнинг электрон базасини ва лойиҳаларни ҳисобга олиш бўйича рўйхатга олиш марказини тузиш зарур.

Парник газлари эмиссиясини қисқартириш билан боғлиқ кичик дастлабки лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилган Соф ривожлантириш механизми бўйича Миллий жамғармаларни ташкил этишни рағбатлантириш зарур. Бундай жамғармаларга соф ривожлантириш механизми (СРМ) бўйича бажариладиган йирик лойиҳалар даромадидан ажратиладиган маблағлар ва хусусий компанияларни жалб қилиш ҳисобига улуш қўшилиши мумкин.

Киото Протоколи бўйича музокаралар жараёнида қатнашиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва парник газлари эмиссиясини камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни экспертиза қилиш Барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссия ҳузуридаги мустақил экспертлар гуруҳи томонидан бажарилиши керак. Бундан ташқари, Барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссия миллий даражада Изоҳли Конвенция ва Киото Протоколи билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш учун ҳужжатлар тайёрлайди.



ТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


СО2 эмиссиясини 2010 йилга бориб 16,4-33,5 млн тоннага, шу жумладан:

газ-турбина қурилмаларини жорий этиш ҳисобига  3,6-4,8 млн тоннага;

иссиқлик ва электр энергиясини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига  1,9-3,1млн тоннага;

кичик ва ўрта буғ қозонларини замонавийлаштириш ҳисобига  2,4-3,9 млн тоннага;

кичик гидроэнергетикани ривожлантириш ҳисобига  0,9-3,0 млн тоннага;

иссиқлик таъминоти учун ёпиқ тизимлардан фойдаланиш ҳисобига  0,9-2,1 млн тоннага;

мавжуд иссиқлик трассаларини изоляция қилиш ҳисобига  0,9-3,0 млн тоннага;

газни ҳисоблаш приборлари ва назорат асбоб-ускуналарини жорий этиш ҳисобига  1,8-4,5 млн тоннага;

юқори самарали ёритиш асбобларини жорий этиш ҳисобига  1,0-1,7 млн тоннага;

кондиционерлашнинг самарали тизимини жорий этиш ҳисобига  1,5 млн тоннага;

автотранспортни суюлтирилган газга ўтказиш ҳисобига  3,0-5,9 млн тоннага камайтириш мақсадида комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.



































Время: 0.1774
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск