Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2000 й. 381-сон "Академик лицейлар ва касб-хунар коллежларининг бинолари ва мухандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2000 й.

N 381


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ХУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ ВА

МУХАНДИСЛИК ИНШООТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК

ҲИСОБИДАГИ ХИЗМАТЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бинолари ва иншоотларининг, уларда ўрнатилган ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналарнинг сақланишини таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек бюджет харажатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар ташкил этилсин. Улар 2001 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қуйидагилар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларидан, шунингдек техника, механизмлар, станок парки, ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналардан, таълимнинг техник воситаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни юқори техник даражада сақлаш;

ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари самарали сарфланишини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг намунавий низоми ва тузилмасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ишда фойдаланиш учун юборсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2000 йил 15 октябргача  академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар низомини, тузилмасини ва ходимлари сонини лицейлар ва коллежларнинг сонини, таълим йўналишларини ва уларнинг ихтисослашувини, шунингдек ҳудудий жойлашишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

2000 йил 1 декабргача  академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар жойлаштирилиши ва ходимлар билан тўлдирилишини, улар ўз фаолиятини бажариши учун зарур бўлган техника ва механизмлар билан жиҳозланишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг мутахассислари техника ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидаларига мунтазам ўқитилишини ташкил этсинлар ва таъминласинлар.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу хўжалик ҳисобидаги хизматлар самарали фаолият кўрсатиши учун шахсан жавоб берадилар.


5. Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар 2006 йилгача даромад (фойда)дан солиқ тўлашдан озод қилинадилар, солиқ солишдан бўшаб қоладиган маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И. Каримов



















Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск