Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2000 й. 360-сон "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2000 й.

N 360



ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ

БЎЙИЧА КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА


Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишлар сусайтириб юборилганлиги, улар устидан бўлган назоратнинг бўшлиги, иш билан таъминлаш ва бошқа муаммолар қониқарли даражада ҳал этилмаётганлиги оқибатида кўплаб ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ёки турли зарарли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш каби салбий ҳолатлар учраб турибди.

Ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги мавжуд комиссиялар ўз фаолиятини деярли тўхтатиб қўйган.

Вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги мавжуд вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини кўриб чиқиб, уларнинг янги таркибларини тузсинлар.

Комиссиялар фаолияти изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида уларнинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан алоҳида масъул котиб лавозими жорий этилсин.

4. Қуйидагилар вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсиз қолиши, ҳуқуқбузарлиги ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларига олиб келувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитларини назорат қилиш;

вояга етмаганларнинг онгини ва тафаккурини шакллантириш ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий ишларни фаоллаштириш;

жазони ижро этиш жойларидан озод бўлиб келган ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни турар жой ва иш билан таъминлашда ёрдам бериш, шунингдек вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича қонунда назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан назоратни кучайтирсин, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини пухта ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ишлари самарадорлигини оширсин, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳар бир инспектори ва профилактика инспекторидан ўз тасарруфидаги ҳудудда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун масъул эканлигини қатъий талаб қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Республика Маънавият ва тарғибот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ишлари юзасидан назоратни кучайтирсинлар, яшаш жойларида ижтимоий нотинч аҳволдаги вояга етмаганлар ва оилаларни аниқлаш, улар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб бориш масалаларини доимий назоратга олсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки интеллектуал-иродавий фаолиятга таъсир кўрсатадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қилувчи вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, ривожланиши ва хулқ-атворида нуқсонлари бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатиш ишларини қатъий йўлга қўйсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, ҳокимликлар, ички ишлар органлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод бўлиб келган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни турар жой ва иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар ва уларнинг бу масалада бевосита масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳар ярим йилда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқий-тарбиявий ишларнинг аҳволини муҳокама этиб, бу борада мутасадди идоралар раҳбарларининг ва қуйи комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 9, 60-модда.










Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск