Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Бозорларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2000 й. 315-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 августдаги

315-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бозорларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан

ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бозорларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини, шунингдек, бозорлар фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг асосий талаблари ва қоидаларини белгилаб беради.

Мазкур Низомнинг амал қилиши истеъмол товарларини чакана сотувчи ёки уларнинг майда улгуржи савдосини амалга оширувчи ўз балансида ўз савдо фаолиятини амалга ошириш ва (ёки) умумий савдо майдонининг алоҳида жиҳозланган савдо секцияларини юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш учун фойдаланиладиган махсус савдо асбоб-ускуналари ва иситиш тизими билан жиҳозланган мукаммал қурилган ёпиқ биноларга эга бўлган юридик шахслар ҳисобланадиган савдо марказларига жорий қилинмайди.



I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР


1. Бозор  жисмоний ва юридик шахсларнинг савдо фаолияти учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ажратилган ер участкалари ва савдо расталари, савдо павильонлари, савдо ўринлари сифатидаги бозорнинг бошқа объектлари базасида уларнинг савдо фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш фаолиятининг асосий тури бўлган ва савдо марказига қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган юридик шахс.


2. Бозорлар савдони амалга ошириш шаклига қараб чакана ва улгуржи бозорларга бўлинади.

Чакана бозор  сўнгги истеъмолчиларга нақд пулга товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган бозор.

Улгуржи бозор  товарлар (хизматлар)дан, қоидага кўра, кейинчалик тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун уларни туркумлаб нақд пулга ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган ҳолда сотиш билан боғлиқ савдо фаолияти амалга ошириладиган бозор.


3. Қуйидагилар:

сотувчилар  ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар, ўз томорқа участкасида ва ижарага олинган ерларда етиштирилган маҳсулотларни сотувчи деҳқонлар, шунингдек, юридик шахслар;

харидорлар  товарлар ва хизматларга буюртма бериш ёки сотиб олиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар бозордаги савдо қатнашчилари ҳисобланадилар.



II. БОЗОРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Бозорлар очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари сифатида ташкил этилади. Бозорлар акцияларининг назорат пакети жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига тегишли бўлиши керак.


5. Бозорларни ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозорлар ташкил этиш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорларига асосан амалга оширилади.

Қарорда бозор қаерда жойлашганлиги, унинг ихтисослашуви ва тури мажбурий тартибда белгилаб қўйилади.


6. Ташкил этилаётган бозорларнинг энг кам устав жамғармаси энг кам ойлик иш ҳақининг камида беш юз бараварини ташкил этиши керак.


7. Давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача бозорнинг устав жамғармасига таъсис ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган устав жамғармасининг камида 30 фоизи қўшилади.



III. БОЗОРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш акциядорлик жамиятлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган бозорларнинг давлат реестрини олиб боради.


9. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассислар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) бозорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;

б) муассис (муассислар)нинг бозорни ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

в) таъсис ҳужжатларининг асл нусхалари ва нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари;

г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори;

д) корхона Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

е) рўйхатдан ўтказиш пайтигача юридик шахс устав жамғармасининг 30 фоизи муассислар томонидан қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ж) бозорлар рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.


10. Бозор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан бошлаб 10 кундан кечиктирмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бозорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар уч кун муддатда солиқ ва статистика органларига маълум қилинади.


11. Рўйхатдан ўтказилган бозорга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ишлаб турган бозорлар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда бир ҳафта муддатда ўзларини рўйхатдан ўтказган органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;

муассислар (муассис)нинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори баённомаси;

таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда гувоҳноманинг асл нусхаси);

устав жамғармаси ўзгарган тақдирда, шунингдек, устав жамғармасининг шакллантирилиши тўғрисидаги ҳужжат ҳам тақдим этилади;

қайта рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.

Бозорлар қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказишга белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


13. Бозорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Бозорлар Акциядорлик жамиятларининг ягона давлат реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган деб ҳисобланади.


14. Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг бир йил ўтгач бозор рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида кўрсатилган устав жамғармасини шакллантириш тугаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт. Устав жамғармаси шакллантирилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга бозорнинг бундан кейин фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.


15. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рўйхатдан ўтказувчи органлар ва назорат органлари билан биргаликда бозорлар тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.



IV. БОЗОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


16. Бозор:

асфальтланган (мол бозорларидан ташқари), яхши ёритилган, атрофи ўралган савдо майдонига;

бозор иши тамомлангандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойларига, бозорнинг номи, унинг иш режими кўрсатилган расмийлаштирилган пешлавҳага;

жиҳозланган ва рақамланган турғун ва мавсумий савдо жойларига;

харидорларнинг бозорда эркин юришига ва савдо жойларига боришига, санитария нормалари ва ёнғинга қарши нормаларга риоя қилишга, шунингдек, зарур хизмат кўрсатиш маданиятига;

сотувчилар ва харидорлар учун қулай жойга ўрнатилган Бозорда савдо қилиш қоидалари, кириш чиптасининг қиймати, берилган савдо жойи учун ҳақ тўлаш ва бозордаги хизматлар қиймати, бозор дирекцияси, милиция, тиббий пункт жойлашган жой, бозорда текширишларни амалга оширувчи органларнинг рўйхати, текширишлар тури ва қўлланиладиган жазо жарималари тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлган ахборот тахтасига;

сув қувури, сув олиш шохобчаси, ювиладиган ҳожатхоналар, бет-қўл ювгичлар (буюм бозорларида зарурият бўлганда, жиҳозланган кийим кийиб кўриладиган хоналар)га эга бўлиши керак.



V. БОЗОРЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ МАНБАЛАРИ


17. Қуйидагилар:

патта тўловларидан тушумлар;

бозорларнинг ҳудудида жойлашган ва улар тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;

сотувчилар ва харидорларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа истеъмол товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан, шунингдек, бошқа хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан бозорларни, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш дастури остида амалга ошириладиган ихтиёрий эҳсонлар бозорлар даромадлари манбалари ҳисобланади.

Бозорларнинг молиявий маблағлари манбалари уларнинг ўз маблағлари ҳам, белгиланган тартибда кредит муассасаларидан олинадиган қарз маблағлар ҳам бўлиши мумкин.


18. Патта тўлови амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ставкалар бўйича бозорларда улгуржи ва чакана савдо қилувчи шахслардан ундирилади.


19. Сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатилганлиги, ер майдонлари, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилганлиги, шунингдек, бошқа хўжалик фаолияти учун ҳақ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайдиган ставкалар бўйича Бозорлар дирекцияси томонидан ундирилади.

Бунда ер участкалари учун ижара ҳақи миқдори ушбу ҳудуддаги ер солиғининг уч баравари миқдоридан ошмаслиги керак.


20. Мазкур низомга иловада кўрсатиб ўтилган хизматларни фақат бозорлар маъмурияти белгиланган тартибда кўрсатишига рухсат берилади.



VI. БОЗОРЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ


21. Бозорларнинг хизматлар кўрсатишдан, бозорлар ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек, патта тўлови ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди.

Бозорлар даромади умумий миқдорининг 50 фоизи бозор дирекцияси ихтиёрида қолади ва жорий харажатларни қоплашга, реконструкция қилишга, ободонлаштиришга, бозор томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга, уларнинг турларини кенгайтиришга ва бошқа мақсадларга сарфланади.

Қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга ўтказилади.

Патта тўлови тушуми прогнози бажарилмаган тақдирда бюджетга тушмаган маблағлар бозорлар ихтиёрида қоладиган улуш ҳисобига солиқ органлари томонидан акцептсиз тартибда тўлдирилади.


22. Бозорларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича истеъмол товарлари харид қилиш, тайёрлаш ва сотишни ташкил этиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинган даромадлари алоҳида ҳисобга олинади ва уларга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.



VII. ПАТТА ТЎЛОВИ УНДИРИШНИ, КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


23. Бозор дирекцияси патта тўлови ундиришнинг, кўрсатиладиган мажбурий хизматлар ва бошқа хизматлар учун ҳақ тўлашнинг барча сотувчилар учун қулай, тушунарли шарт-шароитлари яратилиши учун жавоб беради. Дирекция шундан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни ташкил этишга мажбурдир:

барча савдо расталарида кўзга кўринадиган жойда бозор ҳудудида савдо қилиш шартлари ёритилган плакатлар, тушунтирувчи жадвалларни патта тўлови ставкалари ва хизматлар қийматлари кўрсатилган ҳолда ўзбек ва рус тилларида осиб қўйиш;

тегишли тарзда жиҳозланган, шу жумладан, назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган патта тўлови ундириш шохобчалари мавжуд бўлиши, шохобчаларда ҳисобга олувчи ходимлар (кассирлар) доимий равишда бўлишлари керак. Бунда турғун шохобчалар сони 500 сотувчига (савдо ўринларига) 1 шохобча ҳисобидан келиб чиқиб белгиланиши керак;

патта тўлови ундириш шохобчалари савдо павильонлари яқинида жойлаштирилиши керак;

патта тўлови ундириладиган, кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўланадиган турғун жойларнинг жойлашишини кўрсатувчи сотувчилар ва харидорлар учун кўргазмали белгилар (табло, плакатлар);

бозорда савдо қилганлик учун патта тўлови ундиришнинг асосий шартларини, сотувчилар ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар турлари ва қийматини радио орқали мунтазам равишда маълум қилиб бориш;

мажбурий хизматлар кўрсатилганлиги учун патта тўлови тўлашдан бош тортган сотувчиларни аниқлаш мақсадида савдо расталари ва бошқа жойлар ҳар соатда назоратчилар томонидан айланиб чиқилиши;

сотувчиларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш, тушадиган даромадлар (тушум)ни тўлиқ ҳисобга олиш учун ҳисобга олувчи ходимлар ва зарур техника етарли миқдорда бўлиши;

савдо қилиш, патта тўлови тўлаш тартибини бузувчи шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазолар қўлланилиши учун солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатиш.


24. Чекка жойлардаги савдо ўринлари сони 500дан кам бўлган бозорларда, шунингдек, асосий бозорларнинг майда филиалларида, истисно тариқасида, патта тўлови сотувчиларга туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиладиган белгиланган намунадаги чек (қатъий ҳисобда турадиган квитанциялар) берилган ҳолда назорат-касса аппаратлари қўлланмаган ҳолда ундирилади.


25. Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш жойларда ҳисобга олиш ходимлари томонидан сотувчиларга назорат-касса машиналари чеки ёки давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган квитанциялар берилган ҳолда амалга оширилади.


26. Мажбурий тусдаги хизматлар учун ҳақ ундириш патта тўлови ундириш билан бир вақтда амалга оширилади.


27. Ижара ҳақини ундириш (ер участкаси, иншоотлар ёки бошқа мол-мулкни ижарага олганлик учун) Бозор дирекцияси билан ижарачи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган ижара шартномаси асосида амалга оширилади. Ижара ҳақи ҳар ойда ойнинг 15-кунигача ижарачи томонидан бозорнинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади. Мол-мулк тўлиқ бўлмаган ойга ижарага олинганда ижара ҳақи миқдори ижара ҳақи ойлик миқдорини амалда ижарага олинган кунлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.


28. Патта тўлови ундириш ва ундан тушган тушумлар ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.



VIII. БОЗОРДА САВДО ҚИЛИШ ВА

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ

32. Улгуржи қишлоқ хўжалик бозори ҳудудида савдо қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарори билан белгиланади.



IX. СОТУВЧИЛАР ВА БОЗОР МАЪМУРИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


33. Сотувчи:

бозор маъмуриятидан ишлаш учун тегишли шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш;

назорат органлари томонидан унинг фаолияти текширилаётганда бозор маъмурияти ходимларини таклиф этиш;

бозор фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадир.


34. Сотувчи:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ёнида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ва патта тўлови тўланганлиги тўғрисида чекни олиб юришга;

мазкур Низомда назарда тутилган тартибга риоя қилишга;

фақат бозор маъмурияти томонидан ажратилган жойларда савдо қилишга;

савдо қилиш жойларини тоза ва тартибли сақлашга;

бозор маъмурияти ва назорат қилувчи давлат органларининг талабларини бажаришга мажбурдир.


35. Бозор маъмурияти:

савдо жойлари мавжуд бўлганда сотувчиларни улар билан таъминлашга;

сотувчиларни тегишли стандарт талабларига мувофиқ келувчи назорат-ўлчов приборлари билан таъминлашга;

милиция органлари билан биргаликда бозор ҳудудида хавфсизлик ва жамоат тартиби сақланишини таъминлашга;

тегишли органлар билан биргаликда бозор ҳудудида санитария қоидаларига ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилинишини таъминлашга;

тиббий пункт ва милиция пости фаолият кўрсатишини ташкил этишга;

савдо ва хизмат кўрсатиш маданияти даражасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида бозорни ободонлаштириш ва реконструкция қилишга;

сотувчилар томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибга, санитария қоидаларига ва ён-ғинга қарши хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатишга;

бозорлар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларини бажаришга мажбурдир.


36. Бозор маъмурияти:

назорат органлари вакиллари бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда уларга ҳамроҳлик қилиш;

сотувчилар томонидан савдо қилишнинг мазкур қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;

савдо ўринлари бериш учун сотувчилар билан ижара шартномалари тузиш;

деҳқон бозорларида деҳқонлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик бозорда савдо тармоғи орқали сотиш мақсадида харид қилишни, шу жумладан, фьючерс асосида харид қилишни амалга ошириш;

бозор ишини ташкил этишни яхшилаш ва бозорни ривожлантириш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлиги кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;

мазкур Низом тартиблари бир неча марта бузилганлиги учун сотувчиларни бозордаги савдо ўрнини ижарага олиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳуқуқига эгадир.



X. СОТУВЧИЛАР ВА БОЗОР

МАЪМУРИЯТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


37. Мазкур Низомда назарда тутилган тартиб бузилганлиги учун сотувчилар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


38. Бозор маъмурияти номидан директор мазкур Низом бандлари бажарилмаганлиги учун ижарага олиш шартномалари ва контрактларини бекор қилишгача интизомий жавобгарликка, ёхуд қонун билан белгиланган бошқа жавобгарликка тортилади.


39. Бозор бошқаруви раиси (директори) патта тўловлари тўлиқ ундирилиши ва белгиланадиган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ тегишли маблағларнинг маҳаллий бюджет даромадига ўтказилиши учун шахсан жавоб беради.

Маҳаллий бюджетга даромадлар тушуми прогнози икки ой давомида кетма-кет бажарилмаган тақдирда бозор бошқаруви раиси (директори) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.



XI. МАЗКУР НИЗОМГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТ ЎРНАТИШ


40. Мазкур Низомга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.






Низомга

ИЛОВА



Фақат бозорлар маъмурияти кўрсатишига

рухсат этилган хизматлар рўйхати


1. Тарозилар ва бошқа ўлчов приборларини ижарага бериш бўйича хизматлар.*


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини лаборатория текширувидан ўтказиш бўйича хизматлар (ваколатли орган билан маъмурият томонидан тузилган шартнома асосида).


3. Сотувчилар ва харидорларнинг товар-моддий бойликларини масъулиятли сақлаш бўйича хизматлар (бозорлар ҳудудидаги омонат сақлаш жойлари).*


4. Бозорлар ҳудудида юкларни транспортда ташиш бўйича хизматлар бозор маъмурияти ижарага берадиган аравачаларда амалга оширилади.


Кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш учун четдан юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиш тақиқланади.



























Время: 0.1352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск