ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2006 й. 25-сон "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2006 й.

N 25


ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА  УЛАРНИНГ  МАЛАКАСИНИ  ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада ошириш, унинг ўқув-методик ва ахборот таъминотини мустаҳкамлаш, республика таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ва уларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намуналари 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатлар ва ўқув-методик ҳужжатларни тасдиқланган Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқлаштирсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда таълимнинг ушбу турига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг намунавий ташкилий тузилмасини ва намунавий штатларини, шунингдек маблағларни режалаштириш ва сарфлаш тартибини қайта кўриб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ўқув-методик жараёни сифати ва улар педагоглари касб малакаси даражасининг мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат талабларига мувофиқлигининг тезкор диагностикасини амалга оширсинлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда 2006-2009 йилларда таълимнинг мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар турлари учун педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 февралдаги

25-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)


Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.




Ўзбекистон Республикаси

герби




O`zbekiston Respublikasi


Qayta tayyorlash haqida



D I P L O M


QT № 000000



_____________________________________________________________________

(Pedagogning familiyasi, ismi, otasining ismi)


200___yil ___________________dan 200___________gacha


___________________________________________________________________da

(Qayta tayyorlash ta`lim muassasasining nomi)


___________________________________________________soatga mo`ljallangan


_____________________________________________________________________

(Qayta tayyorlash kursining nomi)


qayta tayyorlsh kursida ta`lim olib, ______________________________________


________________________________mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya


komissiyasida ________________________________bahoga himoya qildi va unga


_________________________________________________________huquqi berildi



Muhr o`rni


Rektor ______________


Sana _______________ Qayd raqami______






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 февралдаги

25-сон қарорига

3-ИЛОВА



Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)


Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.





Ўзбекистон Республикаси

герби




O`zbekiston Respublikasi


Malaka oshirish haqida



S E R T I F I K A T


MO № 000000



_____________________________________________________________________

(Pedagogning familiyasi, ismi, otasining ismi)


200___yil ___________________dan 200___________gacha


___________________________________________________________________da

(Malaka oshirish ta`lim muassasasining nomi)


jami ____________________________________________________________soatli


_____________________________________________________________________

(Malaka oshirish kursining nomi)


bo`yicha malakasini oshirdi.




Muhr o`rni


Rektor ______________


Sana _______________ Qayd raqami______





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 февралдаги

25-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган 2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурида:

1) III бўлимнинг иккинчи кичик бўлимида:

бешинчи хат бошидаги "малакаси 3 йилда бир марта оширилади" сўзлари "малакасини ошириш даврийлиги ушбу муассасалар эҳтиёжига қараб белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

2) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-бандининг еттинчи хат боши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 39-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 2, 10-модда.
















































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск