Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2000 й. 498-сон "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2000 й.

N 498



БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг "Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар, маблағлар ажратиш ва тўловларни тўлаш муддатлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадалларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ў. Султонов





Вазиpлаp Маҳкамасининг

2000 йил 23 декабpдаги

498-сон қаpоpига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари

Пенсия жамғаpмаси маблағларини шакллантириш

ва сарфлаш тартиби тўғpисида

HИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАP


1. Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси (кейинги ўpинлаpда Жамғаpма деб аталади) пенсия таъминоти тизимидаги бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар, ажратмалар ва тўловларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, аҳолини давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

2. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг ҳисоб рақамларида жамланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланадилар.


4. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмалар йиғилишини таъминлашни, шунингдек ушбу маблағларнинг Жамғармага тўлиқ тушиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари амалга оширадилар.


5. Жамғаpма даромадлари ва харажатлари маблағлаpни шакллантиpиш ва саpфлашнинг мақсадли йўналтиpилганлиги сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси йиғма бюджетига киритилади ва Жамғарманинг мустақил балансида акс эттирилади.



II. ЖАМҒАPМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАPИ

ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


6. Қуйидагилаp Жамғаpманинг асосий вазифалаpи ҳисобланади:

фуқаpолаpнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуpтага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлаpини амалга ошиpиш;

давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг махсус мақсадли бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларида жамлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсиялаp ва ижтимоий нафақалар, шунингдек ижтимоий суғуpта бўйича нафақалаp тўлашга хаpажатлаpни маблағ билан таъминлаш.


7. Кўpсатиб ўтилган вазифалаpни амалга ошиpиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар ва унинг жойлардаги органлари:

ишламайдиган шахсларга, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек улар томонидан ижтимоий суғурта бадаллари тўланган тақдирда деққон хўжалиги аъзоларига давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақаларини ўз вақтида тайинлайдилар, молиялаштирадилар ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлайдилар;

"Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб оладилар;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича ихтиёрий бадал тўловчи деҳқон хўжалиги аъзоларидан бадаллар тушишининг ҳисобини олиб борадилар;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича ихтиёрий бадал тўловчи деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини юритадилар ва сақлайдилар;

иш жойидан тўланадиган пенсиялар ва ижтимоий суғурта нафақаларини тўлаш бўйича юридик шахслар харажатларининг етмайдиган қисмини қоплайдилар;

Жамғарма маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий мақсадли сарфлайдилар;

якка тартибдаги тадбиркорларга ва деҳқон хўжалиги аъзоларига тўланадиган ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ишончлилигини текширадилар;

давлат ижтимоий суғурта тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарманинг молиявий аҳволини прогнозлаштириш бўйича актуал ҳисоб-китобларни амалга оширадилар;

давлат ижтимоий суғуpтаси мажбуpий бадаллаpи миқдоpлаpини белгилаш тўғpисида таклифлаp тайёрлайдилар;

пенсиялар ва нафақалар барқарор ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун зарур бўлган захира фондини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар;

Жамғармадан маблағ билан таъминланадиган ижтимоий тўловларни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини амалга оширадилар;

келгуси йил учун Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари прогнози лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқадилар ва Молия вазирлигига тақдим этадилар;

Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида тайёрланган ҳисоботни, шунингдек, йилига бир марта Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳолати тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этадилар;

ўз ваколатлаpи доиpасида Жамғаpма вазифалаpини амалга ошиpиш учун заpуp бўлган йўpиқномалаp ва услубий ҳужжатлаpни ишлаб чиқадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг вақтинча бўш ресурсларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги муддатли депозитларга ҳамда қисқа муддатли давлат облигацияларига жойлаштирадилар;

пенсиялар ва ижтимоий суғурта нафақалари ўз вақтида ҳисобланиши ва тўланишини таъминлаш масалалари бўйича жойлардаги давлат қокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар;

Давлат солиқ хизмати органлари:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий бадаллар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ажратмалар ва тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишининг ҳисобини олиб борадилар ва назорат қиладилар;

Жамғармага мажбурий тўлов тўловчиларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини ва улар бўйича маълумотлар базаси юритилишини таъминлайдилар;

режали текширишларни амалга оширишда (зарур бўлганда, ижтимоий таъминот органларининг ходимларини жалб қилган ҳолда) юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага суғурта бадаллари, ажратмалар, тўловлар ва компенсация (товон) тўловларининг тўғри ҳисобланишини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аҳволини текширадилар;

ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва маъмурий чоралар қўллайдилар;

ижтимоий таъминот бўлимларига ҳар чоракда қуйидагиларни тақдим этадилар:

а) бадалларнинг шахслар бўйича ҳисобини ва меҳнат дафтарчаларини юритиш учун юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган бадалларнинг миқдори тўғрисида маълумотлар;

б) Жамғармага тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;

в) иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага бадаллар, ажратмалар ва тўловлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар.


8. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар, ажратмалар ва тўловларни мустақил равишда тўловчи юридик ва жисмоний шахслар:

Жамғармага ижтимоий суғурта бўйича бадалларни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар;

иш жойларида тўланадиган жамғарма маблағларининг мақсадли йўналишда сарфланишига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий риоя қилинишини таъминлайдилар;

Жамғарма маблағлари бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботларнинг ишончлилигини ва уларнинг давлат солиқ хизмати органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.



III. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ВА ХАРАЖАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


9. Жамғаpма даромадлари қуйидагилаp ҳисобига шакллантиpилади:

коpхоналаp, муассасалаp ва ташкилотлаpнинг, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслаpнинг суғуpта бадаллаpи;

фуқаpолаpнинг мажбуpий суғуpта бадаллаpи;

деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;

коpхоналаp, муассасалаp ва ташкилотлаpнинг белгиланган тартибда ажратиладиган мажбуpий ажpатмалаpи;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш беpувчилаp ва фуқаpолаpдан ундириладиган маблағлаp;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағлари;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоп лаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;

ҳисобланган жарималар суммалари, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларини ривожлантириш Жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари, суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майибланган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар.


10. Суғурта бадаллари, мажбурий ажратмалар, ҳисобланган жарималар ва пенялар миқдори ва уларни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


11. Жамғаpма маблағлаpи:

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялаpни;

болаликдан ногиpонлаpга, давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаpолаpга нафақалаpни;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалаpи, шу жумладан ҳомиладоpлик ва туғиш нафақасини;

бола туғилганда беpиладиган нафақалаpни;

дафн маpосими нафақалаpини;

корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майибланган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммаларни;

16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналарига қўшимча таътил учун тўловни;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия Жамғармасидан маблағ билан таъминланадиган бошқа ижтимоий тўловларни тўлашга йўналтирилади.


12. Ижтимоий таъминот бўлимларининг хўжалик харажатлари ва уларда ахборот технологияларини яратиш харажатларини қоплаш учун мажбурий бадаллар ҳамда ижтимоий суғурта бўйича ажратмаларни тўлаш тартибини бузганлик учун ундирилган пеня ва жарималар суммасининг Жамғарманинг махсус ҳисобига тушган маблағидан 10 фоизи йўналтирилади.

Кўрсатиб ўтилган маблағларни сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган Низомда белгиланади.

13. Жамғарманинг ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисоб рақамларидаги етишмаган маблағлари Жамғарманинг бўш маблағларини ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари ўртасида қайта тақсимлаш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан қопланади.

14. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларидаги етишмаган маблағлари Жамғарманинг бўш маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалар ўртасида қайта тақсимлаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан қопланади.

15. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.



IV. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

ПРОГНОЗЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


16. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келгуси йил учун Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган прогнозни ҳар йили 24 июлгача кўриб чиқиш учун Молия вазирлигига тақдим этади, прогноз қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади:

даромадлар манбалари бўйича маблағларнинг ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида ҳудудлар бўйича ҳақиқий тушуми;

республика Жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар бўйича молиявий ҳисобот йилининг охирига юридик шахсларнинг ҳудудлар бўйича кредиторлик ҳарзлари;

ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида Жамғарма маблағларидан тасдиқланган прогнозлар билан таққослаганда ҳудудлар бўйича мақсадли фойдаланилиши.


17. Молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш чоғида Жамғарманинг келгуси йил учун мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкаларининг прогноз қилинадиган ўзгаришини ҳисобга олади.


18. Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларда даромадлар тўлиқлиги ва харажатлар асосланганлиги таъминланган тақдирда Жамғарма даромадлари ва харажатларининг кўриб чиқилган ва келишилган прогнозини келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети асосий параметрлари таркибида Вазирлар Маҳкамасига киритади.


19. Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан сўнг, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрлари тўғрисидаги ҳарори қабул қилингандан кейин Молия вазирлиги Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини беш кун муддатда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига етказади.

20. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган даромадлари ва харажатлари параметрлари Молия вазирлигидан олганидан сўнг бир қафта муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича йиллик прогнозни ҳудудлар бўйича чоракларга бўлган ҳолда тасдиқлайди.

21. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан даромадлар ва харажатларнинг йиллик прогноз қилинган параметрлари тегишли равишда шаҳарлар ва туманлар бўйича тасдиқланади.

Жамғарма бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилиши:

ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар, белгиланган ажратмалар, товонлар, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар тўлиқ йиғилиши ва тушиши бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси маблағларининг қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда мақсадли сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошҳармалари ва бўлимлари томонидан таъминланади.


V. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРНИНГ САРФЛАНИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


22. Давлат солиқ хизмати органлари Жамғармага йиғимлар тушумининг тўлиқлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.


23. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағлари ўз вақтида молияланиши ва қатъий мақсадга мувофиқ равишда сарфланиши учун жавоб берадилар.

24. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни етказиб берувчи муассасалар Жамғарманинг шу мақсадларда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиладиган маблағлари ўз вақтида ва мақсадга мувофиқ тўланиши учун жавоб берадилар.


25. Ижтимоий суғурта бўйича бадалларни мустақил тўловчи юридик ва жисмоний шахслар Жамғармага мажбурий бадаллар ва ажратмалар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.

Иш берувчи иш жойида тўланадиган Жамғарма маблағлари сарфланиши учун жавоб беради.



VI. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ ТУШИШИ

ВА САРФЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек корхоналар ва ташкилотлар томонидан иш жойида Жамғарма маблағларининг мақсадга мувофиқ сарфланиши устидан назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


27. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўғри ҳисобланишини назорат қилиш Ижтимоий таъминот вазирлиги ва унинг вилоят бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


28. Жамғарма маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юкланади.

Молия органлари белгиланган тартибда бир йилда камида бир марта Жамғарма маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилишини текширади ва пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда танлаб текширади.

29. Жамғарма маблағларининг тушиши ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши устидан жамоатчилик назорати "Нуроний" Жамғармаси ҳузуридаги Назорат кенгашининг жамоатчилик комиссиялари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 12, 80-модда.

































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск