Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2000 й. 444-сон "Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2000 й.

N 444



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Пенсия таъминоти тизимидаги бошқарув тузилмасини такомиллаштириш давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар тўлиқ йиғилишини кўпайтириш, амалдаги бошқарув тузилмаларини қисқартириш ҳамда пенсиялар ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилсин.


2. Қуйидагилар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг, шунингдек деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий суғурта бадаллари;

фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалари;

муддатидан олдин ва имтиёзли пенсиялар тайинланиши муносабати билан қопланадиган маблағлар, шунингдек “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;

ўз вақтида суғурта бадаллари тўланмаганлиги ва маблағ ажратилмаганлиги учун ҳисобланган жарималар ва пеня;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари.


3. Белгилансинки:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, маблағ ажратиш ва бадаллар миқдори ҳамда уларни тўлаш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадаллар ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, шу жумладан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня ҳисобланади, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ тўплаш ва маблағ тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

бир ой муддатда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тушумларнинг ишончли ва мунтазам равишда тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича марказий аппарат, вилоят, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларига юкланган функцияларни ҳисобга олган ҳолда улар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2001 йил 1 январгача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларни ўқитсин;

давлат ижтимоий суғуртаси даромадлари прогнозини сўзсиз бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг марказий аппарати (ижроия дирекция), ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимларини 2001 йил 1 январдан бошлаб тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бошқарув тузилмаларини, шу жумладан, унинг ҳудудий бўлинмаларини тугатиш тартиботлари ўтказилишини;

Меҳнат вазирлиги билан биргаликда тугатилиш муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ҳал этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги тугатилган Пенсия жамғармаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мол-мулкини, асосий ва айланма маблағларини вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий тузилмаларининг балансига қабул қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқариш бўйича қуйидаги функциялар юклансин:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари келиб тушиши ва уларни сарфлашнинг ҳар йилги ҳамда чораклар бўйича прогноз балансларини шакллантириш;

пенсиялар, шунингдек ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланадиган нафақаларни ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;

пенсиялар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш;

пенсиялар ва ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланадиган нафақаларнинг тўғри ҳисобланишини ҳамда уларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш.

9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини бошқарувчилар ҳисобланадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ходимлари сони беш кишидан иборат бўлган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари бўлимини ташкил этсинлар.


11. "Нуроний" жамғармасининг:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари келиб тушиши ва улардан мақсадли фойдаланиш учун жамоат назорати функциясини “Нуроний” жамғармаси ҳузуридаги “Назорат кенгаши” жамоат комиссиясига юклаш тўғрисидаги;

"Нуроний" жамғармаси ижроия аппарати ва унинг вилоятлар бўлинмаларининг штатдаги ходимлари сонини “Назорат кенгаши” жамоат комиссияларининг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун биттадан штат бирлигига кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва уларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 15 ноябрдаги

444-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 37-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг пенсия жамғармасига бадаллар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 4-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 11, 71-модда.































Время: 0.1413
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск