язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар/ Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 1/3-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2006 й. 1545-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2006 й.

N 1545

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.01.2006 й.

N 1/3


ҚАРОРИ



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали

электрон тўловларни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 24 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.


3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низом (2004 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1010-1) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                         Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 48-модда.