язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар/ Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.02.2006 й. 1545-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 1/3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 февралда 1545-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 17 январдаги

1/3-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Марказий банкнинг банклараро тўлов

тизими орқали электрон тўловларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Электрон тўловлар тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек тизим аҳамиятидаги тўлов тизимларини тузишнинг умумқабул қилинган халқаро тамойилларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда - МБ ҲКМ) - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий-иқтисодий фаолият бошқармаси маркази бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда - банклар) вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради;

2) Марказий банкнинг Тўлов маркази - Марказий банкнинг банклараро ва филиаллараро тўловларини ягона баланс тартибида ўтишини таъминловчи ахборот тизими;

3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда - АБМ) - амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;


4) банкнинг вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда - вакиллик ҳисобварақ) - бу банкка МБ ҲКМда очилган ва банклараро электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;


5) электрон тўлов ҳужжати (кейинги ўринларда - ЭТҲ) - тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатдир. Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китобга доир қоғоз ҳужжат асосида ёки электрон тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Электрон тўлов ҳужжати билан ишлашда уни электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғозда такрорлаш имконияти таъминланиши керак;

6) ташаббускор (инициатор) банк - бу ЭТҲни шакллантириш ва бошқа банк адресига жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи банкдир;


7) бенефициар банк - бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускор банкдан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи банкдир;


8) электрон тўловни бошлаш - ЭТҲни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш.


2. Банклараро тўлов тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни тезкорлик билан ўтказишни таъминлаш;

б) узатилаётган ЭТҲларни рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;

в) электрон тўловларни тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя қилиш.


3. Банклараро тўлов тизими қуйидаги тамойиллар асосида ишлайди:

а) ЭТҲни бирор белги бўйича қайта ишлаш устуворликлари йўқлиги ҳамда тизимда иштирок этиш учун адолатли ва ошкора рухсат;

б) фойдаланувчилар нуқтаи назаридан қулайлилиги ва электрон тўловни амалга ошириш воситаларининг иқтисодий самарадорлиги;

в) ҳисоб-китоблар бўйича аниқ мажбуриятлар тизимини бошқариш самарадорлиги;

г) ташаббускор банк томонидан электрон тўловларни бошлаш;

д) банкларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда банкларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;

е) бошланган электрон тўловни бекор қилиш имконияти йўқлиги;

ж) юқори даражадаги хавфсизлиги, тезкорлиги ва ишончлилиги;

з) ташаббускор банкнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициар банк вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;

и) тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларида маблағлар вақтинчалик етарли бўлмаганида, бошланган электрон тўловларни ўз вақтида якунлаш ва кун давомида тизимнинг ликвидлилигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва банк ўртасида тузилган алоҳида шартнома асосида зарур бўлган маблағларни етказиб бериш имконияти;

к) ЭТҲ алмашувини қабул қилиш - назорат - узатиш технологик даврлар кўринишида ташкил этиш;

л) жисмоний шахсларга берилган тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари бўйича электрон тўловлардан ташқари, электрон тўловларнинг суммаси миқдори учун қўйиладиган чеклашларнинг йўқлиги.


4. Банклараро тўлов тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шахсий мулки ҳисобланади.


5. АБМ ва МБ ҲКМ банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.


6. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари МБ ҲКМда вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий институтлар ҳисобланади.


7. ЭТҲнинг ўтиш схемаси 1-иловада келтирилган.


8. Банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг МБ ҲКМ билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса - АБМ билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади.


9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгар банк мижози бўлади.


10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқазиш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускор банкка, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса - бенефициар банкка юклатилади.


11. Банклараро тўлов тизими бўйича узатиладиган маълумотларнинг сақланиши, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун, шунингдек, ЭТҲнинг қабул қилинганлиги ва қайта ишланганлиги (ЭТҲ рақамига, операция суммасига, операцияни амалга ошириш санаси ва тугатиш вақтига асосланишларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисидаги тасдиқномани, вакиллик ҳисобварағидан (оралиқдаги ва якуний) кўчирмани шакллантириш учун жавобгарлик АБМ ва МБ ҲКМга юклатилади.



II. БАНКЛАР ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИНИ

БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИГА УЛАШ ТАРТИБИ


12. Банклараро тўлов тизимига уланишнинг учта варианти мавжуд:

1) банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини уланиши;

2) филиалга эга бўлмаган банкларни уланиши (бунда электрон тўловлар банкнинг амалиёт бошқармаси орқали амалга оширилади);

3) банк филиалини уланиши.


13. Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаментига (кейинги ўринларда - МБ ТТАТД) мурожаат қилади. Мазкур хатга асосан МБ ТТАТД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига улаш ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш тартибини белгилайди.

14. Филиалга эга бўлмаган банкни ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун, улар қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинган, Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га ҳамда банклараро тўлов тизимига чиқиш имкониятини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.


15. Филиалга эга бўлмаган банкларни уланиш тартиби қуйидагича:

1) Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти МБ ТТАТДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТАТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТАТДга бу ҳақда хабар беради;

3) Банк, хос рақам олгандан кейин, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга - МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;

4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларининг қабул қилиш назорат қилиш узатиш технологик алмашувини ўтказиш йўли билан банк тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.

Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) банкнинг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;

б) дастлаб банк ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;

в) синов мажмуасидаги банкнинг вакиллик ҳисобварағига банкнинг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;

г) банк вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;

д) АБМ банк учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, банк эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;

е) Синов банк тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

Синов тугаганидан кейин АБМ банк билан биргаликда банк ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;

5) Марказий банк Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментининг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТАTД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.

16. Банк филиаллари МБ ҲКМда ҳисобварақлар очмаслигини инобатга олиб, банклараро тўлов тизимига филиалларни улаш бўйича барча тайёргарлик ишларини (филиалнинг тайёргарлик синов текшируви, электрон рақамли имзо калитини яратиш) банклар ўзлари олиб борадилар.

Филиалга хос рақам захиралаш учун банк бевосита АБМнинг БДМАБ бўлимига мурожаат қилади.

Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.

Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш илтимоси билан, банк МБ ТТАTДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан МБ ТТАTД банк филиали учун БДМАБда хос рақам беради, электрон маълумотномасига киритади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида барча банкларга расмий хабарнома беради.

Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.



III. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТ

ЮРИТИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ МОДЕЛИ


17. МБ ХКМда вакиллик ҳисобварақлари қуйидаги тамойилларга риоя қилган ҳолда юритилади:

1) МБ ҲКМда банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш амалиёт куни давомида амалга оширилади. ЭТҲнинг муваффақиятли қайта ишланганлиги тасдиқланиши билан вакиллик ҳисобварағида акс эттирилади. Узатиладиган ЭТҲларида ҳимоя қилиш воситалари ёрдамида хатолар аниқланганда ёки ЭТҲларни қайта ишлаш имконияти бўлмаганда, улар қайтарилади (файлни қайта ишлашда - файл бутунлича қайтарилади), ва бу ҳақда электрон квитанция берилади;

2) Электрон тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса;

3) Банк банклараро электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва банкдаги тегишли ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.


18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:

1) Банклараро тўлов тизимида 2-7-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади.

2) Ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (операция тури (кейинги ўринларда - ОТ)) билан белгиланиши керак. Операциялар тури кодлари 8-иловада келтирилган;

3) Маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказиш мақсадида банкнинг масъул ходими ЭТҲ тайёрлашда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритиши керак;

4) Тўлов топшириқномасини (ОТ 01), тўлов талабномасини (ОТ 02), мемориал ордерни (ОТ 06) ва инкассо топшириқномасини (ОТ 11) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

ҳужжатнинг рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўловчи банкнинг коди;

тўловчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);

олувчининг номи;

олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

олувчи банкнинг коди;

олувчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

тўловнинг мақсади.

Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

а) тўлов нима учун ўтказилаяпти;

б) шартнома, ҳисобварақ, товар-транспорт ҳужжатлари, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилишда ишни қабул қилиш далолатномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар, маҳсулот ким орқали жўнатилганлиги тўғрисидаги ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади. Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.

Қонунчиликка мувофиқ айрим тўловчиларга "тўлов мақсади" реквизитида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин.

5) Аккредитив учун ариза (ОТ 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

аккредитив номери;

аккредитивни ёзиш санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг ҳисобварақ рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

эмитент банкнинг номи;

эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,

аккредитив суммаси рақам билан;

етказиб берувчининг номи;

етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;

аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;

аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;

аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

аккредитив муддати.

Аккредитив шартлари:

а) аккредитив тури;

б) товар (маҳсулот), хизматнинг номи;

в) аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи;

6) Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини (ОТ 14) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

чек берувчи банкнинг номи (чекнинг устки қисмида);

чек серияси ва рақами;

чекни бериш санаси;

чекнинг суммаси рақам билан;

чекнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

чек берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми;

чек берувчининг паспорт серияси ва рақами;

чек берувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

чек берувчи банк бўлимининг коди;

чек берувчи банк бўлимининг номи;

чек қабул қилувчи корхонанинг номи;

чек қабул қилувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

чек қабул қилувчи банк бўлимининг рақами;

чек қабул қилувчи банк бўлимининг номи;

чек қабул қилинган сана;

чекнинг амал қилиш муддати.


19. МБ ҲКМ томонидан банкнинг вакиллик ҳисобварағи дебетига ёки кредитига маблағ хато ўтказилганда, МБ ҲКМ амалиёт куни давомида банкка хато ўтказилган тўловлар тўғрисида хабарнома жўнатиши керак. Банк, МБ ҲКМдан хабарномани олганда, дарҳол шу амалиёт кунининг ўзидаёқ, вакиллик ҳисобвараққа хато ўтказилган маблағларни қайтаришни амалга ошириши керак.


20. Ташаббускор банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у бенефициар банкка хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида хабарнома жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъи назар, ташаббускор банк маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.



IV. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ

МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШНИНГ

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИ


21. Соат 8-00 дан 17-00 гача бўлган даврда банклар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг банклардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ва бу ҳақда банкка электрон квитанция узатилади. Бир хил бўлган ҳолда, банк ишлашга тушади, мос келмаса - банк улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.

Агар банк форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин, ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.


22. Соат 9-00 дан 17-00 гача - банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш - қабул қилиш - назорат қилиш вақти.

1) Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин.

2) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, банкнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.

24. Соат 17-00 дан АБМ банкларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор банк ва бенефициар банк бўйича) хабарнома жўнатади.

Шундан кейин АБМда "Куннинг якунланиши" босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар "Куннинг якунланиши" босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:

а) банклардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;

б) МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва банкларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.

Банкларда "Куннинг якунланиши" босқичининг вақти банкнинг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.

"Куннинг якунланиши" босқичи чиқиш шаклларини чиқариш, маълумотларни архивациялаш ва тизимни навбатдаги куннинг бошланишига тайёрлаш билан биргаликда боради.


25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи Раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.


26. Айрим банкларда алоҳида ажратилган ёки коммутация қилинган каналларнинг бузилиши содир бўлганда, ЭТҲлар белгиланган ахборотларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда МБ ҲКМга хизмат кўрсатувчи АБМнинг бўлимига бевосита электрон ахборот ташувчи жисмларда тақдим қилиниши мумкин.

27. Ушбу иш тартиби фавқулодда вазиятлар ҳолати содир бўлганда қўлланилмайди. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчиларининг иш тартиби Марказий банкнинг алоҳида меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки оммавий ахборот воситалари орқали хабар беради.



V. БАНКЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


28. Банк филиаллари ўзининг мижозлари ўртасидаги барча тўловларни банк хизматини кўрсатиш учун тузган шартномасига мувофиқ мустақил равишда амалга оширади.


29. Банкнинг масъул ходими пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини олишда рўйхати 18-бандда келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича визуал текшириш ўтказади.


30. ЭТҲларида банклар ва уларнинг филиаллари вакиллик ҳисобварақлари рақамини, шунингдек, МБ ҲКМ кодини қўйиш тақиқланади.


31. Банк филиалида дебет ҳужжатлари (тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари, эмиссия тўловлари)ни расмийлаштиришда қуйидаги тартиб мавжуд:

1) Эмиссия операцияларида мемориал ордер расмийлаштирилади:


ДЕБЕТ 20102, 20106;

КРЕДИТ 17301;


2) тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича операциялар учун:


ДЕБЕТ 20206, 29896;

КРЕДИТ 19903;


3) Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.


32. Киритилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжати асосида банкнинг филиалида дастурий равишда ЭТҲ шакллантирилади, у ички назоратдан ўтади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, шифрланади ва банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказига узатилади.


33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:


Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:


ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;


Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:


ДЕБЕТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;


2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:


ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

КРЕДИТ 11005;


Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:


ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;


34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:


Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:


ДЕБЕТ 10301;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;


Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:


ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301;


2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:


ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;


Дебет операциялари (ОТ - 06) бўйича:


ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;

КРЕДИТ 11005;


35. Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказидан келиб тушган ЭТҲлари филиалда ички назорат ва электрон рақамли имзоси текширувидан ўтади. Ижобий натижа олинганда, ўтказмалар филиал ва унинг мижозларининг тегишли ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.

Агар мижознинг ҳисобварақ рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, бу ҳолда маблағлар олувчи учун 23206 - "Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар" ҳисобварағига ёки тўловчи учун 17305 - "Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар" ҳисобварағига ўтказилади, ундан уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилиши керак.



VI. БАНКЛАРНИНГ МБ ҲКМ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


36. Банклардан ЭТҲ келиб тушганидан кейин, МБ ҲКМда уларни автоматлаштирилган қайта ишлаш ташкил этилади.


37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ўрнатилган тартибда БДМАБда рўйхатдан ўтмаган бўлса, ушбу ЭТҲ тегишли хато коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.


38. Ҳар бир ЭТҲ батафсил таҳлил қилинишидан олдин, қуйидагилар бўйича текширилади:

а) жорий куннинг бошида вакиллик ҳисобварағи ҳолатини текширганда ижобий натижа чиқиши;

б) электрон тўловни амалга ошириш учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағларнинг мавжудлиги.


39. Текшириш мобайнида, ҳар бир ЭТҲ қайта ишлангандан кейин банкнинг вакиллик ҳисобварағида қолиши кўзда тутилган қолдиқ суммаси ҳисобланади. Файл алмашувида дастлаб ҳисобвараққа ўтказиладиган, кейин эса, ҳисобдан ўчириладиган барча электрон тўловлар ҳисобга олинади.


40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда банкка хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.


41. Агар текширув жараёнида хатолар аниқланмаса ва вакиллик ҳисобварағининг қолдиғи банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўловларни ўтказиш имконини берса, ЭТҲ МБ ҲКМ амалиёт кунида кейинги қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтади.


42. Ҳар бир ЭТҲ қайта ишлаш жараёнида МБ ҲКМда тўлов ўтказмалари 11001, 11003, 21302, 21304 ва 27416 ҳисобварақларида акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Электрон тўлов ҳужжатларининг ўтиш

СХЕМАСИ

МБ Ҳисоб-китоб-касса марказлари









МБ Тўлов маркази









МБ Ҳисоб-китоблар маркази


А Бош

банки

Б Бош

банки

А банки

филиаллари

Б банки

филиаллари




Низомга

2-ИЛОВА

0505411002

"ЭЛЕКТРОН" ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди


Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)


Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана




Низомга

3-ИЛОВА

0505411001

"ЭЛЕКТРОН" ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ №





САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи


Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ


Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана






Низомга

4-ИЛОВА

0505411008

"ЭЛЕКТРОН" МЕМОРИАЛ ОРДЕР №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ


Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________



Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана





Низомга

5-ИЛОВА

0505411013

"ЭЛЕКТРОН" ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ №

САНАСИ


Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди


Сумма сўз билан __________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана




Низомга

6-ИЛОВА

0505411009

"ЭЛЕКТРОН" АККРЕДИТИВГА АРИЗА №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг СТИРи

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ аккредитив ҳ

Олувчи банк номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан ___________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

Амал қилиш муддати

Шартнома №

Буюртма №

Буюртма санаси

Товар, ишлар ёки хизматлар номи

Ҳужжат тури


Қўшимча шартлар

Раҳбар

Ф.И.О.

(имзо)

Бош бухгалтер

Ф.И.О.

(имзо)


Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана





Низомга

7-ИЛОВА

0505411005

"ЭЛЕКТРОН" ҲИСОБ-КИТОБ ЧЕКИ

юз минг сўм


Акционер-тижорат

9

8

7

6

5

4

3

2

1

юм

юм

юм

юм

юм

юм

юм

юм

юм

Ҳисоб-китоб чеки серияси




ўн минг сўм

Чекнинг берилган санаси

9

8

7

6

5

4

3

2

1

ўм

ўм

ўм

ўм

ўм

ўм

ўм

ўм

ўм

СУММА

СЎМ

(рақам билан)

минг сўм

(сумма сўз билан)

9

8

7

6

5

4

3

2

1

мс

мс

мс

мс

мс

мс

мс

мс

мс

(Жисмоний шахснинг  Ф.И.О.)

Паспорт серияси

рақами

юз сўм

Чек берувчининг ҳ

Банк коди

9

8

7

6

5

4

3

2

1

юс

юс

юс

юс

юс

юс

юс

юс

юс

Чек берган банкнинг номи

ўн сўм

Чек қабул қилувчи ташкилотнинг номи

9

8

7

6

5

4

3

2

1

ўс

ўс

ўс

ўс

ўс

ўс

ўс

ўс

ўс

Чек қабул қилувчининг ҳ

Банк коди

бир сўм

Чек қабул қилувчи банкнинг номи

9

8

7

6

5

4

3

2

1

бс

бс

бс

бс

бс

бс

бс

бс

бс

Чек қабул қилинган сана


Чекнинг амал қилиш муддати

Бухгалтер

Кассир

(имзо)

(имзо)




Низомга

8-ИЛОВА

Операциялар тури кодлари

Т/р

Ҳужжатларнинг номи


Операциялар тури


1.

Тўлов топшириқномаси


01

2.

Тўлов талабномаси


02

3.

Аккредитив учун ариза


05

4.

Мемориал ордер


06

5.

Инкассо топшириқномаси


11

6.

Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки


14

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 48-модда.