ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар /

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.02.2006 й. 1545-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 1/3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 февралда 1545-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 17 январдаги

1/3-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Марказий банкнинг банклараро тўлов

тизими орқали электрон тўловларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўлов ҳужжатлари асосида тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда - МБ ҲКМ) - бу Банклараро тўлов тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими бўлиб, унинг функцияларига Банклараро тўлов тизими иштирокчиларига - тижорат банкларининг Бош офисларига, "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖга, "Миллий клиринг маркази" АЖга (кейинги ўринларда - иштирокчилар) ҳамда Марказий банкка вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг белгиланган вақт давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш киради;

2) Марказий банкнинг Тўлов маркази - Марказий банкнинг банклараро ва филиаллараро тўловларини ягона баланс тартибида ўтишини таъминловчи ахборот тизими;

3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда - АБМ) - Марказий банк билан тузиладиган шартномага асосан банклараро тўлов тизимига техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;

4) вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда - вакиллик ҳисобварақ) - бу иштирокчилар ва Марказий банкка МБ ҲКМда очилган ва улар ўртасида электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;

5) электрон тўлов ҳужжати (кейинги ўринларда - ЭТҲ) - тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатдир. ЭТҲ тўловга доир қоғоз ҳужжат асосида ёки электрон тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. ЭТҲ билан ишлашда уни электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғозда такрорлаш имконияти таъминланиши керак;

6) ташаббускор (инициатор) - бу ЭТҲни шакллантириш ва бенефициарга жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи иштирокчи ёки Марказий банк;

7) бенефициар - бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускордан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи иштирокчи ёки Марказий банк;

8) электрон тўловни бошлаш - ЭТҲни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш;


9) тўловчининг идентификация рақами - юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган электрон тўлов ҳужжатининг реквизити.

2. Банклараро тўлов тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этилади:

а) ташаббускорлар ва бенефициарлар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни тезкорлик билан ўтказишни таъминлаш;

б) узатилаётган ЭТҲларни рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;

в) электрон тўловларни тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя қилиш.


3. Банклараро тўлов тизими қуйидаги тамойиллар асосида ишлайди:

а) ЭТҲни бирор белги бўйича қайта ишлаш устуворликлари йўқлиги ҳамда тизимда иштирок этиш учун адолатли ва ошкора рухсат;

б) фойдаланувчилар нуқтаи назаридан қулайлилиги ва электрон тўловни амалга ошириш воситаларининг иқтисодий самарадорлиги;

в) ҳисоб-китоблар бўйича аниқ мажбуриятлар тизимини бошқариш самарадорлиги;

г) ташаббускор томонидан электрон тўловларни бошлаш;

д) иштирокчиларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда иштирокчиларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;

е) бошланган электрон тўловни бекор қилиш имконияти йўқлиги;

ж) юқори даражадаги хавфсизлиги, тезкорлиги ва ишончлилиги;

з) ташаббускорнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициарнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;

и) тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларида маблағлар вақтинчалик етарли бўлмаганида, бошланган электрон тўловларни ўз вақтида якунлаш ва кун давомида тизимнинг ликвидлилигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва банк ўртасида тузилган алоҳида шартнома асосида зарур бўлган маблағларни етказиб бериш имконияти;

к) ЭТҲ алмашувини қабул қилиш - назорат - узатиш технологик даврлар кўринишида ташкил этиш;

л) электрон тўловлар суммасининг миқдори бўйича чеклов ўрнатилмаслиги.

4. Марказий банк билан АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Банклараро тўлов тизими фаолият юритишини техник, дастурий ва эксплуатацион хизматлари таъминоти АБМ зиммасига юклатилади.

5. Иштирокчилар АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширадилар.

6. Иштирокчиларнинг тўлов хизматларидан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади.

7. ЭТҲнинг ўтиш схемаси 1-иловада келтирилган.


8. Иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иштирокчиларга вакиллик ҳисобварақларини очиш ва банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги АБМ билан тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида белгиланади.

Банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида иштирокчилар томонидан МБ ҲКМга узатилган ЭТҲларини қайта ишлаш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банклараро тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.

9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича масъулият ташаббускорнинг мижози зиммасига юклатилади.

10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускорга, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса бенефициарга юклатилади.

11. Банклараро тўлов тизими бўйича узатиладиган маълумотларнинг сақланиши, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун, шунингдек, ЭТҲнинг қабул қилинганлиги ва қайта ишланганлиги (ЭТҲ рақамига, операция суммасига, операцияни амалга ошириш санаси ва тугатиш вақтига асосланишларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисидаги тасдиқномани, вакиллик ҳисобварағидан (оралиқдаги ва якуний) кўчирмани шакллантириш учун жавобгарлик АБМга юклатилади.


II. ИШТИРОКЧИЛАРНИ БАНКЛАРАРО

ТЎЛОВ ТИЗИМИГА УЛАШ ТАРТИБИ

12. Банклараро тўлов тизимига уланишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

1) банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини уланиши;

2) филиалга эга бўлмаган банкларни уланиши (бунда электрон тўловлар банкнинг амалиёт бошқармаси орқали амалга оширилади);

3) банк филиалини уланиши;

4) "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖнинг уланиши.

13. Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов тизимлари фаолиятини тартибга солувчи департаментига (кейинги ўринларда - МБ ТТД) мурожаат қилади. Мазкур хатга асосан МБ ТТД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига улаш ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш тартибини белгилайди.

14. Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун:

1) қонунчиликда белгиланган тартибда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши, бундан банк филиали мустасно;

2) Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га эга бўлиши;

3) банклараро тўлов тизими билан маълумот алмашинувини таъминлаш имконини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖ банклараро тўлов тизимига уланиш учун ушбу банднинг 2 ва 3-кичик бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.

15. Филиалга эга бўлмаган банк, "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖнинг банклараро тўлов тизимига уланиш тартиби қуйидагича:

1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда - МБ ЛБД) МБ ТТДга иштирокчининг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМ иштирокчи учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида иштирокчи ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;

3) Иштирокчи хос рақам олгандан кейин ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;

4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларнинг қабул қилиш, назорат қилиш, узатиш, технологик алмашувини ўтказиш йўли билан иштирокчи тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.

Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) иштирокчининг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;

б) дастлаб иштирокчининг ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;

в) синов мажмуасидаги иштирокчининг вакиллик ҳисобварағига иштирокчининг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;

г) иштирокчи вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;

д) АБМ иштирокчи учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, иштирокчи эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;

э) Синов иштирокчи тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

Синов тугаганидан кейин АБМ иштирокчи билан биргаликда иштирокчи ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;

5) МБ ЛБДнинг иштирокчи тўғрисидаги хабари, иштирокчининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча иштирокчиларга иштирокчининг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, мазкур расмий хабарнома асосида Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

16. Банк филиаллари МБ ҲКМда ҳисобварақлар очмаслигини инобатга олиб, банклараро тўлов тизимига филиалларни улаш бўйича барча тайёргарлик ишларини (филиалнинг тайёргарлик синов текшируви, электрон рақамли имзо калитини яратиш) банклар ўзлари олиб борадилар.

Филиалга хос рақам захиралаш учун банк бевосита АБМга мурожаат қилади.

Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.

Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда захираланган хос рақам ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида МБ ТТД томонидан барча иштирокчиларга расмий хабарнома юборилади.

Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.



III. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТ

ЮРИТИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ МОДЕЛИ


17. МБ ХКМда вакиллик ҳисобварақлари қуйидаги тамойилларга риоя қилган ҳолда юритилади:

1) МБ ҲКМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш амалиёт куни давомида амалга оширилади. ЭТҲнинг муваффақиятли қайта ишланганлиги тасдиқланиши билан вакиллик ҳисобварағида акс эттирилади. Узатиладиган ЭТҲларида ҳимоя қилиш воситалари ёрдамида хатолар аниқланганда ёки ЭТҲларни қайта ишлаш имконияти бўлмаганда, улар қайтарилади (файлни қайта ишлашда - файл бутунлича қайтарилади), ва бу ҳақда электрон квитанция берилади;

2) Электрон тўловлар фақатгина иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган иштирокчилар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;

3) Иштирокчи банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва ушбу вакиллик ҳисобварағидаги маблағ ҳисоби юритиладиган ички ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.

18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:

1) Банклараро тўлов тизимида 2-6-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади;

2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар томонидан электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда - ТҲК) 8-иловада келтирилган;

3) маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини таъминлаш учун ЭТҲ тайёрлашда тўлов ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритилиши керак;

4) тўлов топшириқномасини (ТҲК 01), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06), инкассо топшириқномасини (ТҲК 11), масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномасини (ТҲК 22) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

ҳужжатнинг рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

тўловчининг идентификация рақами;

тўловчи банк (ташаббускор)нинг коди;

тўловчи банк (ташаббускор)нинг номи;

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);

олувчининг номи;

олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

олувчи банк (ташаббускор)нинг коди;

олувчи банк (ташаббускор)нинг номи;

ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

тўловнинг мақсади.

Тўлов мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳамда иштирокчи ва унинг мижози ўртасида тузилган шартнома шартларига мос келувчи маълумотлар кўрсатилиши мумкин.

Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ айрим ташкилотлар томонидан маблағларни тўловчи ёки маблағларни олувчи бўлган тўлов ҳужжатларининг "тўлов мақсади" графасида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин;

5) аккредитив учун ариза (ТҲК 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

аккредитив номери;

аккредитивни ёзиш санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг ҳисобварақ рақами;

тўловчининг идентификация рақами;

эмитент банкнинг номи;

эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,

аккредитив суммаси рақам билан;

етказиб берувчининг номи;

етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;

аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;

аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;

аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

аккредитив муддати.

Аккредитив шартлари:

аккредитив тури;

товар (маҳсулот), хизматнинг номи;

аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи.

18-1. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварағидан маблағларни акцептсиз тарзда ҳисобдан чиқаришда Марказий банк мемориал ордердан фойдаланади.

19. МБ ҲКМ томонидан иштирокчининг вакиллик ҳисобварағи дебетига ёки кредитига маблағ хато ўтказилганда, МБ ҲКМ амалиёт куни давомида иштирокчига хато ўтказилган тўловлар тўғрисида хабарнома жўнатиши керак. Иштирокчи МБ ҲКМдан хабарномани олганда, дарҳол шу амалиёт кунининг ўзида вакиллик ҳисобвараққа хато ўтказилган маблағларни қайтаришни амалга ошириши керак.

20. Ташаббускорнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у бенефициарга хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида хабарнома жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъий назар ташаббускор маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.


IV. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ

МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШНИНГ

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИ


21. Соат 8-00 дан 18-00 гача бўлган даврда иштирокчилар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг иштирокчилардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ҳамда бу ҳақда иштирокчига электрон квитанция узатилади. Ушбу маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганда иштирокчи ишлашга тушади, маълумотлар мувофиқ бўлмаса иштирокчи улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.

Агар иштирокчи форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.

22. Соат 8-00 дан 18-00 гача - банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилиш вақти ҳисобланади. Ушбу вақт оралиғида ЭТҲлар қуйидаги тартибда қайта ишланади:

1) Иштирокчилар соат 8-00 дан 17-00 гача МБ ҲКМга ҳар қандай ЭТҲларни узатишлари мумкин;

2) Соат 17-00 дан 17-30 гача бўлган даврда МБ ҲКМга тижорат банклари ўртасидаги пул бозори операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;

3) Соат 17-00 дан 18-00 гача бўлган даврда МБ ҲКМга Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги пул-кредит операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;

4) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.

Бунда, ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилишни таъминловчи ходимларнинг иш вақти меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

24. Соат 18-00 дан АБМ иштирокчиларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор ва бенефициар бўйича) хабарнома жўнатади.

Шундан кейин МБ ҲКМда "Куннинг якунланиши" босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар "Куннинг якунланиши" босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:

а) иштирокчилардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;

б) МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва иштирокчиларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.

Иштирокчиларда "Куннинг якунланиши" босқичининг вақти иштирокчининг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.

"Куннинг якунланиши" босқичи чиқиш шаклларини чиқариш, маълумотларни архивациялаш ва тизимни навбатдаги куннинг бошланишига тайёрлаш билан биргаликда боради.

25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини мувофиқлаштирувчи раис ўринбосарининг ёзма ёки электрон кўрсатмасига асосан узайтириши мумкин. АБМ томонидан тизим иштирокчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида электрон тарзда хабардор қилинади.

26. Айрим иштирокчиларда алоҳида ажратилган ёки коммутация қилинган каналларнинг бузилиши содир бўлганда, ЭТҲлар белгиланган ахборотларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда МБ ҲКМга хизмат кўрсатувчи АБМнинг бўлимига бевосита электрон ахборот ташувчи жисмларда тақдим қилиниши мумкин.

27. Ушбу иш тартиби фавқулодда вазиятлар ҳолати содир бўлганда қўлланилмайди. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчиларининг иш тартиби Марказий банкнинг алоҳида меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки оммавий ахборот воситалари орқали хабар беради.



V. БАНКЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


28. Банк филиаллари ўзининг мижозлари ўртасидаги барча тўловларни банк хизматини кўрсатиш учун тузган шартномасига мувофиқ мустақил равишда амалга оширади.


29. Мижоз томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича текширувдан ўтказилади.

30. ЭТҲларида банклар ва уларнинг филиаллари вакиллик ҳисобварақлари рақамини, шунингдек, МБ ҲКМ кодини қўйиш тақиқланади.

32. Киритилган тўлов ҳужжати асосида банкнинг филиалида дастурий равишда ЭТҲ шакллантирилади, у ички назоратдан ўтади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, шифрланади ва банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказига узатилади.

33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:


Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;


2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:


Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

КРЕДИТ 11005;


Дебет операциялари (ТҲК - 06) бўйича:


ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи.

34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро тўлов тизимидан олинган тўлов ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:


Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:

ДЕБЕТ 10301;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;


2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:


Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;


Дебет операциялари (ТҲК - 06) бўйича:


ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;

КРЕДИТ 11005.

35. Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказидан келиб тушган ЭТҲлари филиалда ички назорат ва электрон рақамли имзоси текширувидан ўтади. Ижобий натижа олинганда, ўтказмалар филиал ва унинг мижозларининг тегишли ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.

Агар мижознинг ҳисобварақ рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, бу ҳолда маблағлар олувчи учун 23206 - "Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар" ҳисобварағига ёки тўловчи учун 17305 - "Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар" ҳисобварағига ўтказилади, ундан уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилиши керак.



VI. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ МБ ҲКМ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

36. Иштирокчилардан ЭТҲ келиб тушганидан кейин, МБ ҲКМда уларни автоматлаштирилган қайта ишлаш ташкил этилади.

37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари ҳамда тўловчиларнинг идентификация рақамлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ва тўловчининг идентификация рақами БДМАБ маълумотлари билан мос келмаса, ушбу ЭТҲ тегишли хатолик коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.

38. Ҳар бир ЭТҲ батафсил таҳлил қилинишидан олдин, қуйидагилар бўйича текширилади:

а) жорий куннинг бошида вакиллик ҳисобварағи ҳолатини текширганда ижобий натижа чиқиши;

б) электрон тўловни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағларнинг мавжудлиги.

39. Текшириш мобайнида, ҳар бир ЭТҲ қайта ишлангандан кейин иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида қолиши кўзда тутилган қолдиқ суммаси ҳисобланади. Файл алмашувида дастлаб ҳисобвараққа ўтказиладиган, кейин эса, ҳисобдан ўчириладиган барча электрон тўловлар ҳисобга олинади.

40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек электрон тўловларни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда иштирокчига хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.

40-1. Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур вакиллик ҳисобварағида овердрафтни шакллантириш орқали банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китоб ниҳоясига етказилади.

40-2. Операцион кун охирида вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари кейинги иш кунидан бошлаб вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилади.

Банкнинг вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шаклланган куннинг ўзида Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизимида ушбу банкнинг электрон тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланади.

41. Агар текширув жараёнида хатолар аниқланмаса ва вакиллик ҳисобварағининг қолдиғи банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўловларни ўтказиш имконини берса, ЭТҲ МБ ҲКМ амалиёт кунида кейинги қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтади.


42. Ҳар бир ЭТҲ қайта ишлаш жараёнида МБ ҲКМда тўлов ўтказмалари 11001, 11003, 21302, 21304 ва 27416 ҳисобварақларида акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.



VII. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВЛАРНИ УЗЛУКСИЗ

РАВИШДА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

43. Банклараро тўловлар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими (кейинги ўринларда - Тезкор тўловлар тизими) орқали узлуксиз равишда амалга оширилади. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Тезкор тўловлар тизими узлуксиз фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайди.


44. Тезкор тўловлар тизимига уланиш учун банклар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизимига уланган бўлиши ва АБМга мурожаат қилиши керак. Тезкор тўловлар тизими хизматларидан фойдаланишда банклар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт. Банклар Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириладиган ҳар бир электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо калитлари билан ҳимояланганлигини таъминлайди.


45. Тезкор тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида онлайн тарзда амалга оширилади. Бунда тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланади ва ҳисоб-китоблар мазкур лимит қолдиғи доирасида амалга оширилади. Банклар тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақлари ликвидлилигини таъминлашлари шарт.


46. Тезкор тўловлар тизимида белгиланган тартибда клиринг сессиялари амалга оширилади. Клиринг сессияси бошланишидан олдин банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлиши керак.

47. Тўловларни амалга ошириш мақсадида қайта ишлаш учун Тезкор тўловлар тизимига узатилган тўлов топшириқномалари банк мижозлари томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали 24/7 режимида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган бўлиши ва тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлиши лозим.


48. Ҳар бир клиринг сессияси охирида банкларнинг соф позициялари аниқланади. Соф позиция банкнинг бошқа банкларга тўлаши ва бошқа банклардан олиши керак бўлган пул маблағлари фарқини аниқлаш орқали ҳисобланади. Аниқланган соф позициялар ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказига узатилади ва пул маблағларини банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан ўчириш ёки киритиб қўйиш орқали якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.


49. Тўловни амалга ошириш учун узатилган тўлов топшириқномаси муваффақиятли қайта ишланганлиги тўғрисида Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ олингунига қадар тўловчининг ҳисобварағида тўлов топшириқномасидаги суммага тенг бўлган сумма захираланади ва тасдиқ келгач ҳисобдан чиқарилади. Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ келганидан сўнг маблағ олувчилар ҳисобварақларига кирим қилинган маблағларни сарфлаш имкониятига эга бўладилар, бунга қадар маблағларни олувчи фойдасига ўтказилган маблағлар унинг ҳисобварағида захираланади.






Низомга

1-ИЛОВА


Электрон тўлов ҳужжатларининг ўтиш

СХЕМАСИ









МБ Ҳисоб-китоб-касса марказлари





































































"Миллий клиринг маркази" АЖ

МБ Тўлов маркази


"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ




































МБ Ҳисоб-китоблар маркази





































































А банк

Тўлов маркази

Филиалга эга бўлмаган банк


Б банк

Тўлов маркази




























А банк

филиаллари










Б банк

филиаллари























Низомга

2-ИЛОВА

0505411002

"ЭЛЕКТРОН" ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг идентификация рақами

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди


Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)


Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана





Низомга

3-ИЛОВА

0505411001

"ЭЛЕКТРОН" ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ №





САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг идентификация рақами

Тўловчи банкнинг номи


Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ


Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана






Низомга

4-ИЛОВА

0505411008

"ЭЛЕКТРОН" МЕМОРИАЛ ОРДЕР №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг идентификация рақами

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ


Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________



Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана






Низомга

5-ИЛОВА

0505411013

"ЭЛЕКТРОН" ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ №

САНАСИ


Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг идентификация рақами

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ олувчининг ҳ

Олувчи банкнинг номи

Олувчи банк коди


Сумма сўз билан __________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

Тўлов мақсади

Раҳбар

Бош бухгалтер

(имзо)

(имзо)

Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана





Низомга

6-ИЛОВА

0505411009

"ЭЛЕКТРОН" АККРЕДИТИВГА АРИЗА №

САНАСИ

Тўловчининг

номи

ДЕБЕТ тўловчининг ҳ

Тўловчининг идентификация рақами

Тўловчи банкнинг номи

Тўловчи банк коди

СУММА

Олувчининг номи

КРЕДИТ аккредитив ҳ

Олувчи банк номи

Олувчи банк коди

Сумма сўз билан ___________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

Амал қилиш муддати

Шартнома №

Буюртма №

Буюртма санаси

Товар, ишлар ёки хизматлар номи

Ҳужжат тури


Қўшимча шартлар

Раҳбар

Ф.И.О.

(имзо)

Бош бухгалтер

Ф.И.О.

(имзо)


Текширилган

Маъқулланган

Банк томонидан ўтказилган

М.Ў.

БАНК

имзо

имзо

сана





Низомга

8-ИЛОВА

Операциялар тури кодлари

Т/р

Тўлов ҳужжатлари номи

Тўлов ҳужжатлари коди

1.

Тўлов топшириқномаси


01

2.

Тўлов талабномаси


02

3.

Аккредитив учун ариза


05

4.

Мемориал ордер


06

5.

Инкассо топшириқномаси


11

6.

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси


21

7.

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномаси


22

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 48-модда.


























































Время: 0.2267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск