Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2006 й. ПҚ-279-сон "Аҳоли ва ҳудудларни сел-тошқин ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2006 й.

N ПҚ-279



АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ СЕЛ-ТОШҚИН

ВА КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошқин ва сел оқимлари келтириши мумкин бўлган зарарни камайтириш, кўчкиларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва бу борада олиб борилаётган муҳофаза ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қор кўчишлари, тошқин ва сел оқимлари хавфсиз ўтишини таъминлаш, кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейин - Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси) таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси:

бир ҳафта муддатда 2006 йил баҳор-ёз даврида қор кўчишлари, тошқинлар, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича асосий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг бажарилишини таъминласин;

2006 йил 15 мартгача Ўзгидромет ва Давлат геология қўмитасининг тегишли хизматлари маълумотлари асосида хавфли ҳудудларда жойлашган хўжаликлар рўйхатини белгиласин ва уни мунтазам аниқлаштириб борсин, мазкур ҳудудларда яшайдиган аҳолини вақтинча кўчириш ёки (зарурат бўлса) республиканинг хавфсиз ҳудудларига доимий яшаш учун босқичма-босқич кўчириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

аҳоли ва ҳудудларни хавфли гидрометеоралогик ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича режада кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг муассаса ва ташкилотлари самарали ҳамкорлик қилишини ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин.


3. Ўзгидромет (В. Чуб) ва Давлат геология қўмитаси (Н. Аҳмедов): 2006 йил 20 февралгача Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига,

вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликларига хавфли ҳудудларда жойлашган хўжаликлар, аҳоли пунктлари ва одамлари вақтинчалик кўчирилиши ёки кўчириб кетилиши зарур бўлган бошқа объектлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсин, шунингдек, муҳандислик-техникавий муҳофаза чора-тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар берсин;

гидрометеорологик вазият ва геологик жараёнларнинг узлуксиз мониторингини ташкил этсин ва амалга оширсин, бунда А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидаги қисмига алоҳида эътибор қаратсин, хавфли ҳудудларга тушиб қолган янги объектлар тўғрисида зўдлик билан ахборот тақдим этилишини таъминласин;

ёзги таътиллар ва мактаб таътиллари мавсуми бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш лагерлари, санаторийлар, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари ва пансионатлар жойлашган ҳудудларни муҳандислик-геологик текширувдан ўтказсин. Зарур бўлганда, объектларни вақтинча ёпиш ёки керакли муҳофаза чораларини амалга ошириш тўғрисида ёзма равишда кўрсатмалар киритсин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, объектлари ва хўжаликлари хавфли ҳудудларда жойлашган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фуқаролари томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриш тўғрисидаги тегишли огоҳлантириш ва кўрсатмаларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминласин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тўпланган қорнинг ҳажми, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш, ўпирилиш хавфи бўлган тоғ кўлларининг ҳолатини баҳолаш ҳамда бу жойларда гидрометеорологик вазият ва геологик жараёнларнинг ривожланиш суръатини доимий кузатиш ва прогноз қилиш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларда, шу жумладан, зарурат бўлганда, чегарадош давлатлар ҳудудида (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда) 2006 йилнинг 1 мартидан 1 сентябригача бўлган даврда мунтазам аэровизуал рекогносцировка олиб борсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши таҳдидларига қарши ўз вақтида чора кўриш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ишларни тезкор ташкил этиш ва бошқариш учун вилоят ва туман (хавфли туманларда) штаблари ташкил этсин; мазкур штабларни зарур миқдорда транспорт воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситалари билан таъминласин;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргалиқда 2006 йил 15 мартгача хавфли участкаларни аниқлаш учун гидротехник иншоотлар, кўприклар, қирғоқлар, дарёлар ўзанлари ва сойларининг ҳолатини ўрганиб чиқсин, уларни тозалаш ва мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган муҳофаза чоралари ва авария-тиклаш ишлари бажарилишини таъминласин;

рухсатсиз қурилиш ва норуда материаллар қазиб олиш, дарёлар ўзанида бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш оқибатида дарёлар, каналлар ва сойларнинг сув ўтказиш имкониятлари камайиши ҳолатларига йўл қўймасин ва бунинг қатъий олдини олсин;

Давлат геология қўмитаси ва Ўзгидромет кўрсатмалари асосида хавфли ҳудудлардан кўчирилиши зарур бўлган хўжаликлар аҳолисининг ўз вақтида ва бехатар кўчирилишини таъминласин. Хавфсиз жойларга кўчирилаётган кишиларнинг ҳаёт кечириши ва муносиб турмуши учун зарур барча шароитларни яратсин, улар орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб борсин;

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансида турган дарё ўзанлари ва сойлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ва уларни тозалаш чора-тадбирларини молиялаш асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий бюджетлар захира фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (С. Исмоилов), "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси (Т. Камолов):

бир ой муддатда гидротехник иншоотларнинг (каналлар, дамбалар ва сел йўллари) сел ва тошқин сувларини хатарсиз ўтказиб юборишга тайёрлигини текширсин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан ҳамкорлиқца 2006 йилнинг 15 мартигача ўзанли сув омборларини текширсин ва ушбу сув омборларининг сел ҳамда тошқин сувларини хавфсиз қабул қилиш ва хатарсиз ўтказиб юборишга доимий тайёрлигини кафолатловчи иш тартибини таъминлаш устидан назорат ўрнатсин, тошқинлар бошланганда ҳар бир ўзанли сув омборида рухсат этилган энг юқори ҳажмнинг камида 30 фоизи миқдорида бўш жой мавжуд бўлишини таъминласин;

Сел ва тошқинлар пайтида жойлардаги барча бўлинмаларда раҳбар ходимларнинг туну кун навбатчилигини ва сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашини назорат қилишни таъминласин.


6. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Субанов):

вазирликнинг ҳудудий бошқармалари шахсий таркибини сел ва тошқинлар юз берадиган давр мобайнида кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, қидирув-қутқарув бўлинмалари ва тезкор гуруҳларнинг хавф ёки фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда белгиланган вазифаларни бажаришга доим тайёрлигини таъминласин;

хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар билан боғлиқ вазиятларни кузатиш бўйича маълумотларни тўпласин ва таҳлил қилсин, фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфини камайтириш ва ушбу ҳолатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларга доир таклифларни Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига ўз вақтида тақдим этсин;

Ички ишлар вазирлиги ва Ўзгидромет билан биргаликда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг мониторингини амалга ошириш ва бундан ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида ўпирилиш хавфи мавжуд бўлган тоғ кўлларини кузатиш учун тегишли техника ва сифатли алоқа воситалари билан жиҳозланган муваққат постларни ўз вақтида ташкил этишни таъминласин;

Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда хабардор қилиш тизимининг пухта ишлашини, фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисидаги ахборот ва сигналларни ўз вақтида етказиш ва тегишли вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳамда аҳолини хабардор қилишни таъминлашга доир чораларни кўрсин;

2006 йилнинг баҳор-ёз мавсумида сел- тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган участкаларда тегишли кўникмаларни машқ қилиш ва зарур ҳимоя ишларини амалий бажариш мақсадида махсус тактика машқларини ўтказсин;

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси қарорларининг бажарилишини самарали мувофиқлаштириш ва қатъий назорат қилишни таъминласин.


7. Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) жойлардаги давлат ҳокимият органлари - даҳлдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлиқда табиий хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда аҳоли (жумладан, кўчирилган шахсларнинг муддатдан олдин қайтиши), транспорт воситалари ва техникани хавфли участка ва ҳудудларга қўймаслик мақсадида йўллар, транспорт коммуникацияларида қўшимча постлар ва огоҳлантирувчи белгилар қўйилишини таъминласин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги (Э. Ғаниев) 2006 йилнинг 1 апрелигача Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларидан Ўзгидромет бўлинмалари томонидан ушбу мамлакатлардаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор заҳираси ҳажмини аниқлаш, тоғ кўлларини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги участкаларга хавф туғдирувчи сел, тошқин ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш мақсадида аэровизиуал текширишларни ўтказиш учун рухсат олиш ҳамда уларнинг ҳолатини биргаликда мониторинг қилиш масаласини тегишли тартибда ҳал этсин.

Молия вазирлиги (Р. Азимов) белгиланган тартибда Ўзгидрометга Вазирлар Маҳкамасининг заҳира фондидан чегарадош давлатлар ҳудудидаги тоғолди ва тоғли туманларда аэровизиуал текшириш ишларини ўтказиш учун 101 миллион сўм миқдорида мақсадли йўналтирилган маблағ ажратсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров) вақтинчалик ва доимий яшаш жойларига кўчирилган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ва бу жойларда санитария-эпидемиология назоратини таъминласин. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситаларнинг етарли даражадаги заҳирасини ташкил этсин;


10. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси (М. Абдуллаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда А-373 "Тошкент-Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довони участкасида одамлар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш мақсадида муҳандислик-техник муҳофаза тадбирлари бажарилишини таъминласин. Республиканинг бошқа ҳудудларидаги автойўллар табиий ҳодисалар оқибатида бузилган ҳолларда уларни қайта тиклаш учун зарур куч ва воситалар тайёр туришини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги "Тошқин сувларини, сел оқимларини ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-16-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилди.



































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск