Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2000 й. 464-сон "Иқтисодий тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2000 й.

N 464



ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олиб борилаётган иқтисодий тадқиқотларнинг амалий йўналтирилишини кучайтириш, уларни иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратиш, марказий иқтисодий органларнинг прогноз-таҳлил ва методология ишлари даражасини ошириш, шунингдек, иқтисодий йўналишдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти негизида Самарали иқтисодий сиёсат маркази;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия ва нархлар илмий-тадқиқот институти негизида Солиқ-бюджет сиёсати  маркази;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Иқтисодий тадқиқотлар ва статистика маркази негизида Пул-кредит сиёсати марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

макроиқтисодий барқарорликни, барқарор иқтисодий ўсишни  ва иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштиришни таъминлашга доир таклифлар тайёрлаш, кўп вариантли узоқ муддатли ва ўртача муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш;

ёқилғи-энергетика, минерал-хомашё ва ер-сув ресурсларини  ривожлантириш ва улардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш истиқболларини таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий, тармоқ ва  ҳудудий пропорцияларни чуқур таҳлил қилиш, тармоқлараро ва моддий баланслар тизимини ишлаб чиқиш, шу асосда  иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартириш стратегиясини ва инвестиция сиёсатини белгилаш;

демографик жараёнларни тадқиқ этиш,  аҳолини иш билан оқилона таъминловчи чора-тадбирларни асослаш,  аҳолининг турмуш даражасини ва оила истеъмол бюджетини ўрганиш,  ички истеъмол бозорини тўлдириш йўлларини белгилаш;

инфляция даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил этиш, инфляциянинг  прогноз  даражаларини белгилаш,  инфляцияга қарши тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш;

республиканинг ташқи савдо ва тўлов балансини таҳлил этиш ва прогнозлаштириш, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар  ишлаб чиқиш.

Самарали иқтисодий сиёсат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 90 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати марказига қуйидагилар юклансин:

молия-бюджет тизимини такомиллаштириш, фискал функцияларни қисқартириш, республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий прогнозлар ва ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджетини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштиришга, унинг баланслилик даражасини оширишга, турли даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағларни тақсимлашнинг амалий механизмини жорий этишга доир таклифларни шакллантириш;

иқтисодиётни  маблағ билан таъминлашда ва давлат харажатларини шакллантиришнинг норматив ёндашувларини жорий этишда бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш йўналишларини белгилаш;

солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ солишнинг мослашувчан ва самарали шаклларини ишлаб чиқиш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва республикага хорижий сармояни жалб этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Солиқ-бюджет сиёсати марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 40 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари маъқуллансин:

банк соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва банкларнинг янада капиталлашувига доир таклифлар тайёрлаш, аҳоли маблағларини банк инфратузилмасига жалб этишни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш;

пул муомаласини мустаҳкамлаш, пул массасини тартибга солиш, иқтисодиётдаги тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тенденцияларини таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида фоиз сиёсатини асослаш;

монетар ва кредит сиёсатини, кредит бериш шакллари ва усулларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва секторларида  инвестиция лойиҳаларини кредитлашда тижорат банкларининг кенг иштирок этиши йўналишларини белгилаш;

миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Пул-кредит сиёсати марказининг ходимларининг чекланган сони 35 нафар бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 3-иловага мувофиқ тузилмасига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки:

марказлар тўғрисидаги низомларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

бир ой муддатда кадрларни  аттестациядан ўтказсинлар;

марказларнинг республикада олиб  борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва бозор ўзгаришлари  моҳиятини чуқур  англайдиган  юқори малакали, тажрибали мутахассислар билан  тўлдирилишини таъминласинлар, бунда асосий эътиборни  чет элларда ўқиган ва  стажировкадан ўтган ёшларни жалб қилишга  қаратсинлар.


6. Марказларга:

тадқиқотлар ўтказишга давлат бошқаруви органлари  мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини, шунингдек, чет эллик олимлар ҳамда мутахассисларни контракт асосида жалб қилиш;

юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда, ходимларнинг белгиланган сони ва  меҳнатга ҳақ  тўлаш фонди  доирасида Марказларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Кўрсатиб ўтилган марказлар Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг бюллетенлари, статистика маълумотлари мажбурий равишда юбориладиган рўйхатга киритилсин.

8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”  1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорининг 5-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 1997 йил 17 июндаги 307-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар  институти тузилмасини тартибга солиш тўғрисида” 1999 йил 7 апрелдаги 160-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси  Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов


















Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск