Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2000 й. 417-сон "2000 йилнинг IV чорагида ва 2001 йилда сув тақчиллигини енгиллаштришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2000 й.

N 417



2000 ЙИЛНИНГ IV ЧОРАГИДА ВА 2001 ЙИЛДА

СУВ ТАҚЧИЛЛИГИНИ ЕНГИЛЛАШТРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Чекланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва сув хўжалиги тизимлари бўйича 2000-2001 йилларда новегетация ва вегетация даврларида сув олиш лимитлари ҳамда асосий сув омборларининг ишлаш режими 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув олишнинг 1-иловага мувофиқ белгиланган лимитларини 10 кунликларга бўлган ҳолда барча сув истеъмолчиларига етказсин ҳамда унга қатъий риоя этилишини таъминласин.

Белгилансинки, республиканинг барча сув омборлари ирригация режимида ишлайди, ушбу режимга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари бўйича тузатишлар киритилади.


2. 2000 йилнинг IV чорагида ва 2001 йилда сув тақчиллигини енгиллаштиришга доир қўшимча ишларни амалга ошириш бўйича топшириқлар 3-7-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласинлар, бунинг учун мавжуд моддий ва меҳнат ресурсларини, транспорт, қурилиш ва ер қазиш техникасини сафарбар этсинлар. Зарурият бўлганда бошқа ташкилотлар шартнома бўйича жалб этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кам сувли объектлар қурилишини лойиҳалаштириш билан бир вақтда алоҳида чизмалар ва сметалар бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат берилсин.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига сув тақчиллигини енгиллаштириш ишларини олиб бориш учун 2000 йилга 3,0 млрд сўм миқдорида капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитини ажратсинлар;

2001 йил инвестиция дастурини шакллантиришда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, "Амударё" ва "Сирдарё" сув хўжалиги ҳавзаси бирлашмаларига мазкур қарорга 3-7-иловаларга мувофиқ фойдаланиш тадбирларини молиялашга маблағлар ва сув тақчиллигини енгиллаштириш ишлари бажарилишини таъминлайдиган ҳажмларда капитал қўйилмалар ажратилишини назарда тутсинлар.


5. Насос станциялари ва суғориш учун қудуқларнинг ташқи электр таъминоти объектларини лойи-ҳалаш ва қуриш бўйича буюртмачи функцияси Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига юклансин, бунда кўрсатиб ўтилган объектлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маблағлари ҳисобига таъминланиши назарда тутилсин.


6. Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидаги артезиан қудуқлар уларнинг ўз маблағлари ҳисобига тикланишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2001йилги бошоқли дон экинлари, пахта ва шоли ҳосили учун аванс беришга маблағлар ажратишда юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг бажарилиши учун хўжаликларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

коллектор-дренаж тармоқларини ва каналларни ўз вақтида тозалаш учун жорий йилнинг IV чорагида 20 та экскаватор ва 2001 йилда 100 та, шу жумладан биринчи ярим йилда 50 та экскаватор тайёрланишини таъминласин;

суғориш учун янги қудуқлар қуриш, мавжудларини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш мақсадида чуқурлик насослари тайёрланиши ва харид қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилган контрактлари бўйича импорт қилинган насос-куч ускуналари ва уларга бошқа материаллар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно).


9. Республиканинг Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари хўжаликларида шоли экиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблансин, бошқа вилоятлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув ресурслари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда 2001 йил январь ойида таклиф киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига вазирлик ҳисоб-китоблари бўйича 2001 йилда электр энергияси ва ёнилғи-мойлаш материаллари учун қўшимча лимитлар ажратишни назарда тутсин.


11. Гидрометеорология бош бошқармаси 2001 йил 1 апрелгача, узоқ муддатли об-ҳаво маълумотлари аниқлигини ошириш учун, Туркманистон ва Тожикистон Республикасининг гидрометеорология хизматлари билан келишган ҳолда Федченко музлигидаги кузатишларни тиклаш масалаларини кўриб чиқсин, зарурият бўлганда мазкур масала юзасидан таклиф киритсин.


12. Махфий.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тожикистон Республикаси билан келишган ҳолда Қайроққум сув омборидаги сувни охиригача тушириш орқали ундан қўшимча миқдорда сув олиш мақсадида "Махрам-О" насос станциясининг ишончли равишда ишлашини таъминлаш ишларини бажарсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган сув тақчиллигини енгиллаштириш объектларига ишчи ходимлар, автотранспорт, техника Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали тўсиқсиз ўтишини, асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари олиб ўтилишини, бунда божхона божи ва йиғимлар ундирилмаслигини таъминласинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси 2000 йил 1 декабргача Норин-Сирдарё сув омборлари каскадининг сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тегишли ҳукуматлараро битимлар тузилишини таъминласинлар.


16. Сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 8-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.

Қуйидагилар:

вазирликлар ва идораларнинг сув тақчиллигини енгиллаштиришга йўналтирилган ишларни бажариш бўйича фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

сув ресурсларининг белгиланган лимитларига риоя қилинишини ва суғориш сувларидан оқилона фойдаланишни ўрганиш комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

Махсус комиссияга зарурият бўлганда сув тақчиллигини енгиллаштириш бўйича бир марталик ишларни бажаришга тегишли вазирликлар ва идораларнинг кучлари ва маблағларини белгиланган тартибда жалб этишга рухсат берилсин.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги махсус комиссия билан биргаликда бир ой муддатда сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Сувдан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш кучайтирилсин, сув истеъмолчилари ўртасида сув айланишига риоя қилиниши ҳамда туманлараро, вилоятлараро ва республикалараро ирригация тизимлари бўйича сувнинг тўсиқсиз ўтказилиши таъминлансин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Холтоев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.
























































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск