Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2006 й. 4/4-сон "Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.02.2006 й. 1044-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2006 й.

N 1044-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2006 й.

N 4/4

ҚАРОРИ



Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг

ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга

киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун

ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар

учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган

тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 3 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2006 йил 7 февралдаги 18-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (2001 йил 30 июнь, рўйхат рақами 1044 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 12-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                       Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг

ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга

киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун

ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар

учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган

тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Низомнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2006 йил 7 февралдаги 18-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 58-модда.










































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск