ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / М.В. Ломоносов номидаги МДУ филиали /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2006 й. ПҚ-290-сон "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2006 й.

N ПҚ-290


М.В. ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ МОСКВА

ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ

ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини (кейинги ўринлардаги матнда "Филиал" деб юритилади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида қабул қилинган нормаларга ва олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

2. Филиални ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Филиал Москва давлат университетининг алоҳида таркибий бўлинмаси, барча даражаларда мутахассислар тайёрлайдиган, шу жумладан, илмий-педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Филиалнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

абитуриентлар қабул қилиш ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан белгиланадиган талабларга, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиалда ўқитиш М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлар бўйича амалга оширилади;

Филиалнинг қабул параметрлари М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;

Филиал битирувчиларига М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаганлиги тўғрисида белгиланган намунада бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиалини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин.


5. Белгилансинки, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетидан жалб этиладиган профессор-ўқитувчи ходимларнинг хизмат сафарларига ҳақ тўлаш Россия Федерациясида олий ўқув юртлари ходимлари учун белгиланган нормалар бўйича амалга оширилади.


6. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети:

ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва олий таълимнинг энг янги ютуқлари жорий этилишига;

Филиал профессор-ўқитувчилари таркиби М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида малака ошириши ва қайта тайёрланишига;

Филиалнинг кутубхона фонди шакллантирилиши ва унинг замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-оммабоп ҳамда бадиий адабиётлар билан тўлдирилиб боришига кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Белгилансинки, Филиал фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига давлат грантлари шаклида ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида талабаларни (тингловчиларни) ўқитганлик учун тушадиган маблағлар;

ҳомийларнинг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


8. Белгилансинки, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалининг давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилари камида уч йил республиканинг таълим муассасалари, корхоналари ва ташкилотларида ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2006/2007 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили, талабалар (тингловчилар)ни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун, бироқ Филиалда ўқишга қабул қилинадиган талабалар (тингловчилар) умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига давлат бюджетидан маблағ ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Филиални зарур ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун маблағ ажратсин.


10. Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолияти учун олиб келинадиган ускуналар, адабиётлар, мультимедия маҳсулотлари, инвентарлар, моддий-техника ресурслари, истисно тариқасида, 5 йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Филиалнинг буюртманомалари бўйича Филиал томонидан таклиф этиладиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар давлат божи тўламасдан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

12. Филиалга ўқитувчилик ва илмий иш учун таклиф этиладиган чет эллик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун тўловни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича миллий валютада тўлашга рухсат берилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 декабрдаги 575-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган комиссиянинг М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини Тошкент шаҳар, Мовароуннаҳр кўчасида қурилаётган 22-уйда жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бинолар комплекси қурилишини тугаллаш ва 2006/2007 ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишга топширишни;

мазкур бинолар комплексида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали жойлаштирилишини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 24 февралдаги

ПҚ-290-сон қарорига

ИЛОВА



М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг

Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этиш

бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

1.

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раиси


2.

Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раисининг ўринбосари


3.

Ворисов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари


4.

Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


5.

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


6.

Тўхтаев А.Ҳ.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


7.

Каримова Л.И.

-

Республика болалар ижтимоий мослашув маркази директори


8.

Садовничий В.А.

-

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори (келишув бўйича)


9.

Қурбонов Ш.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 9-сон, 63-модда.

























Время: 0.1578
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск