ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2006 й. ПҚ-294-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2006 й.

N ПҚ-294



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан назоратнинг сусайиши натижасида йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиш ҳоллари ва одамлар қурбон бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сони ортгани қайд этиб ўтилсин.

Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси органлари йўловчилар ташийдиган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва носозларини, шунингдек фойдаланишга яроқсизларини аниқлашда масъулиятсизликка йўл қўйишмоқда. Шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида қатнайдиган автотранспорт воситалари йўналишга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилмасдан фойдаланилмоқда, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтмаяптилар. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича ваколатли органлари томонидан шаҳар йўналишларига лицензия беришнинг белгиланган талабларига риоя қилинмаяпти, йўловчиларни ташувчилар устидан йўналиш назорати қониқарсиз олиб борилмоқда.

Фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида:


1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишларида жиддий камчиликларга йўл қўйганликлари учун Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲХДХ) органи раҳбари С. Ирисбеков ва Тошкент вилояти ЙҲХДХ органи раҳбари А. Ҳамидуллаев Ички ишлар вазирининг буйруғи билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХДХ органлари раҳбарияти томонидан (Г. Болтабоев) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчи транспорти соҳасидаги қоидабузарликларнинг олдини олиш, шунингдек йўловчилар ташийдиган транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича юкланган мажбуриятлар ижросига нисбатан масъулиятсиз муносабатда бўлаётгани кўрсатиб ўтилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокими А. Тўхтаев ва Тошкент вилояти ҳокими М. Куччиев, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. Абдувалиевга йўловчи транспортини назорат қилиш сусайтирилгани, йўловчилар ташишни амалга ошириш учун лицензия беришнинг белгиланган талаблари бажарилмаётгани ҳамда автотранспорт воситаларига зарур ва хавфсиз иш шароитлари таъминланмаётгани қатъий кўрсатиб ўтилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилишда ЙҲХДХ органлари шахсий таркиби масъулиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

тижорат асосида йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари икки ой муддатда техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин, бунда уларнинг техник ҳолати сифатига ва жиҳозланиши йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига, шунингдек уларнинг қайд этиш маълумотларига мос келишига алоҳида эътибор қаратсин.


4. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳисобга олган ҳолда йўловчи ташувчилар, жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказиладиган жойларни аниқласин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари мазкур йўловчи ташувчилар ўртасида транспорт воситаларининг тегишли техник ҳолатини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида кенг тушинтириш ишларини олиб борсин.

6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда минтақаларда йўловчи ташишни лицензиялаш ва мувофиқлаштириш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги тузилмалар фаолиятини Тошкент шаҳрида яратилган намуна асосида ташкил этиш тўғрисида таклифлар, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом лойиҳасини киритсин.

7. Белгилансинки, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишда айбдор бўлган шахслар суд орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 дан 150 баробаригача миқдорда жарима солиш йўли билан маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил мобайнида айни шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, йўловчи ташиш транспорти ҳуқуқбузарлик воситаси сифатида мусодара қилинади ва айбдор шахс қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини имтиҳондан ўтказиш ва уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин, бунда йўловчилар ташишда иштирок этувчи ҳайдовчилар таркибини ўқитиш ва тайёрлаш қоидаларини такомиллаштириш, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатни олишга ўқитадиган инструкторларга нисбатан қўйиладиган малака талабларини ошириш назарда тутилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 9-сон, 64-модда.









































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск