язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 18-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-7-сон "Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 02.03.2006 й. 1110-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2006 й.

N 1110-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-7

ҚАРОРИ



Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 12 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-100-сон (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорларига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги 595-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 516-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 10, 2002-16-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 14 март, рўйхат рақами 1110 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 17-18-сон; 2003 й., 5-6-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 125-модда; 2005 й., 10-11-сон, 87-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                      Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                             Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 9-сон, 67-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 13-банднинг жадвали қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача

   

даромад суммасининг 13 фоизи

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш баравардан ошадиган сумманинг 20 фоизи

   

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори суммадан

   

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн баравардан ошадиган сумманинг 29 фоизи

   

    


2.

...