ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситалари олди-сотдиси, ижараси ва у билан боғлиқ бошқа битимлар. Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2006 й. 38-сон "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2006 й.

N 38



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

СОТИБ ОЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ БОШҚА ШАХСГА БЕРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни ҳамда уларни расмийлаштиришни янада тартибга солиш, автомототранспорт воситалари билан битишувларни содир этишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ва битишувларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини таъминлаш, белгиланган қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

Белгиланган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка, зарур ҳолларда жиноий жавобгарликкача тортилсин.

2. Белгилансинки, 2008 йил 1 декабрдан бошлаб:

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;

нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

3. Белгилаб қўйилсинки, автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига олдин берилган ишончномалар мазкур қарорга мувофиқ улар амал қилишининг қолган муддатига қайта расмийлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган ишончномалар 2007 йил 1 январгача давлат божи ундирилмасдан қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.

Ишончномалар қайта расмийлаштириш учун тақдим этилмаган тақдирда 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


4. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органлари айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортган ва уларни транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатган ҳолда автомобиль эгалари томонидан автомототранспорт воситаларини расмийлаштириш тартибига риоя этилиши устидан тегишли назоратни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Б. Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 77-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 3, 17-модда.





































Время: 0.1364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск