Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2006 й. 39-сон "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали биноси қурилишини тугаллаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2006 й.

N 39


М.В.ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ МОСКВА ДАВЛАТ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ФИЛИАЛИ БИНОСИ  ҚУРИЛИШИНИ

ТУГАЛЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги ПҚ-290-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги ПҚ-290-сон қарорига мувофиқ М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Тошкент шаҳар, Мовароуннаҳр кўчаси, 22-уйдаги Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицейнинг қурилаётган бинолари комплексига жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Республика академик лицейларни қуриш инжиниринг компанияси ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган бинолар комплексини қуриш ва қайта ихтисослаштириш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


3. Ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган бинолар комплексини 2006 йил 1 июлгача фойдаланишга топширишни таъминлаш учун:

Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицейни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалига қайта ихтисослаштириш 2006 йилдаги қурилишларнинг аниқ рўйхатига киритилсин;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги академик лицей ҳамда Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицей қурилишини рўйхатдан чиқариш ва уларнинг лимитларини тегишли равишда 720 ўринга камайтириш ҳисобига капитал қўйилмалар лимити 3178,2 млн сўм миқдорида белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда, белгиланган тартибда:

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицейлар қурилишини 2007 йилга ўтказсинлар;

2006 йилда академик лицейлар қуришнинг аниқ рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицейнинг янги биносини қуриш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги масалани белгиланган тартибда ҳал этсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"12-сон трест" очиқ акциядорлик жамиятини М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини жойлаштириш учун бинолар комплексини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича, танлов савдолари ўтказмасдан, бош пудратчи этиб белгилаш тўғрисидаги;

2006 йил 15 апрелгача лойиҳалаш билан қурилишни бир вақтда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига истисно тариқасида розилик берилсин.


7. "ЎзЛИТТИ" ОТАЖ 2006 йил 15 апрелгача Тошкент автомобиль-йўллари институти ҳузуридаги академик лицейни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалига қайта ихтисослаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йил учун капитал қўйилмалар лимитини, уни 2006 йил 1 майгача мутаносиб равишда чегирган ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Тошкент автомобил-йўллар институти ҳузуридаги академик лицейлар биноларини қуришнинг аниқ рўйхатида белгилангандан 40 фоизи миқдорида "12-сон трест" очиқ акциядорлик жамияти ва "ЎзЛИТТИ" ОТАЖга аванс бериш учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига маблағлар ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ 2006 йил 1 июлгача объектни фойдаланишга топширишни таъминлаш мақсадида уни қуришнинг боришини ва ишларнинг бажарилиши сифатини назоратга олсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қурилиш тугаллангандан кейин ва объект фойдаланишга топширилгандан кейин ушбу комплексга М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали жойлаштирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



























Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск