Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2006 й. ПҚ-299-сон "Йўл-қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда 2006 йилда автомобиль йўллари қурилиши дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2006 й.

N ПҚ-299



ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ

ВА СИФАТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАМДА 2006 ЙИЛДА АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш, транспорт коммуникациялари тизимининг халқаро транспорт коридорларига кенг интеграциялашувини таъминлаш, транспорт харажатларини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва маблағ билан таъминлашга йўналтириладиган давлат молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди таркибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Халқаро транспорт коридорлари таркибига кирувчи умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, капитал ва ўртача таъмирлаш ишларининг 2006 йилги Дастури 1-иловага* мувофиқ;

республика ички вилоятлараро умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, капитал ва ўртача таъмирлаш ишларининг 2006 йилги Дастури 2-иловага* мувофиқ;

2006 йилда вилоятлар ва туманлар ичидаги умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини капитал ва жорий таъмирлашнинг йиғма параметрлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда буюртмачи, техник ва молиявий назорат ўрнатиш вазифаси:

халқаро транспорт коридорлари таркибига кирувчи умум фойдаланадиган автомобиль йўллари, республика ички вилоятлараро йўллар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди зиммасига;

вилоятлар ва туманлар ичидаги умум фойдаланадиган автомобиль йўллари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари зиммасига юклансин.

Буюртмачилар бажарилган ишларни назорат қилиш ва қабул қилиб олишда қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш каби иш турлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрлари ва уларнинг алоҳида пудратчи ташкилотлар бажарган ишлар ҳажми ва сифатига мос келиши аниқ кўрсатиладиган қатъий тартибга риоя этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, 4-иловага* мувофиқ, Республика йўл фонди Ижроия дирекцияси таркибида даромадларни прогноз қилиш ва дастурларни молиялаштириш бошқармаси ҳамда халқаро, республика ички ва вилоятлараро умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш концепцияси ҳамда дастурларини амалга ошириш бошқармасини ташкил этган ҳолда унинг ташкилий тузилмаси бўйича таклифлари қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, "Ўзавтойўл" ДАК, "Йўл-Лойиҳа бюроси" лойиҳалаш институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда 2007-2010 йилларда умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини ривожлантириш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этишнинг устувор йўналишларини белгиловчи қуйидаги асосий мезонларга амал қилинсин:

а) йўл категорияси ва транспортда ташиш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, йўл тармоғининг тегишли даражада ўтказиш қобилиятини талаб этадиган транспорт серқатновлиги;

б) йўллар ва муҳандислик иншоотларининг замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган юксак техникавий даражасини таъминлаш асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ишончлилиги;

в) йўл қурилиши соҳасига замонавий технологияларни татбиқ этиш, йўл категориясига қараб харажатларни оптималлаштириш ҳисобига автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилишга харажатларнинг нисбатан кам сарфланиши.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси ва "Ўзавтойўл" ДАКнинг Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қурилишини амалга ошириш бўйича "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясига қарашли бирлашган дирекциясини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини, жумладан 2007-2010 йилларда ривожлантириш концепцияси ва дастурини тайёрлаш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясига ҳисобот берувчи "Йўл-Лойиҳа бюроси" лойиҳалаш институти зиммасига юклансин.

"Йўл-Лойиҳа бюроси" лойиҳалаш институти тузилмасида умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини ривожлантириш концепцияси ва дастурини тайёрлаш бўйича бўлим ташкил этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Республика йўл фондининг даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида янги таҳрирдаги низомни, Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, Бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва қабул қилиб олиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва маблағ билан таъминлаш бўйича ишлар Таснифини тасдиқласин;

тармоқда хусусийлаштириш жараёнлари чуқурлашувини ҳисобга олган ҳолда "Ўзавтойўл" ДАК ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек эксплуатация ва пудрат ташкилотларини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда республика автомобиль йўллари тизимини ривожлантиришнинг замонавий босқичи талабларидан, автомобиль йўлларини қуриш ва фойдаланишни ташкил этишнинг халқаро тажрибасидан келиб чиққан ҳолда "Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари тўғрисида" янги таҳрирдаги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги:

15,0 млрд. сўм миқдордаги Республика йўл фонди даромадларини 2006 йилда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий Дастурини молиялаштириш учун Мактаб таълими жамғармасига йўналтирсин;

Республика йўл фонди даромад қисмининг амалий ижроси бўйича ҳар чорак якунларига кўра прогноз қилинганидан ортиқ тушумлардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин.

10. "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-216-сон қарорининг 4-иловасига 2006 йилда автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун марказлаштирилган капитал маблағларнинг лимитларини ҳисобга олган ҳолда 5-иловага* мувофиқ тегишли ўзгартишлар киритилсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 73-модда.









































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск