Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2006 й. ПҚ-302-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2006 й.

N ПҚ-302



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА   ҚЎМИТАСИ   ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, божхона комплекслари ва постларида божхонага оид қонун ҳужжатларига риоя этиш устидан назоратни кучайтириш, шунингдек божхона органлари хизматига қабул қилиш ва уни ўташ тизимини такомиллаштириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг кадрлар бош бошқармаси таркибида штатлар сони 15 кишидан иборат бўлган божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

божхона комплекслари ва постлари шахсий таркиби томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган қоидабузарликларнинг олдини олишга, ўз хизмат вазифаларини бажариш учун ҳар бир ходимнинг шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган юклар ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш, кўздан кечириш, божхонада расмийлаштириш ҳамда божхона назорати остида етказиб бериш тартиб-қоидаларига риоя этиш бўйича божхона комплекслари ва постлари зиммасига юкланган вазифалар сўзсиз бажарилишини назорат қилиш;

божхона комплекслари ва постлари ходимларининг касбий билим савиясини баҳолаш, уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш;

божхона комплекслари ва постларининг малакали ҳамда ҳалол мутахассислар билан тўлдирилганлигини ўрганиш ва бунинг учун номзодларни танлаш.


3. Божхона органлари бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш бўйича Аттестация комиссияси 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.

Аттестация комиссияси 2006 йилнинг 1 майига қадар муддатда, кейинчалик эса ҳар йили марказий аппарат бош бошқармалари, бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари аттестациядан ўтказилишини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш (алмаштириш) тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лавозимлар номенклатураси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон божхона органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва:

божхона комплекслари ва постлари раҳбарларининг ҳар йили аттестациядан ўтказилишини;

божхона органларининг ходимлари юқори лавозимга тайинланганида ва навбатдаги махсус унвонлар берилганида уларнинг муддатидан илгари аттестациядан ўтказилишини таъминласин.


7. Қуйидагилар белгилансин:

божхона комплекслари ва постларининг бошлиқлари лавозимга Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан тайинланади;

божхона комплекслари ва постларининг раҳбарлари ҳар икки-уч йилда алмаштириб турилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2006 йилнинг 15 апрелигача муддатда ягона ахборот тизимидан, шунингдек божхона идентификацияси воситаларидан фойдаланган ҳолда, товарлар ва транспорт воситаларининг транзит бўйича божхона пости орқали олиб кирилишини назорат қилиш ҳамда олиб чиқиб кетилишини божхона постида такроран текшириш тизимини жорий этишни таъминласин.

Республика ҳудудидан чиқиб кетиш чоғида транзит товарларнинг етишмаётганлиги аниқланган ҳолларда божхона органларининг айбдор бўлган мансабдор шахслари амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортилсин.


10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2006 йилнинг 1 июнидан бошлаб божхона комплекслари ва постлари ягона ахборот тизими режимида фаолият кўрсатишини таъминласин, бунда божхона назорати остида бўлган товарлар бўйича ахборотни йиғиш, сақлаш, ишлаб чиқиш технологик жараёнларининг автоматлаштирилиши, шунингдек реал вақт миқёсида маълумотлар ягона базасига тезкорлик билан кирилиши эътиборга олинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

бир ҳафта муддатда божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек божхона комплекслари ва постлари ходимларига нисбатан қўйиладиган янги лавозим талабларини тасдиқласин;

божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармасининг шахсий таркибини касб маҳорати юқори даражада ва ишга ҳалол муносабатда бўладиган малакали ва билимли мутахассислар билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқласин, бунда барча турдаги товарларнинг камида 50 фоизини қамраб олиш назарда тутилсин.

13. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 1а-иловаси;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 июлдаги 321-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Ш. Шамшиев зиммаларига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 75-модда.












































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск