Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2006 й. 42-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 10 мартдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида

агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг

фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармонига мувофиқ мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари (кейинги ўринларда Агрофирма деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартибини белгилайди.


2. Агрофирма фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш ҳамда сотиш асосий фаолияти бўлган юридик шахс ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Агрофирманинг муассислари бўлиши мумкин:

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари;

барқарор хўжалик алоқаларига ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналари;

юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

хорижий инвесторлар;

Агрофирмаларда қатнашиши қонунда тақиқланмаган бошқа шахслар.


4. Агрофирмани таъсис этишда унинг қатнашчилари ўз мустақиллигини сақлаб қолади.


5. Агрофирмалар унинг қатнашчилари томонидан ихтиёрий тартибда ташкил этилади.


6. Агрофирмалар тижорат ташкилотлари ҳисобланади ва қонунда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.


7. Агрофирмалар улар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

Агрофирмаларни таъсис этишда муассислар тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги субъектларни ташкил этиш учун белгиланган қонун ҳужжатлари талабларини бажариши керак.


8. Агрофирмалар таркибида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш, уларнинг маркетингини олиб бориш ва бошқалар бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.


9. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари Агрофирмаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.



II. АГРОСАНОАТ ФИРМАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


10. Агросаноат фирмаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш қуйидаги асосий принципларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

Агрофирмалар фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилади, бунда муассислар таркибига, фермерлар билан бир қаторда, барқарор хўжалик алоқаларига ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган, шунингдек яқин атрофдаги ҳудудда жойлашган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари кириши мумкин;

Агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, шу жумладан, хорижий инвестор билан қўшма корхоналар шаклида ташкил этилиши мумкин;

фермер хўжаликларининг Агрофирмалар таркибига кирувчи қайта ишлайдиган ва бошқа корхоналар билан ўзаро муносабатлари тузилган узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади, ушбу шартномаларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинади, шу жумладан, етказиб бериладиган маҳсулотнинг камида 30 фоизи аванс билан таъминланиши ҳамда кейинчалик маҳсулотларнинг кафолатли равишда харид қилиниши белгилаб қўйилади;

фермер хўжаликлари - Агрофирмалар таъсисчилари шартномадагидан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра ички бозорда сотади ва экспорт қилади.



III. АГРОФИРМАЛАРНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


11. Агрофирма асосан қишлоқ жойларда, унинг қатнашчилари саъй-ҳаракатларини, уларнинг моддий ва молиявий ресурсларини бирлаштириш асосида ташкил этилади.


12. Қуйидагилар Агрофирмаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштиришнинг мақбул ҳажмларини белгилаш;

оқилона технология ва кооперация алоқаларини яратиш;

экспорт потенциалини кўпайтириш ва инвестициялар жалб этиш;

аҳолини иш билан таъминлаш.



IV. АГРОФИРМАНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Агрофирма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш;

етиштирилган маҳсулотларни сотиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан, бюджет ташкилотлари билан хўжалик шартномалари тузиш;

маҳсулотни сотиб олиш юзасидан фермер ва деҳқон хўжаликлари билан фьючерс контрактлари тузиш;

аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум харид қилиш;

етиштирилаётган маҳсулотга ва бажарилаётган ишлар (кўрсатилаётган хизматлар)га мустақил нарх белгилаш;

олинган даромад (фойда)ни, шунингдек ўзига хизмат кўрсатувчи банкларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда тасарруф этиш;

кредитлар, шу жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки, пул маблағларини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрорий ишлаб чиқаришга йўналтириш;

ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш.

Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.


14. Агрофирма:

ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга;

тузилган шартномалар шартларини бажаришга;

солиқлар ва мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлашга мажбур.

Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.



V. АГРОФИРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ


15. Агрофирманинг мол-мулки:

муассислар томонидан унинг устав фондига улуш шаклида қўшилган мол-мулк;

ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган маҳсулотлар;

товарларни сотиш, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромад (фойда);

қимматли қоғозлардан олинган даромад;

юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз, хайрия ва бошқа эҳсонлари;

белгиланган тартибда сотиб олинган технология асбоб-ускуналари, бинолар, транспорт воситалари, пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари ҳамда бошқа мол-мулк;

жалб этилган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.


16. Мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни сотиб олиш ва қайта ишлаш Агрофирма томонидан ўз маблағлари ва жалб этиладиган ресурслар ҳисобига амалга оширилади.


17. Агрофирма томонидан кўрилган зарарлар унинг мол-мулки ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мол-мулк ҳисобига қопланади.



VI. МЕҲНАТ БИЛАН БОҒЛИҚ

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР


18. Агрофирма ходимлари ишга белгиланган тартибда меҳнат шартномасига мувофиқ қабул қилинади. Вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шахслар Агрофирма томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.


19. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ агрофирма томонидан мустақил равишда белгиланади.



VII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


20. Агрофирма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия, статистика ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни юритади.


21. Агрофирманинг молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботи давлат бошқаруви органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилади.


IX. АГРОФИРМАНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


23. Агрофирмани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 84-модда.


































Время: 0.1395
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск