ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 631 (1/8)-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.03.2006 й. 1552-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.03.2006 й.
N 1552
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
17.01.2006 й.
N 631 (1/8)
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари
автоматлаштирилган банк тизимларида
ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
(2006 йил 23 мартдан кучга киради)
"Электрон тўловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги низом лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Марказий банк Бошқарувининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг айрим меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ва бекор қилиш ҳақида"ги 1998 йил 25 июлдаги 13/13-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 412-сонли "Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги (1998 йил 30 октябрь, рўйхат рақами 515), 413-сонли "Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида Ҳисоб-китоб касса марказларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги (1998 йил 30 октябрь, рўйхат рақами 516) низомлар ҳамда Марказий банк Бошқарувининг "Ахборот муҳофазасига тегишли меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1999 йил 25 декабрдаги 22/16-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 412-1-сонли қўшимча кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 89-модда.