Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-12-сон "Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2006 й. 1234-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2006 й.

N 1234-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 20

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-12

ҚАРОРИ



Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка

асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини

амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан

ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2006 йил 23 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 4 апрелдаги 51, 2003-42-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2003 йил 21 апрель, рўйхат рақами 1234 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 267-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                       Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                             Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка

асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини

амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан

ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан берилган рухсатномага (лицензия) мувофиқ амалга оширувчи юридик шахслар даромад (фойда) солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш ўрнига ялпи тушумдан ягона солиқ тўлайдилар.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи;";

учинчи-бешинчи хатбошлари тегишлича тўртинчи-олтинчи хатбошлари деб ҳисоблансин.


3. 7-банд, 1-сон илованинг 5-сатри ва 2-сон илованинг 7-сатридаги "20" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 93-модда.















































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск