Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-19-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 16.03.2006 й. 1260-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2006 й.

N 1260-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 12

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-19

ҚАРОРИ



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари

томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 26 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 июлдаги 76, 2003-62-сон қарори билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 21 июль, рўйхат рақами 1260 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда; 41-42-сон, 322-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                             Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 96-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан

ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

ўнинчи хат бошида "чакана ва (ёки) улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасига эга бўлишлари лозим" сўзлари "олинган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбошлари билан тўлдирилсин:

алкаголли ичимликлар ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдони амалга оширганда - чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасига;

улгуржи савдо билан шуғулланганда - улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлишлари лозим.".


2. 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"айрим турлардаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим;".


3. 7-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарларни харид қийматидан паст нархларда сотилганда, шунингдек товарларни беғараз беришда солиқ солиш мақсадларида сотиш қиймати товарларнинг харид қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;".

учинчи-бешинчи хатбошлари тегишлича тўртинчи-олтинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.


4. 8 -бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат субсидиялари суммаси;"

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"дивидендлар шаклида олинган ва мазкур дивидендлар олинган корхоналар устав капиталига (фондига) йўналтирилган даромадлар;".


5. 13-банддаги "15 кунидан" сўзларидан кейин "йил якуни бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай" сўзлари билан тўлдирилсин.


6. 4-сон илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари

томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари

томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Корхона штампи

___________________________________

Давлат солиқ инспекциясига

_______________________________ бўйича

(корхонанинг тўлиқ номи)


СТИР:










       

ХХТУТ:










         

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари

ялпи даромад солиғининг

ҲИСОБ-КИТОБИ


(минг сўм)

N

Кўрсаткичлар

Сумма

ҳисобот йилидан бошлаб

ҳисобот чораги учун

шу жумладан ойма-ой

1-ой

2-ой

3-ой

1

Солиқ солинадиган ялпи даромад - жами







шу жумладан:






1.1

белгиланган ставка бўйича солиққа тортиладиган







1.2

пластик карталардан фойдаланганлик учун имтиёзли ставка бўйича солиққа тортиладиган







2

Ялпи даромад солиғининг белгиланган ставкаси, фоизда







3

Пластик карталардан фойдаланганлик учун олинган товар айланмасига боғлиқ ҳолда ялпи даромадга тузатилган солиқ ставкаси, фоизда (2-сатр - (2-сатр х 20 / 100))







4.

Ҳисобот даври учун ялпи даромад солиғи - жами:







4.1

белгиланган ставка бўйича

(1.1-сатр х 2-сатр / 100)







4.2

пластик карталардан фойдаланганлик учун имтиёзли ставка бўйича

(1.2-сатр х 3-сатр / 100)







5

Олдинги ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ялпи даромад солиғи







6

Бюджетга тўлаш лозим бўлган ялпи даромад солиғи суммаси

(4-сатр - 5-сатр)






Корхона раҳбари

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер

(ёки зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс)

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

20__ й. "___" __________________

М.Ў.

Солиқ инспекторининг белгиси _____________________________________________________

__________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________

Қабул қилдим

(имзо)

(солиқ инспекторининг Ф.И.Ш.)

20__ й. "___" __________________













Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск