Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.03.2006 й. 1554-сон билан рўйхатга олинган 11.03.2006 й. Марказий банк Бошқарувининг 274-В-сон, Молия вазирлигининг 30-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 17 мартда 1554-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви ва

Молия вазирлигининг

2006 йил 11 мартдаги

274-В, 30-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи

бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга

кредитлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитасининг таркибида хўжалик ҳисобидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинмалари мавжуд ҳарбий қисмларига имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом асосида имтиёзли кредитлар (кейинги ўринларда - кредитлар) таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинмалар ташкил этилган ҳарбий қисмларга қишлоқ хўжалиги техникаси, йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олиш ва молхоналар қуриш учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан берилади.


2. Ушбу кредитлар мазкур Низомда белгиланган шартлар асосида таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинма мавжуд бўлган ҳарбий қисм (кейинги ўринларда - ҳарбий қисм) номига 20203-сонли "Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" очилган тижорат банки филиали томонидан 5 йилгача муддатга берилади.


3. Ҳарбий қисмлар фақат бир тижорат банкида (филиалида) бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очиш ҳуқуқига эга. Улар томонидан бошқа банкларда бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди.


4. Ушбу кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.


5. Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан тегишли ҳарбий қисмлар командирларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинманинг ишлаб чиқариш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун тижорат банклари билан кредит шартномаси тузишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома берилади.

Ушбу ишончномада ҳарбий қисм командирига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун кредит олиш мақсадида тижорат банклари билан кредит шартномалари тузиш, кредитни қайтариш таъминоти сифатида бўлғуси ҳосил, чорвачилик маҳсулотларини ва кредит ҳисобидан сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалик техникасини банкка гаровга қўйиш ваколатлари берилганлиги белгилаб қўйилиши лозим.


6. Тижорат банклари томонидан ҳарбий қисмларга бизнес-режа, техник-иқтисодий асослашларни ва кредит олиш учун лозим бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берилиши лозим.


7. Мазкур кредитларнинг қайтарилиш таъминоти сифатида бўлғуси ҳосил, етиштириладиган чорвачилик маҳсулотлари ва кредит ҳисобига сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси гарови хизмат қилади.



II. КРЕДИТ БЕРИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Кредит олиш учун ҳарбий қисм унинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига (20203-сонли ҳисобварақа) хизмат кўрсатаётган тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

кредит олиш учун буюртма;

пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа;

кредитни қайтариш таъминоти;

бўлғуси ҳосил, чорва моллари ва қишлоқ хўжалик техникасининг банк-бенефициар фойдасига суғурталанганлиги ҳақидаги суғурта полиси;

ушбу кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларнинг тўлаб берилмаган қисми тўлаб берилиши ҳақидаги Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитасининг ёзма мажбуриятлари.


9. Олинадиган кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида қарз олувчи ҳарбий қисм банк филиалига кредитдан фойдаланиш муддати давомида олинадиган бўлғуси ҳосил ва ишлаб чиқариладиган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган барча маблағларни ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини таъминот сифатида тақдим этади.

Бунда банк ва ҳарбий қисм ўртасида бўлажак ҳосилни ва ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган барча пул маблағлари ҳамда кредит ҳисобидан сотиб олинадиган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасининг гаров шартномаси имзоланиши ва ушбу шартнома нотариал шаҳодатланиши шарт.

Гаров шартномасида ҳарбий қисм етиштирилган ҳосил ва ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушган барча пул маблағларини тўлалигича ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши бўйича мажбуриятни олиши белгилаб қўйилади. Шунингдек, ушбу шартномада банкка ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан, унга муддатли мажбуриятномалар илова қилинган ҳолда, биринчи навбатда, эътирозсиз (акцептсиз) тартибда, ҳисобланган фоизларни ва кредитни ундириш жадвалига мувофиқ, ҳисобланган фоизларни ундиришга ва кредитни қайтаришга йўналтириш ҳуқуқи бериладиган шартлар ҳам белгилаб қўйилади.

Шунингдек гаров шартномасига ҳарбий қисм томонидан бўлғуси ҳосилни, кредит ҳисобидан сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини кредит берган банк-бенефициар фойдасига табиий офатлардан, ўғирланишидан, йўл-транспорт ҳодисаларидан, режалаштирилган ҳосилнинг олинмаслигидан ихтиёрий суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси илова этилиши шарт.


10. Кредит беришни сўраб, мазкур Тартибнинг 8-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, берилган буюртманинг банкка келиб тушган кунидан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан кредит бериш ёки рад қилиш ҳақида хулоса берилиши муддати 10 иш кунидан ошмаслиги лозим.


11. Берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ҳарбий қисмларнинг бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча ҳисобварақлардаги маблағлар ҳисобидан кредит шартномасида белгиланган муддатда қопланмай қолган қисми Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан уларга ҳар йили ушбу мақсадларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.



III. КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ,

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА

КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


12. Банк ва ҳарбий қисм ўртасида кредит шартномаси имзоланиб, у амалга киритилганидан кейин, банк ҳарбий қисм учун алоҳида ссуда ҳисобварағини очади ва ундан қарз олувчи ҳарбий қисмнинг тўлов топшириқномалари асосида фақат нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитлар берилади.


13. Берилган кредитлар 15100 "Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


14. Алоҳида ссуда ҳисоб рақамларидан берилган кредитлар бўйича ҳарбий қисмларнинг муддатли мажбуриятномалари расмийлаштирилади ва улар банкнинг тегишли ходимининг фармойишига асосан кредит тўла қайтарилгунига қадар 91905- "Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари" номли, кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


15. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва унинг жараёнида қарздор томонидан олинган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилиши текширилади. Банклар томонидан мониторинг амалга оширилиш тартиби, берилган кредитлар бошқа мақсадларда ишлатилган тақдирда, қарздорга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари кредит шартномасида белгилаб олинган бўлиши керак. Мониторинг вақтида берилган кредитлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган тақдирда, кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисми муддатидан олдин қайтариб олинади ва ҳарбий қисмга кредит шартномасида белгиланган жарима чоралари қўлланилади.


16. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, уларни ундириш ойда бир марта, кредит шартномасида келишилган санада амалга оширилади. Кредит бўйича ҳисобланган фоизлар тўлови ва асосий қарзнинг қайтарилиши қарздорнинг 20203-сонли “Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи”даги маблағлар ҳисобидан муддатли мажбуриятномалар асосида мемориал ордер билан биринчи навбатда, акцептсиз тартибда амалга оширилади. Бунда ҳисобланган фоизлар кредит бўйича асосий қарздан олдин ундириб олинади.

Ҳарбий қисмлар кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эгалар.


17. Қарздорнинг 20203-сонли ҳисобварағидаги маблағлар олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлмаган тақдирда, фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида ҳосил кам етиштирилгани ёки умуман етиштирилмагани ёки чорва молларининг нобуд бўлганлиги сабабли ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлар кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга етарли бўлмаган тақдирда, ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғи суғурта полиси асосида суғурта ташкилоти томонидан банкнинг биринчи талаби асосида қоплаб берилади;

2) етарли даражада ҳосил ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирилган, аммо уни сотишдан тушган маблағлар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлмаган тақдирда, кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларнинг қолдиқ суммаси кредитни қайтариш муддати етиб келганда Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан, уларнинг банкка тақдим этилган ёзма мажбуриятлари асосида, ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади;

3) юқорида келтирилган барча манбалар ҳисобидан берилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қопланмай қолган тақдирда, банк томонидан кредитнинг ва ҳисобланган фоизларнинг қопланмай қолган қисмини гаровга олинган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини қонунчиликда белгиланган тартибда уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қоплайди.


18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 97-модда.













































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск