Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Корхонада шартномавий иш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Корхонада шартномавий иш" бўлими)

Хўжалик шартномаларини тузишда шартномани имзоловчи шахснинг ваколатларини текшириш учун компаниянинг шартномавий (юридик) бўлими контрагентдан қайси ҳужжатларни сўраб олиши мумкин? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (3.6 KB)
Ташкилот бошқа юридик шахс билан шартнома тузмоқда, шартноманинг предмети лицензияланиши лозим бўлган фаолият тури ҳисобланади. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни олувчи етказиб берувчи (ижрочи)да шартнома предмети билан қамраб олинган фаолият турига лицензияси мавжудлигини текшириши шартми? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (5.3 KB)
Ишлаб чиқариш корхонаси турли хил компаниялар билан фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича шартномалар тузади. Шартномалар давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси билан келиб тушганда корхона мутахассислари контрагентнинг ИФУТини, у шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турини текширади. Айрим ҳолларда маълум бўладики, контрагентнинг муайян бир ИФУТи бўлиб, шартнома предмети ушбу таснифлагичнинг коди билан қамраб олинган фаолият турига мос келмайди. Корхона ИФУТ бўйича коди шартнома предметига мос бўлмаган компаниялар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эгами? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (6.4 KB)
Юридик шахс якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс билан шартнома тузмоқчи. Агар жисмоний шахсда муҳр бўлмаса, шартнома қандай расмийлаштирилади? Жисмоний шахс томонидан имзо қўйилиши етарлими ёки муҳр бўлиши шартми? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (7.7 KB)
Компания томонидан тузиладиган хўжалик шартномаларининг шаблонларида жавобгарликка оид шартлар умумий характердаги жумла билан ифодаланган: "Тарафларнинг жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланади". Ушбу таъриф қонунийми ёки ҳуқуқбузарликларнинг барча эҳтимолий турларини ва қўлланиладиган санкцияларни алоҳида санаб ўтиш зарурми? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (6.8 KB)
Хўжалик шартномасини тузишда тарафлар айнан бир мажбуриятнинг бузилиши учун бир пайтнинг ўзида пеня ва жарима кўринишида жавобгарликни белгиладилар. Бу қанчалик асосли? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (4.5 KB)
Фирма ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланиб, улгуржи савдо билан шуғулланади. Қандай қилиб кирувчи ва чиқувчи шартномалар ҳисобини тўғри юритиш мумкин? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (13.2 KB)
МЧЖ штат жадвалида юрист лавозими йўқ. Жамият адвокатлик фирмаси билан юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида битим тузади. Адвокатлар кадрлар бўлими томонидан тузилган ҳужжатларни ёки бошқа ички ҳужжатларни кўриб чиқишга ҳақлими? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (7.9 KB)
Ишлаб чиқарувчи компания сотиб олувчилар билан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиб (одатда, бир йилга), шартноманинг амал қилиш муддати давомида уларни бўлиб-бўлиб юклаб жўнатади (ҳар ойда, ҳар чоракда ёки сотиб олувчининг сўровига кўра). Бунда шартномалар кўпинча охиригача бажарилмайди. Масалан, шартноманинг суммаси - 20 млн. сўм. Сотиб олувчи 15 фоиз (3 млн. сўм.) миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. Маҳсулот 10 млн. сўмга юклаб жўнатилади, сотиб олувчи юклаб жўнатилган маҳсулотнинг умумий суммасигача қолган 85 фоизни тўлайди ва кейинчалик тарафлар шартномавий муносабатларни давом эттирмасликка қарор қилади. Бир-бирларига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари бўлмайди. Бироқ расмий жиҳатдан бундай шартнома охиригача бажарилмай қолади. Уни бекор қилишни ҳужжатли расмийлаштириш зарурми ёки у автоматик тарзда ўз кучини йўқотадими? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (9.3 KB)
Иккита ташкилот ўртасида товарларни бир йўла етказиб бериш шарти билан олди-сотди шартномаси тузилди. Унинг шартларига кўра олдиндан тўлов умумий сумманинг 50 фоизини ташкил этиб, қолган сумма товарлар юклаб жўнатилгандан сўнг бир ой мобайнида ўтказиб берилади. Сотиб олувчи пул маблағларини ўзказди. Бироқ сотувчи ишлаб чиқариш-техник тусдаги сабабларга кўра товарларнинг бутун партиясини юклаб жўнатиш имконига эга эмас. Сотиб олувчи шартнома суммасига юклаб жўнатилган партия ҳажмигача тузатиш киритган ҳолда қисман қабул қилишга рози бўлди. Шартномавий жарима санкциялари қўлланилишининг олдини олиш ва кейинчалик солиқ инспекцияси билан муаммога дуч келмаслик учун буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (6.8 KB)
Корхона шартнома тузишда контрагент ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлиги учун пеня миқдорини мустақил белгилаши мумкинми ёки "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунда белгиланган миқдорга асосланиши керакми? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (5.3 KB)
Корхона юристни ишга қабул қилиши шартми? Агар шарт бўлса, у ҳолда унинг лицензияси бўлиши керакми? Қанча суммадан ортиқ бўлган хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасисиз тузилиши мумкин эмас? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (6.8 KB)
Ташкилот штатида ёки штатдан ташқари юрист (юрисконсульт) бўлишига мажбур этадиган қонун ҳужжати (қарор, буйруқ, низом ва ҳоказо) мавжудми ёки бундай ходимсиз ишлаш мумкинми? ("Корхонада шартномавий иш" бўлими) (6.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск