Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Инвестициялаш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Инвестициялаш" бўлими)

Янги рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият бир таъсисчига эга. Уставга кўра таъсисчи уч ой мобайнида пул маблағларини киритиш йўли билан ўз улушини тўлаши шарт. Ушбу муддат тугаяпти, бироқ таъсисчи молиявий қийинчиликлар сабабли ўз мажбуриятларини бажармаяпти. Таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштирган ва устав фондини тўланадиган улушларнинг тахминий миқдорларига мувофиқ улар ўртасида тақсимлаган ҳолда таъсисчилар сифатида бошқа инвесторларни жалб қилиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, у ҳолда таъсисчи ўз улушини тўлаш учун юзага келган вазиятдан қай тарзда чиқиб кетиши мумкин? ("Инвестициялаш" бўлими) (7.9 KB)
Чет эл компанияси Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахсда улуш сотиб олиб, унинг таъсисчиси бўлди. Инвестициявий мажбуриятлар замонавий технологияларни жорий этишни, асбоб-ускуна, интеллектуал мулк объектларини беришни, корхона қарзини сўндиришни назарда тутарди. Чет эл компанияси ўзи улуш сотиб олган юридик шахсга қарз шартномаси бўйича ишлаб чиқаришни ривожлантириш, сотиш ҳажмини ошириш ва шу кабиларга мақсадли ишлатиш шарти билан пул маблағларини берди, бу натижада фойда олишга йўналтирилди. Чет эл компанияси томонидан резидентга устав вазифаларини бажариш учун берилган қарз маблағлари чет эл инвестициялари ҳисобланадими? ("Инвестициялаш" бўлими) (17.4 KB)
Масъулияти чекланган жамият ҳукумат кафолати остида Ислом тараққиёт банки кредит линияси орқали молиялаштириладиган тендер савдоларида ғолиб чиққан хорижий компания билан тузилган импорт контракти асосида ёрдамчи пудратчи ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-қурилиш ишларини амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон Қарорининг 1-бандида таъкидланишича, ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, бир контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига эквивалент миқдорлардан ошадиган импорт ва маҳаллий хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарнинг харид қилиниши тендер асосида амалга оширилади. Ташкилот импорт контрактида назарда тутилган, бош пудратчи ташкилотидан келиб тушадиган бўнак маблағлари ҳисобига бир контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ доллари бўлган йўл техникасини сотиб олишга тендер ўтказиши зарурми? Ёрдамчи пудрат ташкилоти ҳисобланган жамият йўл-қурилиш ишларига молиялаштириш маблағларини бевосита ва тўлиқ ўзлаштирмайди. Маблағлар бош пудратчи ташкилотидан келиб тушади. ("Инвестициялаш" бўлими) (8.3 KB)
Учта жисмоний шахс томонидан масъулияти чекланган жамият шаклида хорижий сармоя иштирокидаги корхона таъсис этилди. Иккита жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, учинчиси - Россия Федерацияси фуқароси (норезидент) ҳисобланади. Россиялик ҳамкор ўз ҳиссасини товарларни импорт қилиш орқали киритишни режалаштирмоқда. Товар мажбурий сертификатлаштирилиши шарт эмас ва уни олиб кириш учун лицензия талаб қилинмайди. Жисмоний шахс-норезидент жамият устав фондига ҳисса сифатида товарни импорт қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда божхона органларига қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур? ("Инвестициялаш" бўлими) (12.6 KB)
Таъсисчи масъулияти чекланган жамият тузмоқчи, бироқ устав фондини лицензия олиш учун талаб этиладиган тўлиқ миқдорда тўлай олмайди. У ўзининг бизнес бўйича ҳамкори билан у зарур пул маблағларини киритган ҳолда вақтинча таъсисчилар таркибига кириши тўғрисида келишди. Лицензия олингандан сўнг МЧЖ иккинчи таъсисчига унинг улушини беради, биринчи таъсисчи эса бир пайтнинг ўзида ушбу суммага мол-мулкни киритади. Ушбу схема қонунийми? ("Инвестициялаш" бўлими) (9 KB)
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) таъсисчиси ташкилотни акциядорлик жамиятига (АЖ) ўзгартириб, ходимлар акцияларни харид қилишлари ва қўйилмалардан фойда олиш имкониятига эга бўлишларини хоҳлаяпти, бироқ АЖ фаолиятида маълум қийинчиликлар бор. Юрист билан маслаҳатлашилгандан сўнг у яна икки усулни таклиф этди: 1) ходимлар билан қарз шартномаси; 2) инвестиция лойиҳалари. Кўрсатилган усуллар билан компания бизнесига ходимларнинг қўйилмаларини қандай расмийлаштириш лозим? ("Инвестициялаш" бўлими) (11.5 KB)
Масъулияти чекланган жамият таъсисчиси улушни уставда назарда тутилган муддатда тўлиқ тўлай олмайди. Устав фонди миқдори 50 млн. сўмдан иборат. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган. Таъсисчи компанияни тугатишни хоҳламаяпти. Унинг бизнес бўйича ҳамкори МЧЖ таркибига иккинчи таъсисчи сифатида киришни ва ўз улушини киритишни таклиф қиляпти. Қандай қилиб устав капитали шакллантирилмаганлиги сабабли тугатишнинг олдини олиш ва ушбу шахсни иккинчи таъсисчи сифатида киритиш мумкин? ("Инвестициялаш" бўлими) (7.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск