Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Юридик шахсни бошқариш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими)

Шартномани имзолашдан олдин таъсисчиларнинг розилигини олиш шарт бўлган ҳолларда қайси ҳужжат битим тузишга бундай розиликнинг мавжудлигини тасдиқлайди? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (5 KB)
Масъулияти чекланган жамиятда иккита таъсисчи бор. 9 ой натижаларига кўра дивидендлар тақсимланди. Таъсисчилардан бири дивидендларнинг ўзига тегишли қисмини олди. Иккинчи таъсисчи ҳам ўз дивидендларининг бир қисмини банк картасига олди ҳамда компания дивидендларнинг иккинчи қисмини бошқа таъсисчининг карта ҳисоб рақамига ўтказишини хоҳлаяпти. Бу қонунийми? Агар қонуний бўлса, буни қандай расмийлаштириш керак? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (5.5 KB)
Юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган бошқа ташкилот томонидан таъсис этилган. Ушбу юридик шахс давлат корхоналари тоифасига кирадими? Ушбу юридик шахсда ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш зарурми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (6.1 KB)
Акциядорлик жамияти улушларининг 35 фоизига эгалик қилувчи масъулияти чекланган жамиятга фоизсиз мақсадли қарз бермоқда. Ушбу битимни тузишга нисбатан "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 75-моддаси биринчи қисми йигирма биринчи хатбошисида белгиланган меъёр қўлланиладими? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (8 KB)
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) таркибига 24 фоиз, 75 фоиз ва 1 фоиз улушга эга бўлган учта иштирокчи киради. Таъсисчилар йиғилиши ўтказилиб, унда жамиятга яна бир иштирокчи қўшимча ҳисса билан киришига, устав фонди кўпайтирилишига ва улушларнинг, тегишлича, 33 фоиз, 33 фоиз , 33 фоиз ва 1 фоиз қилиб тақсимланишига қарор қилинди. Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ўтган давр фаолияти якунлари бўйича ташкилотда тўпланган фойда мавжуд ва таъсисчилар мунтазам равишда дивиденд оладилар. Агар дивидендлар йил якунлари бўйича тақсимланадиган бўлса, янги кирган таъсисчи қайси даврдан бошлаб дивиденд олиш ҳуқуқига эга? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (9.3 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсисчилари бўлиб Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Устав фонди шакллантирилган. Улушининг миқдори 24 фоизни ташкил қилувчи таъсисчилардан бири фуқаролигини ўзгартириш ниятида. Ушбу ҳолатда МЧЖ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона сифатида эътироф этиладими? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (7.6 KB)
Битта таъсисчиси бўлган МЧЖ ташкил топди. Директорни тайинлаш керак. Бу қандай ҳужжат билан расмийлаштирилади? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (4.8 KB)
Директор узоқ муддатли хизмат сафарига жўнаб кетяпти. У бўлмаган вақтда мижозлар билан шартномаларни имзолаш учун қандай ҳужжат қолдириши керак? Шартномани жамиятнинг оддий ходими имзолаши мумкинми ёки МЧЖнинг раҳбар таркибига кирувчи ходим имзолаши керакми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (7.3 KB)
МЧЖнинг бир неча иштирокчилари иштирокчилардан бирининг ҳаракатларидан норози ва уни жамиятдан чиқариб юбориш ниятида. Бу қонунийми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (10.8 KB)
Корхона масъулияти чекланган жамият ҳисобланади. Устав капиталидаги улушлари 70 ва 30 фоиз бўлган икки ташкилот унинг таъсисчиларидир. Йил якунлари бўйича жамиятда 18,5 млн. сўмлик соф фойда ҳосил бўлди. Бунда узоқ муддатли активларнинг қиймати 36,4 млн. сўмдан, айланма активлар - 99,7 млн. сўмдан, устав капитали - 55 млн. сўмдан, кредиторлик қарзи - 49,3 млн. сўмдан иборат. Бундан ташқари, йил охирига МЧЖ олинган узоқ муддатли қарз ва унга доир фоизлар учун 13,3 млн. сўмлик қопланмаган кредиторлик қарзига эга. Йил якунлари бўйича таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда соф фойдани тақсимлаш масаласи қўйилди. Устав капиталининг 70 фоиз улушига эга бўлган таъсисчи соф фойданинг 5 фоизини захира фондига йўналтириш, қолган қисмини эса узоқ муддатли қарзни сўндириш ва корхонанинг айланма маблағларини тўлдириш учун қўшимча захира фондига ажратишни таклиф қилди. Бироқ устав фондида 30 фоиз улушга эга бўлган таъсисчи бу таклифга рози бўлмади ва қолган соф фойдадан дивиденд тўлашни талаб қилди. Таъсисчиларнинг умумий йиғилишида қандай қарор қабул қилиниши керак? Ушбу ҳолатда устав фондида 30 фоиз улушга эга бўлган таъсисчининг ҳаракатлари қонунийми ва ташкилот таъсисчиларга дивиденд тўлаши керакми ёки йўқми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (20.5 KB)
"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддасида белгиланишича, жамият мол-мулки қийматининг 25 фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ бўлган битим йирик битим деб ҳисобланади. Уни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. МЧЖ раиси жамият мол-мулки қийматининг 25 фоизидан кам қийматга эга бўлган мол-мулкни реализация қилиш тўғрисида бир ўзи қарор қабул қилишга ва битимни расмийлаштиришга ваколатлими? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (10.4 KB)
2001 йил 6 декабрда қабул қилинган 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 34-моддаси ўнинчи қисмида шундай дейилади: "Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар ... жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади". Кўрсатилган модданинг ушбу хатбошисини ҳисоблашга турлича ёндашилиши боис жамият иштирокчилари ўртасида уни қўллаш масаласи бўйича ихтилофлар юзага келди. Айрим иштирокчилар бошқа юридик шахсларни тузиш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан бир овоздан қабул қилинади, деб ҳисоблашади. Бошқаларнинг фикрича, якдиллик билан овоз бериш бошқа компанияни таъсис этиш муносабати билан эмас, балки жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш масаласи бўйича амалга оширилади. Мазкур вазиятда ким ҳақ? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (9.1 KB)
МЧЖ иштирокчиси (юридик шахс) вакилининг ишончномасида кўрсатилишича, у ушбу юридик шахснинг раҳбари касал бўлган ёки хизмат сафарига жўнаб кетган тақдирдагина ваколатга эга бўлади. Бундай шартга эга ишончнома ҳақиқий ҳисобланадими? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими)
Масъулияти чекланган жамият иштирокчисига почта орқали умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборишди, бироқ хат "манзил мавжуд эмас" белгиси билан қайтиб келди. Бу ушбу иштирокчи йиғилиш тўғрисида хабардор қилинмаганлигини англатадими ва у кейинчалик йиғилиш натижалари юзасидан низолашиши мумкинми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (10.7 KB)
Масъулияти чекланган жамият бир неча таъсисчига эга. Улардан бири (ташкилот) ўзининг номини ўзгартиряпти. МЧЖ ушбу ҳолатда қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак? Қайта рўйхатдан ўтиш шартми ёки бирор-бир қўшимча битим ёхуд бошқа ҳужжат тузиб, унда таъсисчининг номи ўзгарганлигини кўрсатиш билан чекланса бўладими? Агар таъсис ҳужжатларини ўзгартириш керак бўлса, уларнинг матнини қайта қоғозга чиқариш ва янгидан рўйхатдан ўтказишга тақдим этиш шартми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (11.7 KB)
МЧЖ таъсисчилари бўлиб жисмоний шахслар ҳисобланади. Уларнинг кўплари ҳозир Ўзбекистонда яшамайди (доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетишган). Уларни таъсисчилар таркибидан чиқариш мумкинми, агар мумкин бўлса, буни қандай қилса бўлади? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (8.8 KB)
Хусусий корхонанинг директори бир вақтнинг ўзида ҳам бош бухгалтер бўлиши мумкинми? ("Юридик шахсни бошқариш" бўлими) (4.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск