Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими)

Суднинг ҳал қилув қарори асосида юридик шахснинг фойдасига унинг контрагентидан қарз суммаси ундирилди. Қарздорнинг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси тақдим этилди. Банкнинг хабарига кўра, у бўйича ундирув ўша пайтда 2-сон картотекада мавжуд бўлган солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари тўлиқ сўндирилгандан кейингина амалга оширилади. Бу қай даражада қонуний? Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида хўжалик юритувчи субъектлардан қарзни ундириш қандай навбатда амалга оширилади? ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими) (8.8 KB)
Қарздор ташкилотнинг ҳисоб рақамига давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори асосида қарзни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси тақдим этилди. Банк топшириқномани 2-сон картотекага жойлаштирди. Инкассо топшириқномаси бир ой давомида ижро этилмади. Банк ундирувчи компаниянинг сўровномасига жавобан қарздорнинг ҳисоб рақамида ижро этилмаган солиқ органларининг солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари мавжудлигини маълум қилди. Компания раҳбарияти томонидан ушбу жавоб 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармонига зид деб баҳоланди. Раҳбариятнинг фикрича, мазкур Фармон ижро этиш қисмида давлат ижрочиларининг инкассо топшириқномаларига солиқ органларининг инкассо топшириқномаларига нисбатан устунлик беради. Шу тўғрими? ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими)
Суднинг юридик шахсдан қарзни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақасининг ўз вақтида етиб келмаганлиги сабабли у қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ижро этилмади ва ташкилотнинг мансабдор шахслари (раҳбар ва бош бухгалтер) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-1-моддаси бўйича жаримага тортилди. Кейинроқ суднинг ҳал қилув қарори юқори инстанция томонидан бекор қилиниб, даъвогарга ундирув рад этилди. Давлат ижрочисининг суднинг ҳал қилув қарорини ижро этмаганлиги учун ташкилотнинг мансабдор шахсларига жарима қўллаш тўғрисидаги қарори устидан қаерга шикоят қилиш мумкин (хўжалик, фуқаролик ёки жиноят судигами)? ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими) (10.7 KB)
Суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ масъулияти чекланган жамиятдан хусусий корхона фойдасига 200 млн. сўм миқдорида асосий қарз ва мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлик учун пеня ундирилди. Берилган ижро варақаси асосида ижро иши қўзғатилди, лекин кейинроқ ундирувчининг аризасига кўра ижро варақаси чақириб олинди, ижро ишини юритиш тугатилди. Орадан 8 ой ўтгач, ХК ижро варақасини уни мажбурий ижро этиш тўғрисидаги ариза билан бирга давлат ижрочилари бўлимига юборди. Давлат ижрочиси такрорий ижро ишини қўзғатишни рад этди. Давлат ижрочисининг ҳаракатлари қонунийми? ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими) (7.9 KB)
Суд масъулияти чекланган жамият фойдасига жавобгар ташкилотдан қарзни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқарди. МЧЖ давлат ижрочилари бўлимига ижро варақасини тақдим этди, ижро иши қўзғатилди. Бироқ жавобгар ташкилотнинг таъсисчиси пул маблағларини топиши ва қарзни сўндиришини, инкассо топшириқномалари эса ишни чигаллаштириши ва унинг компанияси тўлақонли фаолият юрита олмаслигини таъкидлаб, ижро варақасини чақириб олишни сўради. МЧЖ ижро варақасини қайтариш тўғрисида ариза берди. Таъсисчи тўлашни ваъда қилган муддатлар ўтди, бироқ пул маблағлари МЧЖнинг ҳисоб рақамига келиб тушмади. Бундай ҳолатда жамият ижро варақасини қайтадан ижрога тақдим этиши мумкинми? ("Суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатларини ижро этиш" бўлими) (6.8 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск