Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартномасини бекор қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Ходимларнинг аризаларига кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиботини бузиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Корхонанинг товар қимматликларига хизмат кўрсатувчи бўлинмасида директорнинг буйруғи билан жамоавий (бригада) моддий жавобгарлик жорий этилди. Мазкур қарордан норози бўлган бир нечта ходимлар ишдан бўшаш тўғрисида аниқ санани кўрсатмаган ҳолда ариза ёзди. Аризалар кадрлар бўлимида рўйхатга олинди. 2 ҳафтадан сўнг ходимлар уларга меҳнат дафтарчаларини беришни сўраб, мурожаат қилди. Кадрлар бўлимида уларга меҳнат шартномалари фақат ТМҚни инвентарлаш натижаларига кўра бекор қилиниши ҳақида хабар берилди. Бу қонунийми? (7.9 KB)
Ходим меҳнат шартномасини ўзининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан кадрлар бўлимига мурожаат қилди. Ариза берилган вақтда ташкилот директори хизмат сафарида, кадрлар бўлими бошлиғи эса бетоблиги туфайли ишда эмас эди. Аризани кадрлар бўйича инспектор қабул қилиб олди, лекин ташкилотнинг мансабдор шахсларидан ҳеч бири уни имзоламади. Директор ходимнинг аризасини бир неча кундан сўнг хизмат сафаридан қайтгач, қаноатлантирди. Мазкур ҳолатда икки ҳафталик огоҳлантириш муддатини қайси кундан бошлаб ҳисоблаш лозим: кадрлар бўйича инспектор аризани қабул қилиб олган пайтдан бошлабми ёки директор уни имзолаган санадан бошлабми? (7.7 KB)
Ходим кадрлар бўлимига ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди. Кадрлар бўйича инспектор директор резолюцияси йўқлигини важ қилиб, аризани қабул қилмади. Ходимга бевосита директорнинг олдига кириб, аризага имзо қўйдириши айтилди. Бу қонунийми? (6.7 KB)
Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Директор ходим масъул ҳисобланган ва унинг бошлиғи хабардор бўлган масалалар ҳал қилинмай қолиши мумкинлигини сабаб қилиб кўрсатиб, ходим ишлайдиган бўлинма бошлиғи таътилдан қайтиб келмагунча аризани имзолашни хоҳламади. Бу қанчалик қонуний? (8 KB)
Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди, бироқ директор доимий бандлигини важ қилиб, уни имзоламаяпти. Ташкилотда кадрлар бўлими йўқ, кадрлар бўйича инспектор вазифасини бош бухгалтер бажаради. Мазкур шахсга аризани санани кўрсатган ҳолда унинг нусхасини имзолатиб, қолдириб кетиш мумкинми? Бу икки ҳафталик огоҳлантириш муддатини ҳисоблаш бошланадиган тегишли тартибда хабардор қилиш саналадими? (7.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск