Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартномасини бекор қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат шартномаларини ходимлар таътилда бўлган вақтда бекор қилиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ходим-аёл болани парваришлаш таътилида бўлган вақтда яна бир бола туғди ва ҳозирги пайтда иккинчи болани икки ёшгача парваришлаш таътилида. У билан меҳнат шартномаси 5 йилга тузилган эди ва бу муддат ярим йилдан сўнг тугайди. Иш берувчи мазкур ходим билан меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугагач, бекор қилиши мумкинми ва бу ҳолатда ишдан бўшатиш тартиби қандай? (10.9 KB)
Ходим таътилдан кейин ишга чиқишни хоҳламай, кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда навбатдаги меҳнат таътилини бериш тўғрисида ариза ёзди. Агар меҳнат таътили 1 ноябрдан 28 ноябргача расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда 28 ноябрни меҳнат шартномаси бекор қилинган сана деб ҳисоблаш мумкинми? Ёки ходим 29 ноябрда ишга чиқиши керакми ва бу кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун бўладими? (4.9 KB)
Ходимга тасдиқланган жадвалга биноан навбатдаги таътил берилди. 11 ноябргача таътилда бўлган вақтда у 8 ноябрда у билан меҳнат шартномасини 11 ноябрдан эътиборан, яъни таътил тугаган кунда ўз хоҳишига кўра бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Иш берувчи таътил тугагандан сўнг икки ҳафта ишлаб беришни талаб қилмоқда. Иш берувчи ҳақми? Ишлаб бериш қайси вақтдан бошлаб ҳисобланади? (7.1 KB)
Ходим кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза ёзди. Таътилнинг охирги куни шанбага тўғри келмоқда. Ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган, тегишлича, шанба иш куни ҳисобланмайди. Ушбу вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Ишдан бўшатишни кейинги биринчи иш кунида расмийлаштириш керакми ёки буйруқда меҳнат шартномаси тугаган кун сифатида шанбани кўрсатишга йўл қўйиладими? (5.5 KB)
Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди, унинг амал қилиш муддати 5 февралда тугайди. 2 февраль куни ходимга унинг аризасига кўра 15 иш кунидан иборат йиллик меҳнат таътили берилди. Ходим 19 февраль куни ишга чиқди. Иш берувчи шу санадан бошлаб меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди, бироқ ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси (5 февраль) тугаганлиги ва бундан сўнг меҳнат муносабатлари амалда бир ҳафтадан кўпроқ давом этганлигига асосланиб, меҳнат муносабатларини давом эттиришни талаб қилди. Бу ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? Ходимнинг талаблари қонунийми? Бу ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутади?

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск