Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартномасини бекор қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Ҳомиладор аёллар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Компанияга котиб-референт лавозимига уч ойлик синов муддати билан қиз ишга олинди. Директор ҳузуридаги мажлислардан бирида унинг аҳволи ёмонлашиб, ҳушидан кетди. У шифохонага жўнатилди. Қиз ҳомиладор эканлиги маълум бўлди. Ташкилот синов даври ўтиб бўлмаганлигини ҳисобга олган ҳолда уни ишдан бўшатиши мумкинми? (4.9 KB)
Компанияга муддатли меҳнат шартномаси бўйича қиз ишга қабул қилинди (асосий ходима болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган вақтга). Асосий ходима ишга чиққандан сўнг унинг ўрнига қабул қилинган қиз билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлишди, лекин унинг ҳомиладор эканлиги маълум бўлди ва уни энди ишдан бўшатиш мумкинлигига шубҳа пайдо бўлди. Икки ҳафта ўтгач, директор барибир у билан меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилишга қарор қилди. Бу қонунийми? (5.2 KB)
Ташкилотга 3 ойлик синов муддати билан аёл ишга олинди. Синов белгиланишига у эътироз билдирмади. Шу вақт ичида у ишда бир қатор жиддий хатоларга йўл қўйди, бунинг учун интизомий жазога тортилди. Раҳбарият синовнинг қониқарсиз натижалари сабабли у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақида уни 3 кун олдин огоҳлантиришди. Кейинги куни у ҳомиладорлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак? Бу ҳолатда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? (13.9 KB)
Асосий ходим болани икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида бўлган вақтга мўлжаллаб аёл заводга бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимига ишга қабул қилинди. Иш даврида аёл ҳомиладор бўлиб қолди ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Ушбу даврда асосий ходим ишга чиқди ва директор МКнинг 105-моддаси учинчи қисми бўйича иккинчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? (7 KB)
Ташкилот асосий ходима болани парваришлаш таътилида бўлган вақтга мўлжаллаб аёлни ишга қабул қилди. Кейинчалик янги ишга қабул қилинган ходима ҳомиладор эканлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутилади? Асосий ходима ишга чиққандан сўнг у ишдан бўшатиладими ёки уни энди ҳомиладорлиги сабабли ишдан бўшатиш мумкин эмасми? (5.4 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск