Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартномасини бекор қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Пенсия ёшига тўлган шахслар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Директор бир нечта ходимлар билан пенсия ёшига етганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Улардан айримлари йиллик таътилда бўлиб, иш жойларида эмас. Таътил даврида улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? (5.9 KB)
Ходим пенсияга чиқди. Шу сабабли у билан меҳнат шартномасини бекор қилишмоқчи. У узоқ муддатли (15 йилдан ортиқ) узлуксиз иш стажи учун компенсация ва меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилганлик учун ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини талаб қилмоқда. Ушбу талаблар қонунийми? (5.4 KB)
Ходим пенсия ёшига етди ва ишлашда давом этмоқда. Пенсияга чиққандан сўнг 2 йил ўтгач, у ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилди ва кадрлар бўлимига ариза берди. Иш берувчи мазкур шароитда ходимга икки ҳафталик муддатни ишлаб бериш мажбуриятини юклашга ҳақлими? (5.3 KB)
Ходим-пенсионер ташкилотда муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлайди. Унинг амал қилиш муддати тугагач, кадрлар бўлими уни бекор қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирмади. Ходим меҳнат шартномасини узайтиришни талаб қилди, директор эса меҳнат муносабатларини сақлаб қолишни хоҳламади. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутилади? Иш берувчи мазкур ходимни иш жойида қолдиришга мажбурми ёки уни бирон-бир йўл билан ишдан бўшатиш мумкинми? (6 KB)
Ходимга пенсияга чиққанлиги муносабати билан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида хабар берилди. У хабарномага имзо қўйди, бироқ корхона огоҳлантириш муддатини бузганлигини маълум қилди. Агар маъмурият уни 1 санадан бошлаб ишдан бўшатмоқчи бўлса, розилик берганлиги учун пул маблағларини тўласин. Корхона мазкур тўловларни тўлаши керакми? (5.3 KB)
Ходим пенсияга чиққанлиги сабабли ишдан бўшатилмоқда. Буйруқ тайёрланди. Ходим унга имзо қўймасдан, ишдан бўшатилганлиги учун компенсация талаб қилмоқда. Директор тўлашни хоҳламаяпти. Қандай йўл тутиш лозим? (4.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск