Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2022 й. 112-сон "2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2022 й.

N 112




2022 ЙИЛДА ҚОНУН

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ва у билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда - қонун лойиҳалари) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари:

2022 йил 20 мартга қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

2022 йил 22 мартга қадар тасдиқланган режа-графиклар нусхалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилинишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши ишлари мувофиқлаштирилишини;

қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилишини, шунингдек, Дастур ижроси мониторинги олиб борилишини;

Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. 2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳимоясини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагиларга:

Дастурда белгиланган масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарларига - қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилиш юзасидан ишларни тўлиқ ва ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек, Қонунни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, ўз вақтида киритиш учун;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарларига - шакллантириладиган ишчи гуруҳларга тегишли мутахассислар бириктирилишини таъминлаш, қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочига кўмаклашиш ва қонунчиликда қатъий равишда белгиланган муддатларда лойиҳалар келишилишини таъминлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовга - тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазирликлар ва идораларга кўмаклашиш ҳамда қонун лойиҳаларининг пухта ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига - Дастурда белгиланган қонун лойиҳаларини барвақт ва сифатли ишлаб чиқишда тегишли вазирликлар ва идораларга кўмаклашиш, шунингдек, қонун лойиҳаларининг пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиниши таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари Дастурга киритилган қонун лойиҳаларининг ўз вақтида киритилиши устидан назоратни амалга оширсин ва қонун лойиҳалари уларнинг ҳузурида муҳокама қилинишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

112-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда қонун лойиҳаларини

ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Қонунчилик

палатасига киритиш

ДАСТУРИ

      

Т/р


Қонун лойиҳасининг ишчи номи


Қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар


Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати


Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати


Вазирлар Маҳкамаси масъул таркибий бўлинмаси


1.

"Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 326-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаш-тириш маркази, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 апрель

2022 йил

30 май

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Х. Бердибаев)

2.

"Суд экспертизаси тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси бўйича 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан "йўл харитаси"нинг 1-бандида белгиланган.

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиққан ҳолда қонун лойиҳасида:

суд экспертларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини такомиллаштириш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, улар томонидан суд экспертизалари ва тадқиқотларини ўтказиш тартиб-таомили ҳамда иш регламентларини белгилаш;

нодавлат суд-экспертлик фаолиятини методик таъминлаш ҳамда тартибга солиш механизмини жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан экспертлар томонидан бериладиган мутахассис фикрини бериш;

қайта экспертиза ўтказиш ваколати бериладиган экспертлар реестрини юритиш тизимини жорий этиш ва унга киритишга доир талабларни белгилаш;

махсус ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

суд экспертлари томонидан қасамёд қабул қилиш ва касб одоб-ахлоқи қоидаларини белгилаш;

суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адвокатлар палатаси вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 апрель

2022 йил

30 май

Юридик таъминлаш бошқармаси (Д. Каландаров)

3.

"Кинематография тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда миллий кинематография соҳасини ривожлантириш "йўл харитаси"нинг 101-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

кино саноати ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Кинематография агентлигининг соҳада регуляторлик ваколатларини, кинотеатр, ижодкор ва кинокомпаниялар билан ҳамкорлигини белгилаш;

соҳа ижодкорлари ва мутахассисларини соҳанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмлар назарда тутилади.


Кинематография агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

1 апрель

2022 йил

30 апрель

Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти (О. Қудратов)

4.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 47-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаб бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича "дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни жорий қилиш орқали уларнинг ижтимоий мослашуви механизмларини такомиллаштириш;

маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш назарда тутилади.


Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

2022 йил

20 май

2022 йил

30 июнь

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Х. Бердибаев)

5.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 4-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимларида самарали меҳнат қилиб, ижобий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш назарда тутилади.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


2022 йил

20 май

2022 йил

30 июнь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ш. Абидов)

6.

ҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 339-бандида белгиланган.

ҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиққан ҳолда қонун лойиҳасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилади.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 июнь

2022 йил

30 июль

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Х. Бердибаев)

7.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 269-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар таркибига Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасини қўшиш ҳамда унинг маданий фаолият соҳасидаги ваколатларини белгилашни назарда тутилади.


Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

2022 йил

20 июнь

2022 йил

30 июль

Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти (О. Қудратов)

8.

"Маҳалла тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонининг 18-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолини маҳалла кенгаши таркибига киритиш; маҳалла раиси, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторининг маҳалла ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари ҳамда маҳаллани комплекс ривожлантириш бўйича коллегиал масъулияти ва жавобгарлиги доирасини аниқ белгилаш;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда уларнинг маҳалла раиси билан келишган ҳолда фаолият юритиши;

маҳалла раисларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш, шу жумладан, соғлиғини тиклаш (бепул тиббий даволаниш, санаторийларга имтиёзли йўлланмалар бериш) ҳамда давлат мажбурий суғуртаси (фаолияти давомида меҳнат лаёқатини йўқотганда ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш);

Ўзбекистан Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонининг 3-бандидаги қоидалар назарда тутилади.


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 июнь

2022 йил

30 июль

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти (С. Ашуров)

9.

"Чиқиндилар тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 14-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек, кончилик ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиявий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш назарда тутилади.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси

2022 йил

20 август

2022 йил

30 сентябрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ш. Абидов)

10.

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонининг 7-банди "б" кичик бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизгача ҳамда банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкасини 15 фоизгача тушириш назарда тутилади.


Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 август

2022 йил

30 сентябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Д. Холмуродов)


11.

"Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 66-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

адвокатура фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қоидаларни белгилаш;

адвокатнинг процессуал мақомини кучайтириш;

адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича иш стажига оид талабни бекор қилиш.

олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан кейин адвокатлик имтиҳонини топшириш имкониятини яратиш ҳамда стажировка ўтамасдан адвокатлик лицензиясини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат берилган шахслар тоифасини кенгайтириш;

олий юридик таълим муассасаларининг бакалавр йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида ишлаш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

2022 йил

20 август

2022 йил

30 сентябрь

Юридик таъминлаш бошқармаси (Д. Каландаров)

12.

"Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 223-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилади.


Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

2022 йил

20 сентябрь

2022 йил

30 октябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Д. Холмуродов)


13.

"Электр энергетикаси тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 74-бандида белгиланган.

"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиққан ҳолда қонун лойиҳасида энергия ресурслари бозорини ижтимоий ҳимоя кафолатлари белгиланган ҳолда эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш назарда тутилади.


Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2022 йил

20 сентябрь

2022 йил

30 октябрь

Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти (А. Жуманазаров)

14.

"Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 44-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан шаклларини, уларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 сентябрь

2022 йил

30 октябрь

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти (С. Ашуров)

15.

"Табиий монополиялар ва рақобат тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 131-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида "Рақобат тўғрисида"ги ва "Табиий монополиялар тўғрисида"ги қонунларни бирлаштириш орқали:

давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳоллари ва унга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;

табиий монополия ҳолатини аниқлаш бўйича ҳуқуқий воситаларни кенгайтириш;

бозордаги устунлик мавқеини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш;

давлат кўмаги (имтиёз ва преференциялар) шакллари ва уларни тақдим этишга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;

аукцион (биржа) савдоларида манипуляцияларнинг мезонларини ва жавобгарликни кучайтириш;

рақобатни чеклаш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2022 йил

20 сентябрь

2022 йил

30 октябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Д. Холмуродов)

16.

"Табиий газ тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 74-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида табиий газ бозорини ижтимоий ҳимоя кафолатлари белгиланган ҳолда эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш назарда тутилади.


Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ

2022 йил

20 октябрь

2022 йил

30 ноябрь

Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти (А. Жуманазаров)

17.

"Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 139-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

тупроқлар ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш шартлари;

тупроқлар ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилишнинг иқтисодий чораларни белгилаш;

тупроқ ҳолатини яхшилаб, унумдорлигини оширишга эришган ердан фойдаланувчиларни иқтисодий рағбатлантириш масалалари назарда тутилади.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

2022 йил

20 октябрь

2022 йил

30 ноябрь

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (Т. Рапиков)

18.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 46-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

мулкий, шу жумладан, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ барча маъмурий ҳужжатларни қатъий равишда фақат суд тартибида бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш амалиётини жорий этиш;

иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (камайиб борувчи) давлат божи ставкаларини қўллаш тартибини белгилаш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 ноябрь

2022 йил

30 декабрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Д. Холмуродов)

19.

"Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 329-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилади.


Мудофаа вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 ноябрь

2022 йил

30 декабрь

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Х. Бердибаев)

20.

"Экологик экспертиза тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан тасдиқланган Яшил ҳудудларни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича "йўл харитаси"нинг 6-бандида белгиланган.

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиққан ҳолда қонун лойиҳасида:

давлат экологик экспертизаси буюртмачилари томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида биохилмахиллик, шунингдек, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш;

режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;

саноат ва ишлаб чиқариш объектларига туташ ҳудудларда дарахт ва бутазорларини барпо этиш механизмлари назарда тутилади.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

20 ноябрь

2022 йил

30 декабрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ш. Абидов)

21.

"Давлат назорати тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 14-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

10 декабрь

2022 йил

30 декабрь

Юридик таъминлаш бошқармаси (Д. Каландаров)

22.

"Бепул юридик ёрдам тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 68-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида:

давлат ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдамни жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам кўрсатиш тизимини жорий этиш;

соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органларининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва моддий-техник жиҳатидан такомиллаштириш;

нотариат институтига оид барча қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ягона қонунга бирлаштириш;

нотариат фаолиятини янада рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан давлат хизматларини соддалаштирилган тартибда кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

10 декабрь

2022 йил

30 декабрь

Юридик таъминлаш бошқармаси (Д. Каландаров)

23.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 51-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида процессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан, далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2022 йил

10 декабрь

2022 йил

30 декабрь

Юридик таъминлаш бошқармаси (Д. Каландаров)

         

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

112-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш дастурига киритилган

қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

      

    

Босқичлар

  


    

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

    


   

Бажариш муддатлари

    



1-босқич


Вазирликлар

ва идоралар


    

1. Қонун лойиҳаси бўйича тегишли топшириқда белгиланган масъул ташкилот бошчилигида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этишни муҳокама қилиш учун зарур шароитлар яратиш.

    


Белгиланган

муддатларда



2-босқич


Ишчи гуруҳ


    

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этиш (қонун лойиҳаси, унинг концепцияси, халқаро тажрибани ўрганиш, тегишли таҳлилий материалларни тайёрлашни ва б.).


2. Қонун лойиҳасини тегишли топшириқда белгиланган асосий ижрочи ташкилотнинг раҳбари ҳузурида ҳимоя қилиш.


3. Қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.


4. Зарур ҳолларда муҳокама қилиш натижалари бўйича тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш.

     


    





Белгиланган

муддатларда



15 кунда








3-босқич


Асосий ижрочи ташкилот


    

1. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали юбориш.


2. Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Адлия вазирлигига тақдим этиш.

     


     

Белгиланган

муддатларда



7 кунда



4-босқич


Адлия вазирлиги


   

1. Қонун лойиҳасини асосий ижрочи ташкилот мутахассиси иштирокида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Зарур холларда қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича тегишли хулоса бериш.

     


10 кунда








5-босқич


Асосий ижрочи ташкилот


     

Қонун лойиҳаси ва унга тегишли материалларни илова қилган ҳолда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

      


Шу куннинг ўзида








6-босқич


Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси


     

1. Қонун лойиҳасини пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама ва ҳимоя қилинишини таъминлаш.


4. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.

    


1 ойда, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса











7-босқич


     

Вакиллар гуруҳи (Асосий ижрочи ташкилот, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси ва б.)

    


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида ўтказиладиган муҳокамаларда қатнашиб, қонун лойиҳаси ҳимоясини амалга ошириш.


Белгиланган

муддатларда








8-босқич


Асосий ижрочи ташкилот


        

Қонун лойиҳаси қабул қилинганидан сўнг уни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

     


3 кунда








9-босқич


     

Вазирлар Маҳкамаси

   


Тадбирлар режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2 кунда








10-босқич


   

Вазирликлар

ва идоралар

     


Тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.


Белгиланган

муддатларда

      

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март




























































Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск