ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2023 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2023 й.

N 171




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ВА БУНДАЙ ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

            

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг таркиби ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг таркибини, асосий мақсади ва вазифаларини, ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционал қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими доирасидаги аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар уч ой муддатда ўз фаолияти хусусиятлари ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича юкланган функциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни мазкур қарор талаблари асосида ишлаб чиқсин ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.

        

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

171-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сон қарорига илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 3-илованинг 6-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 17 августдаги 525-сон қарорига 5-илованинг 7-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 30-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 893-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 57-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май












































































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск