ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.03.2024 й. 157-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 27 мартдаги

157-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим

талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом таълимнинг барча турлари учун давлат таълим стандартлари, шу жумладан, мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти ҳамда давлат таълим талабларини (кейинги ўринларда - таълим стандартлари) ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат таълим стандартлари - давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;


давлат таълим талаблари - таълимнинг тузилмасига, мазмунига ва уни амалга ошириш шарт-шароитларига, шунингдек, таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий ҳамда касбий сифатларига қўйиладиган мажбурий талаблар;


мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти - таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий талаблар мажмуи;


ўқитиш натижалари - ўқув жараёнининг маълум босқичи якуни бўйича таълим олувчи баҳоланадиган компетенциялар.


3. Таълим стандартлари таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш ва баҳолаш учун асос ҳисобланади.


4. Таълим стандартлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ишлаб чиқилади ва жорий этилади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИНГ МАҚСАДИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ


5. Таълим стандартларининг мақсади - таълим ва ўқитиш сифатига, таълим мазмунига, таълим олувчилар ҳамда уларнинг тайёргарлик даражасига, таълим даражасидаги компетенциялар ва натижаларга, бериладиган малакаларга, талаб қилинадиган ўқув юкламаси ва фаолияти ҳажмига ва баҳолаш механизмларига қўйиладиган талабларни белгилаш ҳисобланади.


6. Таълим стандартларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

таълимнинг турлари, мазмуни, таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги, таълим тизимида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш;

ўқитиш натижаларини баҳолаш тартиби, таълим ва тарбия сифатини назорат қилишни такомиллаштириш;

таълим турлари, босқичларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;

миллий стандартлар талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга нисбатан халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.


7. Таълим стандартларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

давлат, жамият, меҳнат бозори ва шахс эҳтиёжларига мослиги;

таълим ва тарбиянинг яхлитлиги, барча учун тенг ва кафолатланганлиги;

таълим турлари ва босқичлари ўртасида узлуксизлик ва таълим мазмуни узвийлигининг таъминланганлиги;

гендер тенглик ва инклюзив таълим олиш ҳуқуқларининг таъминланганлиги;

таълим олувчиларга йўналтирилганлиги ва таълим олувчилар шахси, уларнинг интилишлари, қобилиятлари ҳамда қизиқишларининг инобатга олинганлиги;

Ўзбекистон таълим сиёсатини ҳисобга олган ҳолда хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасидаги тажрибаларидан фойдаланилганлиги.


8. Қуйидагилар таълим стандартларини ишлаб чиқишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

маданий ва тарихий мерос анъаналари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, давлат талаблари ва жамият эҳтиёжларини ҳисобга олиш;

таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ватанга фидойилик ва миллий ғурур ҳиссини сингдириш ҳамда ўз мажбуриятларини масъулият билан бажариш бўйича зарур билим ва кўникмаларни ривожлантириш;

таълим олувчилар онгига Ватан туйғусини сингдириш;

кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

таълим олувчиларнинг ўқитиш натижаларига аниқ талабларни белгилаш ҳамда унинг меъёрлари ва талаблари бузилишининг олдини олиш;

таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;

таълим турлари ва босқичларини халқаро миқёсда тан олинган мезонлар бўйича таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;

таълим олувчиларнинг қобилият ва эҳтиёжлари асосида индивидуал ривожланиш ҳамда дифференциал ёндашув асосида таълим олиш имкониятларини яратиш;

вариатив ва инвариатив компонентларни жорий этиш орқали таълим жараёнини тизимлаштириш;

меҳнат бозори талабларига мувофиқ кадрларни тайёрлашда халқаро тажрибани инобатга олиш.



3-БОБ. ТАЪЛИМНИНГ СТАНДАРТЛАШТИРИЛАДИГАН ТУРЛАРИ


9. Таълим турлари бўйича қуйидаги таълим стандартлари ишлаб чиқилади:

мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти;

умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим, профессионал таълим, олий таълимнинг давлат таълим стандартлари;

олий таълимдан кейинги таълимнинг, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг, шунингдек мактабдан ташқари таълимнинг давлат таълим талаблари.


10. Таълим турлари бўйича давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини таълим соҳасидаги халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг таълим босқичлари ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (International Standard Classification of Education (ISCED-2011)" (кейинги ўринларда - Халқаро таснифлагич) даражалари билан мазкур Низомга 2-иловага асосан мувофиқлиги таъминланади.


11. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти Халқаро таснифлагичнинг 0-даражасидаги (кичик ёшдаги болалар таълими) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади.

Ушбу стандарт эрта когнитив, жисмоний, ижтимоий ва эмоционал каби шаклланиши лозим бўлган кўникмалар ягона шаклда ишлаб чиқилиши, болаларни бошланғич таълимга қабул қилиш ҳамда академик тайёрлаш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилиши керак.


12. Бошланғич таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 1-даражасидаги (бошланғич таълим) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва I - IV синфларни қамраб олади.

Мазкур стандарт ўқиш, ёзиш, асосий математик кўникмалар (саводхонлик ва ҳисоблаш), шахсий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий соҳаларини ўрганиш ва тушуниш учун мустаҳкам пойдевор яратишга қаратилади.


13. Таянч ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 2-даражасидаги (ўрта таълимнинг биринчи босқичи) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва V - IX синфларни қамраб олади. Таянч ўрта таълим битирувчилари (IX синф) Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 2-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Таянч ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти бошланғич таълим натижаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Ушбу стандарт ҳаёт давомида таълим олиш ва инсон капиталини ривожлантириш пойдеворини яратиш, умумтаълим фанлари бўйича назарий билимларни шакллантиришга қаратилади.


14. Ўрта таълим, ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасидаги (ўрта таълимнинг иккинчи босқичи) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Мазкур босқичнинг давлат таълим стандартлари таянч ўрта таълим босқичи натижаларига асосланади.

Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим босқичи битирувчилари (XI синф) Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 3-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Бунда ўрта таълим босқичида умумтаълим фанларига устуворлик берилган ҳолда қисқа муддатли касбга тайёрлаш дастурлари ҳам ўқитилади.


15. Бошланғич профессионал таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасидаги (ўрта таълимнинг иккинчи босқичи) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Таянч ўрта таълимнинг IX синфлари битирувчиларини қамраб олади.

Бошланғич профессионал таълим босқичи битирувчилари (XI синф) Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 3-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

Бошланғич профессионал таълимнинг давлат таълим стандарти таянч ўрта таълим натижаларини ҳисобга олган ҳолда, иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади ҳамда умумтаълим фанлари билан бирга Миллий малака рамкасининг 3-малака даражасига тегишли бўлган касблар бўйича ўқитилади.


16. Ўрта профессионал таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасидаги (умумий ўрта таълимдан кейинги таълим) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Ўрта профессионал таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 4-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

Ушбу стандарт ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим натижаларини ҳисобга олиб, иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Таълим олувчиларни меҳнат бозорига тайёрлашга қаратилган ҳамда Миллий малака рамкасининг 4-малака даражасига тегишли бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим берилади.


17. Ўрта махсус профессионал таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасидаги (олий таълимнинг қисқа цикли) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Ўрта махсус профессионал таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 5-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

Мазкур стандарт ўрта таълим, бошланғич ва ўрта профессионал таълим натижаларини ҳисобга олган ҳолда, иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Миллий малака рамкасининг 5-малака даражасига тегишли бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқитилади.


18. Олий таълимнинг давлат таълим стандарти Халқаро таснифлагичнинг 6-даражасидаги (бакалавриат ёки унга тенглаштирилган) ва 7-даражасидаги (магистратура ёки унга тенглаштирилган) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади.

Бакалавриат таълим босқичи умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим натижаларига, магистратура таълим босқичи бакалавриат таълим натижаларига асосланади. Бакалавриат ва магистратура таълим босқичлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 6-малака даражаси ва 7-малака даражасига мувофиқлаштирилади.


19. Олий таълимдан кейинги таълимнинг давлат таълим талаби Халқаро таснифлагичнинг 8-даражасидаги (докторлик тадқиқотлари ёки унга тенглаштирилган) белгиланган талабларга мувофиқ тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотларда юқори малакага эришиш учун мўлжалланган билим, кўникма, компетенцияларга эга бўлишларини таъминлайди.

Мазкур таълим босқичи магистратура таълим натижаларига асосланади. Таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 8-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.


20. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг давлат таълим талаби орқали ходимларда қўшимча касбий билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади ҳамда улар касб ёки мутахассислиги бўйича касбий ривожлантирилади.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасининг 3 - 8-малака даражасида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.


21. Мактабдан ташқари таълимнинг давлат таълим талаби умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларининг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришга ва касб-ҳунар тўғрисидаги бошланғич кўникмаларини шакллантиришга қаратилади.



4-БОБ. ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ, ТАСДИҚЛАШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ


22. Таълим стандартлари тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари) томонидан ишлаб чиқилади.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим турлари бўйича таълим стандартларининг (давлат талаблари) лойиҳалари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан тасдиқланадиган талаблар асосида ишлаб чиқилади.


23. Таълим стандартларининг матни лўнда, содда ва равон тилда баён этилади. Ҳужжатнинг ҳар бир банди тўлиқ ва якунланган мазмунга эга бўлиши лозим.

Таълим стандартларида фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади. Стандартда қўлланиладиган атамалар ва қисқартмалар таърифлари унинг ўзида келтирилади.


24. Таълим стандартининг матни мантиқий кетма-кетлик нуқтаи назаридан бўлимлар, кичик бўлимлар, бандлар, кичик бандларга бўлиниши мумкин. Бўлимлар, кичик бўлимлар, бандлар ва кичик бандлар кетма-кетликда араб рақамлари билан рақамланади.


25. Таълим стандартининг матни А4 форматидаги қоғоз варағида жойлаштирилади. Тартиб рақами саҳифанинг пастки ўрта қисмида жойлаштирилади ва араб рақамлари билан белгиланади. Стандарт, қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:

"Times New Roman" 12 ўлчамли шрифт, саҳифанинг чап, ўнг ва юқори ҳошияси 2 см, пастки ҳошияси 2,5 см; хатбошининг сатр боши 1,5 см;

матн сатрлари оралиғи 1 интервал; бўлим ва кичик бўлимлар сарлавҳалари ҳамда жадваллар матндан матбаа дизайнининг мақбуллигидан келиб чиқиб, 1 интервалдан юқори миқдорда ажратилиши мумкин.


26. Таълим стандарти давлат тилида тасдиқланади ва чоп этилади. Стандарт бошқа тилларга фақат уни тасдиқловчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган тартибда таржима қилинади.


27. Таълим стандарти матн тилидан қатъи назар, ҳужжат номининг давлат тилидаги қуйидаги қисқартиришлари билан белгиланади:

Ўзбекистон Давлат таълим стандарти (Ўзбекистон Давлат Таълим Стандарти) - ЎзДТСт, интервал, тартиб рақами, икки нуқта ажратиш белгиси, тасдиқлаш йили (масалан: ЎзДТСт хххх: 2024).


28. Таълим стандартлари ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари, педагоглар, ота-оналар ва бошқа манфаатдор томонлар иштирокида апробациядан ўтказилади. Апробация натижасига кўра таълим стандартлари самарадорлиги тўғрисида маълумотларни тўплаш ва амалга оширишнинг салбий оқибатлари хавфини минималлаштириш учун мониторинг ва баҳолаш механизмлари жорий этилади.


29. Заруратга кўра янги таҳрирда ишлаб чиқилган таълим стандартлари лойиҳаси ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳа (кейинги ўринларда - лойиҳа) ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун таълим стандартларининг ягона очиқ муҳокама порталига 15 кун муддатга жойлаштирилади.


30. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органининг раҳбари зиммасига юкланади.


31. Жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси муддати тугагач, муҳокама жараёнида келиб тушган барча таклиф ва эътирозлар лойиҳани ишлаб чиқувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда Марказ томонидан 10 кун муддатда белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан тегишли хулоса берилади.

Муҳокама жараёнида келиб тушган таклиф ва эътирозлар асосида лойиҳа қайта кўриб чиқилади ҳамда мақбул деб топилган таклиф ва эътирозлар лойиҳа матнига киритилади.


32. Таълим стандартлари мазкур Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ ишлаб чиқилади.


33. Таълим стандартлари асосида таълим турлари ва босқичлари бўйича тегишлича малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ёки таълим дастурлари ишлаб чиқилади.


34. Таълим ташкилотларидаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тегишлилиги бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Таълим стандартлари тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда таълим стандартлари асосида таълим фаолиятини олиб борадиган таълим ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари)


    

1. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари лойиҳасини (таълим стандартлари) белгиланган тартибда ишлаб чиқади.



Заруратга кўра


2. Таълим стандартларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун "dts.uz" муҳокама порталига жойлаштиради.


15 кун муддатда







2-босқич

Ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари


Таълим ташкилотлари, нодавлат сектор вакиллари, мутахассислар ва экспертлар иштирокида таълим стандартлари муҳокамасини ташкил этади.


Заруратга кўра









3-босқич

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази


Таълим стандартларини белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан хулоса беради.


10 кун муддатда









4-босқич

Ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари


Таълим стандартларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.


Белгиланган муддатда









5-босқич

Ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари


Таълим стандартларини вазирлик ва идораларнинг тизимидаги ташкилотларга платформа орқали юборади.


Тасдиқлангандан сўнг 3 кун муддатда



        





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг таълим босқичлари

ва ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт

таснифлагичи (International Standard Classification

of Education (ISCED-2011)" даражалари

ўртасидаги мувофиқлик жадвали

ISCED-2011

даражалари


ISCED-2011 таълим

дастурлари


Ўзбекистон Республикасининг

таълим босқичлари


0

Кичик ёшдаги болалар таълими


Мактабгача таълим ва тарбия


1

Бошланғич таълим


Бошланғич таълим (I - IV синфлар)


2

Ўрта таълимнинг биринчи босқичи


Таянч ўрта таълим (V - IX синфлар)


3

Ўрта таълимнинг иккинчи босқичи


Ўрта таълим (X - XI синфлар) Ўрта махсус таълим Бошланғич профессионал таълим


4

Умумий ўрта таълимдан кейинги таълим


Ўрта профессионал таълим


5

Олий таълимнинг қисқа цикли


Ўрта махсус профессионал таълим


6

Бакалавриат ёки унга тенглаштирилган


Бакалавриат


7

Магистратура ёки унга тенглаштирилган


Магистратура


8

Докторлик тадқиқотлари ёки унга тенглаштирилган


Олий таълимдан кейинги таълим:

таянч докторантура

(Doctor of Philosophy) (PhD);

докторантура

(Doctor of Science) (DSc).


9

Таснифланмайди


Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълим


          





Низомга

3-ИЛОВА



Таълим стандартларининг намунавий тузилиши



1. Умумий қоидалар


Бўлимда тегишли даражадаги таълимнинг умумий мақсади, вазифалари, назарий асослари, шу жумладан, таълим олувчилар томонидан эгалланиши керак бўлган таълим натижалари, шунингдек, ўқув режаси ва таълим олувчиларни баҳолаш бўйича кўрсатмаларнинг қисқача мазмуни батафсил баён қилинади.



2. Асосий мақсадлар ва ривожланишнинг

устувор йўналишлари


Ушбу бўлимда ўқув дастурининг мазмуни бўйича таълим олувчиларнинг тегишли даражада таълим олишда эга бўлиши кутилаётган билим, кўникма ва малакалар бўйича эришилиши керак бўлган асосий стратегик мақсадларнинг қисқача мазмуни баён қилинади.

Зарур бўлганда, меҳнат бозорининг долзарблиги ёки унинг миллий стратегик устуворликларига алоқадорлиги тўғрисида эслатмалар берилади ҳамда асбоб-ускуналар ва материаллар рўйхатини ўз ичига қамраб олган маълумотлар акс эттирилади.

Бўлимда тегишли таълим даражасида кутилаётган таълимни яхшилашга кўмаклашиш учун мўлжалланган педагогик ёндашув бўйича кўрсатмаларни, жумладан, ўқув хонасига қўйиладиган ташкилий талаблар, инновацион ўқув-услубий материалларни яратиш, ўқув-услубий ёрдамни кучайтириш.



3. Таълим натижалари


Ушбу бўлимда барча даражаларда қўлланиладиган спирал ёндашув бўйича батафсил тақсимланган таълимнинг тегишли даражасида таълим олувчилар томонидан намоён этилиши керак бўлган асосий компетенцияларнинг тафсилотлари баён қилинади. Шу билан бирга, тегишли таълим натижаларига мисоллар келтирилади.



4. Ўқитиш методикаси


Ушбу бўлимда ўқитиш усуллари ва таълим технологиялари, шу жумладан, инновацион ёндашувлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади.



5. Ўқув дастури, ўқув мавзуларининг

юкламаси, ҳажми ва тақсимоти


Ушбу бўлим ўқув соатлари ҳажмининг тафсилотларини ўз ичига олади.

Ўқув соатлари таълим тизимининг ҳар бир босқичида фанни ўқитиш учун ўқув режасига киритилади.

Шунингдек, мазкур бўлимда тегишли таълим даражаларининг фанлараро интеграцияси, ўқитиш ва ўрганиш бўйича батафсил эслатмалар бўлади.



6. Ўқитиш натижаларини баҳолаш


Ушбу бўлим ўқув жараёнининг муҳим ва зарур таркибий қисми бўлиб, у таълимнинг босқичларида таълим олувчилар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва хулоса қилиш имконини беради. Баҳолаш ва унинг мазмун-моҳияти, баҳолашдаги ёндашувлар, баҳолаш мақсадлари, тамойиллари, турлари, мазмуни (домен, субдомен, конструкт, баҳолаш индикаторлари), формати, мезонлари, методикаси, воситалари ва баҳолашга қўйилган талаблар таълим жараёнининг барча субъектлари - таълим ташкилоти маъмурияти, ўқитувчилар, ота-оналар ва таълим олувчилар учун тушунарли тарзда баён этилади. Бу таълимни баҳолаш тизимига мос келиши керак.



7. Мониторинг ва баҳолаш


Ушбу бўлимда ҳар бир фан бўйича, ҳар бир таълим даражасида таълим олувчиларнинг ўзлаштириши ва ютуқларини мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳақида батафсил маълумот берилади.

Мониторинг таълим сифатини баҳолаш ва назорат қилишнинг узлуксиз жараёни сифатида белгиланиб, бу жараён таълим ҳолатини кузатиш, баҳолаш ва истиқболларини белгилашда муҳим ҳисобланади.

Мониторингда таълим жараёнининг бориши, услубий ва ташкилий жиҳатдан таъминланганлиги кузатилади, таҳлил қилинади, баҳо берилади ва таълимдаги сифат кўрсаткичлари аниқланиб, хулоса қилинади ҳамда истиқболдаги ўзгаришлар белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 март


















































Время: 0.1805
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск