Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Иқтисодий низоларни тартибга солиш / Амалиётдан вазиятлар. ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими) /

Судда ишларни кўриб чиқиш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими)

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгар корхона даъвогар ташкилотга 700 млн. сўм тўлаши лозим эди. Ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилинди. Апелляция инстанцияси ундирув миқдорини 540 млн. сўмгача пасайтирди. Ижро варақаси апелляция инстанцияси судида берилди. Ижро ишини юритиш жараёнида тарафлар тўланиши лозим бўлган суммалар жадвали асосида қарзни бўлиб-бўлиб сўндириш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан қайси судга мурожаат қилиш лозим: ҳал қилув қарорини чиқарган биринчи инстанция судигами ёки ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиққан ва ундирилиши лозим бўлган суммани пасайтирган, ижро варақасини берган апелляция инстанцияси судигами? ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими) (7.1 KB)
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан корхонанинг ҳисоб рақамидан қарз ундириб олинди. Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори назорат тартибида бекор қилинди ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилинди. Корхона мансабдор шахсларининг корхонадан қарз суммасини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатини қайтарма ижро этиш ҳақидаги мурожаатининг судга тааллуқлилиги қандай? Корхонанинг мансабдор шахслари ушбу ариза билан қайси судга (маъмурий, фуқаролик, иқтисодий) мурожаат қилиши лозим? ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими) (7.7 KB)
Корхона пудратчига материаллар берган ҳолда ишларни бажариш тўғрисида шартнома тузди. Ишлар тугатилгандан кейин пудратчи қайта ишлашга берилган, фойдаланилмаган материалларнинг қолдиқларини қайтариб бермади. Буюртмачи корхона пудратчига талабнома юбориб, унга жавоб олмади. Буюртмачи қайта ишлашга берилган, фойдаланилмаган материалларнинг қийматини ундириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилмоқчи. Даъво суммаси қайси меъёрий ҳужжатлар асосида талаб қилиниши лозим? Материалларнинг бозор ёки ҳисобга олиш қийматидан келиб чиқиб, унинг ҳисоб-китобини амалга ошириш зарурми? ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими) (11.9 KB)
Юридик шахс бошқа ташкилотга нисбатан контрагентдан 600 млн. сўм миқдоридаги қарзни ва 20 млн. сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилди. Ишни кўриб чиқиш бошланишидан олдин жавобгар даъвогарга қарзнинг бир қисмини сўндирди. Даъво ва пеня суммасини судда камайтириш мумкинми ёки бошқа суммага даъво аризасини янгидан бериш керакми? ("Иқтисодий низоларни тартибга солиш" бўлими) (4.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск