Юрист Предприятия

Қарздор ташкилотнинг ҳисоб рақамига давлат ижрочиси томонидан хўжалик судининг ҳал қилув қарори асосида қарзни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси тақдим этилди. Банк топшириқномани 2-сон картотекага жойлаштирди. Инкассо топшириқномаси бир ой давомида ижро этилмади. Банк ундирувчи компаниянинг сўровномасига жавобан қарздорнинг ҳисоб рақамида ижро этилмаган солиқ органларининг солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари мавжудлигини маълум қилди. Компания раҳбарияти томонидан ушбу жавоб 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармонига зид деб баҳоланди. Раҳбариятнинг фикрича, мазкур Фармон ижро этиш қисмида давлат ижрочиларининг инкассо топшириқномаларига солиқ органларининг инкассо топшириқномаларига нисбатан устунлик беради. Шу тўғрими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (12.6 KB)
Қайси маълумотлар банк сирини ташкил қилади ва банк юридик шахснинг банк операциялари ҳақидаги маълумотларни қандайдир ташкилотларга мижозга маълум қилмасдан ва унинг розилигисиз тақдим этишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, бу қайси ҳолларда қонуний ҳисобланади, қайси ҳолларда эса йўқ? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (16.5 KB)
Масъулияти чекланган жамият таркибидан таъсисчилардан бири чиқмоқда. Умумий йиғилиш баённомасига биноан чиқаётган таъсисчининг сўровига асосан МЧЖ унга улушнинг номинал қийматини пул эквивалентида тўлаб беради. Унинг улушининг амалдаги (ҳақиқий) қиймати МЧЖда молия йили якунлари бўйича қолган соф фойдани ҳисобга олган ҳолда унинг номинал қийматидан юқори. Банк бундай баённомани пул маблағларини ўтказиш учун асос сифатида қабул қилмади ва жамият таъсисчига унинг улушининг ҳақиқий қийматини тўлаб беришини талаб қилмоқда. Мазкур ҳолатда банкнинг ҳаракатлари қонунийми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (10.1 KB)
Ижара тугатилганлиги сабабли микрофирма фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Директордан ташқари барча ходимлар ишдан бўшатилди. Тегишли низомга биноан ҳисоботларни топшириш учун бир ходимга ҳар чоракда бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақи ва тегишинча солиқлар: ЯСТ, даромад солиғи, ижтимоий суғурта, ШЖБПҲ ҳисобланади. Фирма ҳисоб рақами тижорат банки филиалларидан бирининг мини-банкида жойлашган. Молиявий фаолити тўхтатилиши муносабати билан фирма тижорат банки филиали ва мини-банк раҳбариятига ойига 50 000 сўмни ташкил этувчи абонент тўловисиз, фақатгина бир марталик хизматлар учун тўлов ундириш ҳақида бир неча маротаба ёзма равишда мурожаат қилди. Барча мурожаатлар жавобсиз қолди. Аввалига мини-банк мемориал ордерлар билан фирма ҳисоб рақамидан фақат "ҳаракат" бўлган ойлар, яъни солиқлар тўланган январь, апрель ойлари учун абонент тўловини ҳисобдан чиқариб турди. Бироқ жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб мини-банк фирма ҳисоб рақамидан абонент тўловини ҳар ойда, ҳатто мемориал ордерлар ва кўчирмаларни тақдим этмасдан ҳисобдан чиқаришни бошлади. Мини-банкнинг бош бухгалтери ва бошқарувчисига мурожаат қилдик. Ундан оғзаки жавоб олдик, унга кўра токи ҳисоб рақамида пул маблағлари бор экан, банк абонент тўловини ҳар ойда ҳисобдан чиқармоқчи. Фирма "турган" бўлса, абонент тўловини ундириш тартиби қандай? Мини-банк раҳбарияти тўғри йўл тутмоқдами ва ушбу вазиятда нима қилиш керак? Ҳар ойда 50 000 сўмлик абонент тўловини шунчаки тўлаш фирма ҳисоб рақамини бўшатиб қўйиши ва солиқларни тўлашга маблағ қолмаслигидан хавотирланиш учун асос бор. Таъсисчилар фирмани ёпишга тайёрланмоқда. ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (17 KB)
Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитация қилинган хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонасига хорижий фирманинг топшириғига кўра ваколатхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий фирманинг Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган қўшма корхона устав фондидаги иштирокидан олинган дивидендлар тарзида пул маблағлари йўналтирилди. Пуллар қўшма корхонанинг ҳисоб рақамидан ваколатхонанинг ҳисоб рақамига хорижий фирманинг қарори илова қилинган ҳолда йўналтирилди. Бироқ хизмат кўрсатувчи банк Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 22 октябрда 510-сон билан рўйхатга олинган Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига асосланиб, кўрсатилган тўловни ўтказмади. Хорижий фирманинг ваколатхонаси ўз эҳтиёжлари учун пул маблағларини кўрсатилган усулда олиши мумкинми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (9.7 KB)
Хизмат кўрсатувчи банкдан корхона унинг ходимларининг коммунал тўловлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаши зарурлиги тўғрисида хабарнома келди. Акс ҳолда банк иш ҳақини тўлаш учун пул маблағларини бермайди. Ушбу талаб қонунийми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (12.2 KB)
Хизмат кўрсатувчи банк корхонадан унинг ходимлари томонидан коммунал хизматлар учун ҳақ тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияларни тақдим этишни талаб қилмоқда, акс ҳолда иш ҳақини бериш учун чекни қабул қилишни рад этмоқда. Бу қонунийми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (6.8 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг (МЧЖ) иштирокчилари устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, баённомада қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатини йилнинг охиригача этиб белгилади. Чорак якунлари бўйича дивидендлар тўлаш учун фойда тақсимланганда хизмат кўрсатувчи банк "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддасига асосланиб, устав фондининг кўпайтирилган миқдори шакллантирилмаганлиги сабабли ушбу мақсадларга маблағлар беришни рад қилди. Устав фондининг рўйхатдан ўтказилган миқдори тўлиқ тўланганлигини инобатга олган ҳолда банкнинг рад қилиши қонунийми? Қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилгунга қадар жамият фойдасини МЧЖ иштирокчилари ўртасида тақсимлашни тақиқлаш устав фондини кўпайтириш даврига нисбатан татбиқ этиладими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими)
Хизмат кўрсатувчи банкка борилганда унинг ходимлари корхона ўз ходимлари учун коммунал тўловларни йилнинг охиригача ўтказиши кераклигини айтди. Акс ҳолда корхона иш ҳақини тўлаш учун пул маблағларини олмайди. Банкнинг ҳаракатлари қай даражада қонуний? Бундай ҳолатда корхона қандай чора кўришга ҳақли? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (6.7 KB)
Масъулияти чекланган жамият (Ўзбекистон Республикаси резиденти) хорижий сотувчидан (инглиз фирмасидан) импорт контракти бўйича товарлар харид қилди. Товар келиб тушди, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилди. Тўлов шарти – етказиб берилган санадан бошлаб 30 кун мобайнида. Контракт валютаси ва тўлов валютаси – АҚШ доллари. Сотувчи ўз мажбуриятларини бажарди, энди фақат етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўлаш қолди. Сотувчи (инглиз фирмаси) цессия шартномаси асосида контракт бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан Ўзбекистон резиденти бўлган бошқа фирма фойдасига воз кечди. Сотиб олувчи ва сотувчи импорт контрактига қўшимча келишув тузиб, унга кўра МЧЖ етказиб берилган товар учун ўзбек компаниясига (цессионарийга) ҳақ тўлаши керак. Цессия шартномасини импорт контрактларига нисбатан қўллаш мумкинми (мазкур ҳолатда кўрсатиб ўтилганидек)? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (10.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск