Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /

"Ходимларни интизомий жавобгарликка тортишдаги хатолар" бўлимига оид маълумот

Ходим ҳафта мобайнида ишга икки марта ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган вақтдан бир соат кеч қолиб келди. Бунинг учун иш берувчи интизомий жавобгарлик чорасини қўллаш сифатида уни ишдан бўшатди. (15.3 KB)
Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимнинг иш ҳақидан жарима суммасини ушлаб қолди. Интизомий жазога тортиш тўғрисида буйруқ чиқарилмади. (8 KB)
Ходим иш жойига маст ҳолатда келганлиги учун иш берувчи кўрсатилган ходимнинг иш ҳақидан бир йўла ушлаб қолган ҳолда унга 70 минг сўм жарима солди (ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 100 минг сўмни ташкил қиларди). (8.3 KB)
Узрли сабабларсиз прогул учун иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллашга қарор қилди ва уни ойлик иш ҳақидан маҳрум қилди. (9.2 KB)
Илгари бир неча марта интизомий жавобгарликка тортилган ходим прогул учун ишдан бўшатилди. Ишдан бўшатишдан ташқари иш берувчи унга интизомий жазо чораси сифатида жарима қўллади. (6.8 KB)
Автотранспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш корхонасида ходим унга меҳнат шартномаси ва иш берувчининг топшириғига мувофиқ топширилган иш ҳажмини у ишлаган ускуна вақти-вақти билан сафдан чиққанлиги боис ўз вақтида бажармади. Камчиликлар тўғрисида иш берувчига ўз вақтида маълум қилинган, бироқ у буларни бартараф этиш бўйича самарали чораларни кўрмади. Топшириқни ўз вақтида бажармаганлиги учун иш берувчи ходимга ҳайфсан эълон қилди. (8.9 KB)
Ходим узрли сабабларсиз 8 иш куни мобайнида иш жойида бўлмади, бироқ таътилда бўлганлиги сабабли раҳбар бундан хабар топмади. Кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ходим томонидан содир этилган пайтдан бошлаб 10 ойдан кейингина аниқланди. Иш берувчи унга жарима кўринишидаги интизомий жазони қўллади. (6.3 KB)
Иш берувчи ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш тўғрисида буйруқ чиқарди ҳамда ундан ишда ҳозир бўлишни ва ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришишни талаб қилди. Ходим буни рад этди. Бунинг учун иш берувчи уни жарима қўллаган ҳолда интизомий жавобгарликка тортди. (9.2 KB)
Иш берувчи ходимларга дам олиш кунлари корхонада фойдали жамоат ишлари (ҳудудни ахлатдан тозалаш ва бошқа ободонлаштириш ишлари) ўтказилишини эълон қилди. Ходимлардан бири режалаштирилган тадбирда иштирок этмади. Бунинг учун иш берувчи унга нисбатан интизомий жавобгарлик чораси сифатида жарима қўллади. (14 KB)
Иш берувчи ходимга ножўя хатти-ҳаракат аниқланган пайтдан бошлаб икки ой ўтгандан кейин интизомий жавобгарлик чорасини қўллади. (13.1 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск