ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Италия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Битим Рим шаҳрида 2000 йил 21 ноябрда имзоланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишларида ўзаро маъмурий

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунларини бузиш уларнинг иқтисодий, тижорий, фискал, ижтимоий, маданий, саноат ва қишлоқ хўжалик манфаатларига зарар келтиришини эътиборга олиб,

божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар божхона маъмуриятлари ўртасида ўзаро узвий ҳамкорлик қилинганда янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб,

импорт ва экспортдан ундириладиган божхона божлари ва бошқа солиқларнинг аниқ ҳисобланиши ҳамда қонунчилик қоидаларини кузатишни назорат қилиш бўйича чораларни ва товарлар ҳамда рўйхатга олинган товар белгиларига алоқадор қоидаларни ўз ичига оладиган тақиқлар, чеклашлар ва назорат бўйича чораларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш муҳимлигини тушуниб,

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни чегарадан олиб ўтиш жамоат соғлиғига ва умуман жамиятга хавф солишини ҳисобга олиб,

БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги Конвенциясини эътиборга олиб, жумладан мазкур Конвенция иловаларида санаб ўтилган моддалар рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартишлар қўшма ваколатли гуруҳлар томонидан киритилишини эътиборга олиб,

Божхона ҳамкорлик кенгашининг тегишли ҳужжатлари, жумладан, ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсиясини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БЎЛИМ. ТАЪРИФЛАР


1-модда


Ушбу Битимда қўлланадиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "божхона қонунлари" божхона маъмуриятлари қуйидагиларга нисбатан қўллайдиган қонун ҳужжатлари ва қоидаларни англатади:

- товар ва сармояларни сақлаш, импорт ва экспорт қилиш, транзит олиб ўтиш (бунга тўлов усуллари ҳам киради);

- импорт ва экспорт учун бож ва солиқларни ундириш, кафолатлаш ва камайтириш;

- валюта айирбошлашда тақиқ, чеклаш ва назорат қилиш борасидаги чоралар (бунга назорат қилиш бўйича қонунлар ҳам киради);

- гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний юргизишга қарши кураш;

б) "божхона маъмуриятлари" - ушбу модданинг (а) бандидаги қоидаларни қўллашга масъул этиб тайинланган Ўзбекистон Республикасидан Давлат божхона қўмитаси ва Италия Республикасидан Молия вазирлиги ҳамда Итальян божхона маъмурияти;

в) "божхона ҳуқуқбузарлиги" - божхонага оид ҳар қандай қонунбузарлик ёки бундай қонунбузарликка ҳар қандай уриниш;

г) "импорт ва экспорт божлари ва солиқлар" - импорт ва экспорт божлари ва барча бош

...
Время: 0.0088
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish