ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Молия ва банклар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Кредит битими (Деҳли, 2000 йил 2 май)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

КРЕДИТ БИТИМИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ҳамжиҳат равишда иккала мамлакат иқтисодий муносабатларини мустаҳкамлаш ниятида Кредит Битимини имзолашга аҳдлашдилар. Унга кўра, Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 10 миллион АҚШ доллари ҳажмида кредит ажратади. 1994 йил 22 ноябрдаги Битимга мувофиқ ажратилиб, ҳозирга қадар 2,23 миллион АҚШ доллари ҳажмида фойдаланилган иккинчи кредит линияси ёпилган деб ҳисобланади.



1-модда


10 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ушбу Битимнинг 1-иловасига мувофиқ Ҳиндистондан у ерда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни импорт қилиш учун ажратилади. 1-илованинг мундарижаси вақти-вақти билан иккала Ҳукумат ўртасидаги аҳдлашувларга биноан тўлдириш, қисқартиш ва ўзгартишлар ҳисобига ўзгариши мумкин. Кредит учинчи мамлакатлардан импорт қилишни кўзда тутмайди.

Ушбу Битимнинг 2-иловасида кўрсатилган тўловлардан ташқари қуйидаги тўловлар ҳам шу кредит ҳисобидан амалга оширилади, чунончи:

Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича, агар ушбу кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни баҳолаш, назорат қилиш ва такрорий мониторингдан ўтказиш зарурати бўлса, кредит суммасининг 2 фоизига қадар миқдордаги тўловлар.



2-модда


Ҳиндистондан товарларни экспорт қилиш ва уларни Ўзбекистонда импорт қилиш одатдаги тижорий каналлар орқали, иккала мамлакатда амал қиладиган қонун-қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Нархлар, муддатлар ва бошқа шартлар Ҳиндистон экспортчилари ва Ўзбекистон импортчилари ўртасида келишиб олинади.



...
Время: 0.0044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish