Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2001 й. 294-сон "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2001 й.

N 294



БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА

БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорини бажариш ҳамда биржадан ташқари валюта бозорининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, банклараро валюта савдолари қатнашчилари сонини кўпайтириш ва кўламларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:


ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 16-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;


Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар биржадан ташқари валюта бозорида қатнашиш ва операцияларни ўтказишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилсинлар. (ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги банд)


ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 16-сон Қарорига мувофиқ 3-банд ўз кучини йўқотган


3. Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгашининг шахсий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда)га 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 38-модда.






























Время: 0.1879
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш