ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш /

Давлат солиқ қўмитасининг 2008-19-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/22-27-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 25.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2008 й. 1787-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2008 й.

N 1787

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2008 й.

N 2008-19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2008 й.

N 01-02/22-27


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 18 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 1 июлда 97-52-сон билан тасдиқланган Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш ва сотиш тартиби (1997 йил 4 июль, рўйхат рақами 353);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 24 сентябрда 97-78-сон билан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1997 йил 22 сентябрда 05/8-71-сон билан тасдиқланган "Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш ва сотиш тартиби"га ўзгартиришлар ва қўшимчалар (1997 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 353-1).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                              Б. Парпиев



Давлат божхона қўмитаси раиси                                         С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 111-модда.









































Время: 0.1954
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш