язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2009 й. 27-сон "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2009 й.

N 27



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат активларини биржа савдоларида ва биржадан ташқари савдоларда сотиш механизмларини, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш ва маблағларни тақсимлаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек инвесторларнинг қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4 Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 январдаги

27-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 4-банди ва ушбу қарорга 8 ва 9-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 9-банди ва ушбу қарорга 2 ва 3-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорининг 1-банди ва унга илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарори 4-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбоши, 5-банди, шунингдек мазкур қарорга 5-илова ва 8-илованинг 1-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 2-илова II бўлимининг 1 - 3-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлимининг 7, 16 ва 18-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 11-модда) илованинг 4-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II бўлимининг 6 ва 9-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 2-илова.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 120-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 14-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда) илованинг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 2-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 68-сон қарори.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 2-илованинг 1, 2-бандлари ҳамда 7-банднинг учинчи хатбоши.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 11-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибига қўшимча киритиш тўғрисида" 2006 йил 4 январдаги 3-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 2-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон қарори)" 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 43-модда) ва ушбу қарорга 1-илова.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 январдаги

27-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда.

а) I бўлимга қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-бандлар қўшилсин:

"2-1. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси акциялари улушини сотиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.

2-2. Агар биржа ва биржадан ташқари савдолар қоидалари билан бошқа таъриф усули белгиланмаган бўлса, акциянинг курс қиймати (акция курси) биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган битишувнинг якуний қиймати сифатида белгиланади (битишувларнинг миқдорий ҳажми эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган тақдирда)";

б) IV бўлимда:

қуйидаги мазмундаги 20-1 ва 25-1-бандлар қўшилсин:

"20-1. Сотувчи ёки сотиб олувчи ёки уларнинг вакиллари - қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, олди-сотди шартномалари бўйича томонлар сифатида иштирок этиш ва агар ушбу битишувларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган тақдирда, уни имзолашга ҳақли эмас.

Қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга оширишда рўйхатга олувчи сифатида иштирок этаётган қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, агар улар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмаслиги шарт";

"25-1. Депозитарий қуйидагиларга мажбур:

битишувлар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмасликка ва "депо" ҳисоб рақамларига пул ўтказмасликка;

қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг натижаси қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келадиган қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш, "депо" ҳисоб рақамларига пул ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига зудлик билан хабар беришга";

27-банддаги "аъзоларининг" сўзи "кузатув кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 28-1 ва 28-2-бандлар қўшилсин:

"28-1. Фонд биржаси қуйидагиларга мажбур:

қимматли қоғозларнинг нормал муомалада бўлиши, уларнинг бозор нархларини белгилаш ва улар тўғрисида зарур ахборотни тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг юқори профессионаллик даражасини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга;

савдога қўйиладиган қимматли қоғозларни экспертизадан ўтказишга, унда биржа томонидан белгиланган талабларга эмитентларнинг молия-хўжалик ва бошқа кўрсаткичлари мувофиқлигини таҳлил қилиш, эмитентнинг ишчанлик обрўсини ва унинг молиявий ишончлилиги тўғрисида ахборот берадиган бошқа маълумотларни баҳолаш назарда тутилади;

савдога қўйиладиган, молиявий барқарор эмитентларнинг муомалада бўлган акциялари рўйхатини ўз ичига оладиган қимматли қоғозларнинг биржа листингини доимий равишда юритишга;

қимматли қоғозлар биржа савдолари якунлари асосида қимматли қоғозларнинг котировкасини белгилашга (акциялар курсини, энг кам ва энг юқори нархларни, курс қийматидаги ўзгаришлар ва бошқаларни белгилаш);

қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари бўлган биржа савдолари операторларини (трейдерларни) ўқитишга;

қимматли қоғозлар операциялари бўйича низоларни ўз вақтида кўриб чиқишга.

"28-2. Битишувларнинг барча иштирокчилари қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида улар аниқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабар бериши шарт".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 51-модда.