Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2009 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2009 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 22 июлдаги 261-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Икки томонлама Ҳукуматлараро ва Идоралараро комиссиялар, қўмиталар ва кенгашларнинг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 25 ва 26-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 октябрдаги

274-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарларининг таркиблари тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорига 1-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, коммунал хизматлар кўрсатиш ва транспорт комплекси раҳбари бошқарадиган комиссиялар" бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 456-модда.

































Время: 0.1759
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish