ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-18/23-сон, Молия вазирлиги 101-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 86-сон "Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 02.11.2009 й. Қарори (АВ томонидан 11.11.2009 й. 1255-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2009 й.

N 1255-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2009 й.

N 01/23-18/23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2009 й.

N 101


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2009 й.

N 86


ҚАРОРИ



"Давлат активларини номинал баҳосидан паст

нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор ҳамда унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 21 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2003 йил 16 июлдаги 01/06-6, 79, 8-сонли "Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисиги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1255, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2003 йил 16 июлдаги 01/06-9, 120, 14-сонли "Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1255-1, 2003 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                                         Д. Мусаев



Молия вазири                                                                       Р. Азимов



Иқтисодиёт вазири                                                               С. Бекенов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 505-модда.


































Время: 0.2179
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш