Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Законодательство о труде / Оценка условий труда и аттестация рабочих мест /

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2009 й. 2045-сон билан рўйхатга олинган "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 29.09.2009 й. 184-сонли Буйруғи билан тасдиқланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 ноябрда 2045-сон

билан рўйхатга олинган

"Саноатконтехназорат" давлат

инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 29 сентябрдаги

184-сонли буйруғига

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни

тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аттестация соҳаси - саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертнинг фаолият соҳаси;


саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда эксперт деб юритилади) - саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассис;


талабгор - эксперт мақомига эга бўлмоқчи бўлган жисмоний шахс ёки аттестация соҳасини кенгайтирмоқчи бўлган эксперт;


саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган талабгорларнинг аттестациясини амалга оширувчи комиссия;

эксперт ташкилоти - экспертизани амалга оширадиган, белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;


эксперт гувоҳномаси - эксперт мақомини тасдиқловчи ҳужжат.


2. Эксперт гувоҳномаси жисмоний шахсга, агарда у эксперт ташкилотининг штатида турса ёки эксперт ташкилоти томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, аттестация соҳасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Эксперт гувоҳномаси беш йил муддатга берилади.


3. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир эксперт эксперт гувоҳномасини олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили аттестация соҳалари бўйича 40 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ўқув курсларида ўқиши шарт.



II. ЭКСПЕРТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


4. Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.

Аттестация соҳалари рўйхати мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.

5. Аттестация соҳасини кенгайтирмоқчи бўлган эксперт янги аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.

6. Экспертларни тайёрлаш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг "Контехназоратўқув" давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда Корхона деб юритилади) камида 40 соатлик ўқув курсларида ўқитиш орқали амалга оширилади.

Экспертларни тайёрлаш Корхона билан тегишли юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

7. Экспертларни тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, аттестация соҳалари бўйича амалга оширилади.

8. Экспертларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва шакллари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

9. Талабгорлар экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганларидан сўнг, синовдан ўтказилади.

Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишида ўтказилиши мумкин.


10. Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсини такроран ўтайдилар.


11. Синовдан ўтганларга мазкур Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштириладиган сертификат берилади.


III. АТТЕСТАЦИЯ ВА ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


12. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш малака имтиҳонини топшириш орқали амалга оширилади.


13. Малака имтиҳонини топширишга қуйидаги талабларга жавоб берадиган талабгорлар қўйилади:

а) олий маълумотга ҳамда аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси ёки экспертиза объектлари бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлиш (бунда, хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади);

б) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш (бунда, ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак).


14. Аттестациядан ўтиш учун талабгор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган аризани унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;

б) паспорт нусхаси;

в) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси. Агарда, хорижда таълим олинган бўлса, бунда хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда тан олинганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

г) меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

д) 4 х 6 сантиметр катталикдаги 2 та рангли фотосурат;

е) иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома;

ж) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг Корхона томонидан тасдиқланган нусхаси. Бунда, сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризада ва ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар бўлади.


15. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни муддатида талабгорниг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.

16. Қуйидаги сабабларга кўра талабгор малака имтиҳонига киритилмайди:

а) талабгор мазкур Низомнинг 13-банди талабларига жавоб бермаганда;

б) мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда;

г) суд қарорига асосан саноат хавфсизлиги соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.

Мазкур ҳолатларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади ва икки иш куни муддатида талабгорга ёзма равишда асосланган рад жавобини юборади.

17. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг, қайта ариза бериши мумкин.


18. Талабгорни малака имтиҳонига қўйилиши ҳақида қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилган шахслар рўйхати шакллантирилади. Бунда, малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.


19. Малака имтиҳонини ўтказиш учун камида беш кишидан, шу жумладан, аттестация комиссияси раисидан иборат таркибда аттестация комиссияси тузилади. Аттестация комиссияси таркибига келишув асосида бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.

Аттестация комиссиясининг низоми, таркиби ва ишлаш тартиби Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

20. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг аккредитация ва инспекция назорати бўлими аттестация комиссияси ишининг ташкил қилишни таъминлайдиган ишчи органи ҳисобланади. Ишчи органи қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади, кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор лойиҳасини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига ёки унинг биринчи ўринбосарига тақдим этади;

б) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тегишли бўлинмалари билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун тахминий саволлар рўйхатини тузади ва тасдиқлаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига тақдим этади;

в) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилайди ҳамда бу ҳақда аттестация комиссияси аъзоларига ва талабгорларга хабар беради;

г) эксперт гувоҳномаларини расмийлаштиради ва эгаларига

...
Время: 0.0143
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish